12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:56
Жамият 👁 296

Ҳудуднинг ижтимоий қалқони: Дурунки маҳалласидаги ижтимоий ходим фаолиятига бир назар

Ҳудуднинг ижтимоий қалқони: Дурунки маҳалласидаги ижтимоий ходим фаолиятига бир назар

Мамлакатимизда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Сўнгги йилларда бу борада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. "Инсон қадри учун" тамойили асосида тизимли ишлар йўлга қўйилди. Хусусан, "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" тизими жорий этилиб, эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам ва нафақалар тайинлаш жараёни шаффофлашди. "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" орқали аҳолининг камбағал қатламлари, ишсизлар, ногиронлиги бор шахслар ва хотин-қизлар манзилли қўллаб-қувватланмоқда. Ижтимоий ходимлар институтининг жорий этилиши эса маҳаллалардаги муаммоларни бевосита ўрганиш ва уларга ечим топиш имконини бермоқда. Бу каби чора-тадбирлар аҳолининг турмуш даражасини яхшилашга ва ижтимоий адолатни таъминлашга хизмат қилмоқда.

Амударё туманининг Дурунки маҳалласида 661 хонадонда 988 та оила, улар таркибида жами 3 минг 832 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳалланинг ижтимоий ходими Марияш Картбаева ҳам ўз ишига чуқур ва ижобий ёндашган ҳолда, нафақат ҳудудда ижтимоий ҳимояга оид давлат сиёсатини амалга оширади, балки ҳар бир фуқаронинг ҳаётини яхшилашга интилади.

Ижтимоий ходимнинг асосий функцияларидан бири аҳолининг ижтимоий хизмат ва ёрдамлар, шунингдек, ижтимоий иш фаолияти бўйича хабардорлигини оширишдан иборатдир. Дурунки маҳалласи ижтимоий ходими ҳам аҳолига ижтимоий ҳимоя соҳасида қабул қилинган қонун ва қарорлар, дастурлар ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича мунтазам равишда ахборот бериб боради. У фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик ўрнатган ҳолда, ҳуқуқий, маънавий-маърифий тарғибот ишларини ташкил қилиб, аҳолига ўз ҳуқуқлари ва имкониятлардан фойдаланиш йўллари ҳақида маълумотлар бериб боради.

Маҳалладаги ҳар бир хонадон ва оиланинг аҳволини ўрганиш, уларнинг ижтимоий хизматлар ва ёрдамга бўлган эҳтиёжини баҳолаш ижтимоий ходимнинг яна бир муҳим вазифасидир. Дурунки маҳалласида 6 нафар ўзгалар парваришига муҳтож, ёлғиз яшовчи кексалар, 110 нафар ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатга олинган. Шундан 12 нафари I гуруҳ, 81 нафари II гуруҳ, 4 нафари III гуруҳ ногирони, 13 нафари эса ногиронлиги бўлган болалардир.

Ижтимоий ходим томонидан 2024 йил 1 декабрдан ҳозирги кунга қадар 10 та оилага ижтимоий иш очилган. Ҳудудда яшовчи 2 нафар боланинг ногиронлиги расмийлаштирилган ва нафақа тайинланган. Бундан ташқари, ижтимоий ходим томонидан ногиронлиги бўлган шахсларга, иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахсларга нафақа ва пенсия тайинлаш учун аризалар киритилади. Зарурат туғилганда, тезкор ёрдам ташкил этилиб, кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда тегишли ваколатли давлат органлари зудлик билан хабардор қилинади.

Дурунки маҳалласи ижтимоий ходими Марияш Картбаева маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ҳоким ёрдамчиси, профилактика инспектори, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ва солиқ инспектори билан биргаликда маҳаллада ўрганишлар ўтказиб, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга доир давлат сиёсатини маҳалла даражасида амалиётга татбиқ қилишда фаоллик кўрсатмоқда.

Болаларни ижтимоий ҳимоя қилишда ҳам ижтимоий ходимнинг ҳиссаси катта. Марияш Картаеванинг саъй-ҳаракатлари билан Дурунки маҳалласида яшовчи 12 нафар бола васийлик ва ҳомийликка олинган. Қолаверса, ота-онаси хорижга кетган 5 нафар болага васий тайинланган. У етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ўз оиласига олиши мумкин бўлган шахслар рўйхатини шакллантиришга, ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф мавжуд бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларни тегишли ваколатли давлат органларига юборишга алоҳида эътибор билан ёндашади. Шунингдек, тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказига жойлаштириш ҳам ижтимоий ходимнинг ваколатига киради.

Дурунки маҳалласида 92 та кам таъминланган оила ва 44 та камбағал оила рўйхатга олинган бўлиб, ижтимоий ходимнинг баҳолаш натижаларига кўра тезкор, қисқа ва узоқ муддатли индивидуал ижтимоий хизматлар режаси тузилган. Режадаги белгиланган хизматлар мазмунидан келиб чиқиб, тегишли ваколатли органларнинг мутахассислари жалб қилинган ва кам таъминланган оилаларнинг болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш, "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этиш тўғрисида маълумотномалар олиш бўйича аризалар киритилган.

Ижтимоий ходим “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимида ҳисобда турган ижтимоий хизмат ва ёрдамлардан фойдаланувчиларга кўрсатилаётган хизматларнинг мониторингини ҳам олиб боради.

Хулоса қилиб айтганда, Дурунки маҳалласи ижтимоий ходими Марияш Картбаева фақат Низомда белгиланган вазифаларни бажарибгина қолмай, маҳалла аҳолисининг ҳаёт сифатини яхшилаш, ижтимоий адолатни таъминлаш, муҳтожларга кўмак бериш орқали давлат сиёсатининг инсонпарварлик тамойилларини амалда намоён этмоқда. Мамлакатимиз бўйлаб маҳаллаларда иш юритаётган у каби юзлаб ижтимоий ходимларнинг самарали фаолияти эса фуқароларнинг фаровонлиги ва жамиятнинг барқарор ривожланишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026