28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 21:20
Жамият 👁 258

Амударё туманида ичимлик суви сифати бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда

Амударё туманида ичимлик суви сифати бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда

Сув — ҳаёт манбаи. Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, мавжуд манбаларни аниқлаш, уларнинг ҳолатини таҳлил қилиш ва ресурсларни оқилона бошқариш бугунги кунда энг долзарб вазифалардан биридир. Экологик мувозанатга таъсир этувчи салбий омиллар таъсири остида Қорақалпоғистон Республикасида тоза ичимлик сувига бўлган талаб ортиб бормоқда. Айниқса, ер ости сувларидан самарали фойдаланиш масаласи муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шу мақсадда, Амударё туманида ҳам Ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш ва сотишни мувофиқлаштириш ҳамда оқова сув хизматларидан фойдаланиш бўлими мутахассислари ҳамда “Қорақалпоқ сув таъминоти” акциядорлик жамиятининг туман филиали ходимлари ҳамкорлигида муҳим тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, соҳа масъуллари иштирокида Бўз солма маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган ер ости сув олиш иншоотида назорат ва мониторинг ишлари олиб борилди.

Назорат тадбири давомида аҳолига етказилаётган сувнинг сифати, сув манбалари ҳолати ва улардан фойдаланиш даражаси бўйича аниқ маълумотлар йиғилиб, чуқур таҳлил қилинди. Бу эса келгусида сув таъминотини яхшилаш, сув захираларини оқилона бошқариш ҳамда соҳадаги муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш имконини беради.

Қорақалпоғистон Республикаси айрим ҳудудларида ичимлик суви танқислиги кузатилаётгани сабабли чучуклаштириш қурилмаларидан самарали фойдаланиш масаласи кун тартибидаги муҳим вазифалардан бири сифатида белгиланган. Шу боис, мавжуд қурилмалардан оқилона фойдаланиш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Маълумотларга кўра, ҳозирда “Қорақалпоқ сув таъминоти” АЖ балансида 143 та чучуклаштирувчи иншоот мавжуд. Уларнинг 68 таси соатига 1 куб метр, 75 таси эса соатига 8 куб метрдан ортиқ қувватга эга. Ушбу иншоотлар асосан чекка ҳудудларда жойлашган аҳоли пунктларини тоза ичимлик суви билан таъминлашда муҳим роль ўйнамоқда.

Ер ости сувларини мунтазам мониторинг қилиш мақсадида жорий қилинган кузатув пунктлари орқали сув манбаларининг ифлосланиши, захираларнинг камайиши ёки сув сатҳининг кўтарилиши каби салбий ҳолатлар ҳақида таҳлиллар олиб борилмоқда. Бу эса муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва уларнинг олдини олиш чораларини кўришда асосий мезон бўлиб хизмат қилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги “Айрим ҳудудларда ер ости сувларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси доирасида жойларда ер ости сувлари ресурсларини самарали бошқариш, мавжуд манбаларни муҳофаза қилиш ва аҳоли талабини қондиришга йўналтирилган дастурлар изчил давом этмоқда.

Шуни таъкидлаш жоизки, ер ости сувларидан оқилона фойдаланиш нафақат мавжуд захираларни асраб қолиш, балки аҳолини барқарор ва хавфсиз ичимлик суви билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Ер ости сувларидан оқилона фойдаланиш, чучуклаштириш иншоотларининг самарадорлигини ошириш ва мониторинг ишларини кучайтириш орқали аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган талабини тўлиқ қондириш мақсад қилинган.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026