12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:56
Фан ва таълим 👁 395

“Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасидаги тадбирлар 46-сонли мактабда иқтидорли ёшларни кашф этиш имконини бермоқда

“Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасидаги тадбирлар 46-сонли мактабда иқтидорли ёшларни кашф этиш имконини бермоқда

Инсоннинг шахс сифатида шаклланиш жараёни унинг болалик ва ўсмирлик даврида олган билим ва кўникмаларига боғлиқ, дейишади. “Ёшликда олган билим – тошга ўйилган нақш” ибораси эса инсонга илм-у ҳунар эгаллаш борасидаги энг мақбул даври – ёшликнинг ҳар бир дақиқасидан унумли фойдаланишга даъват этаётган каби жаранглайди.

Шу нуқтаи назардан олиб қарайдиган бўлсак, жорий йилнинг 15 май санасида Президентимиз раҳбарлигида бўлиб ўтган, таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган видеоселектор йиғилишида шахсан давлатимиз раҳбари ташаббуси билан илгари сурилган “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёйган маънавий-маърифий тадбирлар ҳам моҳиятан ёшларнинг иқтидор ва салоҳиятларини ривожлантириш, уларни янги марралар сари руҳлантириш, умрнинг ўтаётган ҳар бир куни, ҳар бир дақиқасидан унумли фойдаланишга даъват қилаётгани билан муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бу борада Амударё тумани ҳокимлиги, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда бошқада ҳамкор ташкилотлар масъуллари иштирокида ишлаб чиқилган режа асосида ташкиллаштирилаётган дилдан мулоқот тарзидаги давра суҳбатлари, “Уч авлод учрашуви”, шеърият ва китобхонлик кечалари, турли спорт мусобақаларида 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар, ўсмир-ёшлар иштирок этишмоқда.

Ана шундай кўнгилочар тадбирлардан бири туманнинг Хизр эли маҳалласи ҳудудидаги 46-сонли умумтаълим мактабида ҳам бўлиб ўтди. Мазкур таълим муассасасида ўқувчилар таътилга чиққан кундан эътиборан “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган ишлар бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди ва шу асосда ўқувчи-ёшларнинг таътил даврини мазмунли ўтказишлари, ўзларининг қизиқиш ва иқтидорларини амалда намоён этишлари учун бир неча йўналишларда тўгараклар фаолияти йўлга қўйилиб, зарур шарт-шароитлар яратилди.

Айниқса, ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган спорт-соғломлаштириш мусобақалари, бадиий ҳаваскорлик тўгараклари аъзолари иштирокидаги маънавий-маърифий кўнгилочар тадбирлар ўсиб келаётган ёш авлод қалбида миллий-маънавий қадриятларга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлаб,, ватанпарвар, ўзаро меҳр-оқибатли инсонлар сифатида вояга етишларида муҳим омил бўлмоқда.

“Биз ватанпарвар ёшлармиз!” шиори остида ташкиллаштирилган уч авлод учрашуви тарзидаги тадбирда Амударё туман Оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари Гўзал Сабурова, Экология партияси Амударё туман Кенгаши раиси Саъдулла Содиқов, Амударё муҳандислик техникуми директори Шуҳрат Юлдашевлар ва мактаб педагогика жамоаси ҳамда ўқувчи-ёшлар иштирок этдилар.

Тадбир аввалида меҳмонлар мактаб директори Одилбек Жумабоев таклифига кўра, “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида ташкил этилган тўгараклар фаолияти билан яқиндан танишдилар. “Экология”, “Ёш китобхон”, “Ёш мусаввир” тўгараклари аъзолари томонидан ташкил этилган жонли табиат, китоблар ва расмлар, қўл меҳнати ва тўқимачилик маҳсулотлари кўргазмалари, шунингдек, ёшларни соғлом турмуш тарзига риоя қилишга ундовчи тўғри овқатланиш ва вақтида дам олиш бўйича йўналтиришга қаратилган санитария-гигиена талаблари бўйича ташкил этилган кўргазмалар тадбир меҳмонларида катта таассуротлар қолдирди.

Айниқса, математика ва мантиқ тўгараги аъзолари томонидан ташкиллаштирилган савол-жавоблар тарзидаги, инглиз тили тўгараги аъзоларининг жонли мулоқот кўринишидаги кўргазмали тақдимотлари Хизр эли маҳалласи ҳудудидаги 46-сонли мактабда ҳақиқий билимдон ва юксак салоҳиятли ёшлар таълим-тарбия олиб, ёзги таътил даврини ҳам ўзлари учун фойдали машғулотлар билан шуғулланиш орқали ижодкорлик билан мазмунли ўтказаётганликларни тадбир меҳмонлари алоҳида эътироф этдилар.

Тадбир давомида иштирокчилар мактабда ташкил этилган бокс, шахмат-шашка, волейбол ва футбол тўгараклари фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб, мазкур тўгараклар аъзолари билан мулоқотда бўлдилар.

Шу куни “Долзарб 90 кун” доирасида 2-синф ўқувчилари учун йўл ҳаракати қоидалари бўйича дарс-машғулотлари, 5-синфларда “Заковат” интеллектуал ўйини, китобхонлик дарси ҳамда 2-синфларда “Эртаклар оламига саёҳат” тадбирлари ҳам ташкил қилиниб, бу тадбирларда ўқувчилар ўзларининг ёзги таътил пайтида эгаллаган билим ва кўникмаларини амалда намоён этдилар.

Мактаб бадиий ҳаваскорлик тўгараги аъзолари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар тадбирга янада жозиба, кўнгилларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Тадбир якунида Амударё туман Оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари Гўзал Сабурова, 2024-2025 ўқув йилида алоҳида ютуқларга эришган бир гуруҳ ўқитувчиларга туман ҳокимининг ташаккурномаларини тақдим этди ва ёшларнинг иқтидор ва қобилиятларини ривожлантириш, ёзги таътил даврида уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш борасида фидойилик билан меҳнат қилаётган мактаб педагогика жамоасига миннатдорчилик билдирди.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026