12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:57
Фан ва таълим 👁 339

АМУДАРЁ ТУМАНИДАГИ 56-СОНЛИ МАКТАБДА “ЖАСОРАТ СИНФИ” ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

АМУДАРЁ ТУМАНИДАГИ 56-СОНЛИ МАКТАБДА “ЖАСОРАТ СИНФИ” ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Эсини таниган ўғил бола борки, улғайгач, албатта ҳарбий либос кийишни, қўлида қурол тутиб, она Ватан ҳимоячиси деган шарафли номга эга бўлишни орзу қилади. Мамлакатимизда ана шундай улуғвор туйғулар оғушида, қалбларида ҳарбий ҳаётга бўлган меҳр ва интилиш билан яшаётган ёш авлодни қўллаб-қувватлаш, уларнинг эзгу орзуларини рўёбга чиқаришларида кўмаклашиш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлар эса ватанпарвар, миллий-маънавий қадриятларга садоқатли, ҳарбий бўлиш, она Ватанга сидқидилдан хизмат қилишни ўзлари учун юксак шон-шараф деб билгувчи Янги Ўзбекистоннинг оловқалб ёшларини кашф этиш имконини бермоқда.

Президентимиз раҳбарлигида 2023 йилнинг 13 январь куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Хавфсизлик Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистоннинг давлат суверенитети, дахлсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш – тарих ва келажак авлодлар олдидаги муқаддас бурч экани таъкидланиб, қатор вазифалар қўйилган эди.

Ушбу йўналишдаги ишларни янада такомиллаштириш мақсадида 2024 йилнинг 15 ноябрь санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўқувчи-ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 393-сонли қарори қабул қилинди ва ушбу Қарор билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Жасорат мактаблари”, ҳар бир туманда эса Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларидан бирида “Жасорат синфлари”ни ташкил этиш белгилаб берилди.

“Жасорат мактаблари”ни ташкил этишдан мақсад ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, юксак маънавий-ахлоқий фазилатлар руҳида тарбиялаш, уларнинг онгига тинчлик ва миллатлараро тотувликни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш зарурлигини чуқур сингдириш, ёшларнинг барча йўналишларда билим ва кўникмаларини ошириш, “Ўзбекистон—2030” стратегиясида мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича белгиланган кенг кўламли вазифаларни самарали амалга ошириш орқали ўқувчи-ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш тизимини янги босқичга олиб чиқишдан иборат.

Ушбу кенг кўламли вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими Вазирлиги ҳамда Мудофаа Вазирлигининг 2025 йил 23 майдаги қўшма Қарори асосида “Умумий ўрта таълим муассасаларидаги “Жасорат мактаблари”га ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқув-тарбиявий жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланди.

Ушбу Низом талабларидан келиб чиқиб, ана шундай “Жасорат мактаби”нинг илк “Жасорат синфи” Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 56-сонли умумтаълим мактабида ҳам ташкил этилиб, жорий йилнинг 2 июнь санасидан мазкур синфга ўқувчиларни қабул қилиш жараёни бошланди.

Мазкур Низом талабига кўра, “Жасорат синфи”га умумтаълим мактабларининг 4-синфини битирган ўқувчилар 5-синф учун қабул қилинади ва ўқиш муддати 7 йилдан иборат бўлади.

Таълим жараёнлари 5-11-синфларда кундузги таълим шаклида, умумтаълим муассасалари учун белгиланган давлат таълим мезонларига мувофиқ амалга оширилади ва “Жасорат синфи”га 26 нафар ўқувчи шаффофлик асосида ташкиллаштириладиган тест синовлари орқали танлаб олинади. Синфда математика, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик, тарих, жисмоний тарбия, чет тили ва физика фанлари чуқурлаштирилган тарзда ўқитилади. Ўқув йили давомида икки марта ҳарбий полигонларда, ҳар чоракда бир марта ҳарбий қисмларда машғулотлар олиб борилади. Шунингдек, 9-синфни битирган ўқувчиларга таянч ўрта таълим тўғрисидаги, 11-синфни якунлаганларга умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома берилади.

“Жасорат мактаблари”ни аъло баҳоларга битирган ва “Ватан таянчи” отрядининг аъзоси бўлган бир нафар ўқувчига Мудофаа Вазирлиги томонидан олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган ҳамда юридик таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома тақдим этилади.

Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган илк “Жасорат синфи”га қабул жараёнининг биринчи кунидаёқ 10 нафардан зиёд ўқувчилар келажакда она Ватан ҳимоячиси бўлиш истагини билдириб, ҳужжат топширишди.

Айни пайтда мактабга қабул жараёни уюшқоқлик билан давом этмоқда. Ўз фарзандларининг орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш истагида бўлган ота оналар таълим-тарбия ишлари яхши йўлга қўйилган 56-сонли мактаб негизида илк фаолиятини бошлаётган “Жасорат синфи” ўқувчилари келажакда ҳақиқий ватанпарвар, жасоратли инсонлар бўлиб вояга етишларига катта ишонч билдиришмоқда. Зеро, ватанпарварлик – халқимиз учун олий қадрият, ана шу қадриятга содиқлик эса чинакам жасорат тимсолидир.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026