Умумтаълим мактабларининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари иштирокида семинар-тренинг ўтказилди
Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 76-сонли умумтаълим мактабида “Ўқувчилар билимини баҳолашнинг янги тизими ҳамда таълим сифатини оширишда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарининг роли” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Унда тумандаги барча умумтаълим мактабларининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари иштирок этди.
Тадбирни Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Я. Шамуратов ҳамда туман ихтисослаштирилган мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Р. Халмуратов очиб берди. Масъуллар томонидан семинар-тренингнинг асосий мақсадлари, директор ўринбосарларининг касбий салоҳиятини ошириш, халқаро ва миллий тажрибалар асосида таълим жараёнини самарали ташкил этиш, баҳолашнинг мезонларга асосланган тизимини жорий этиш, рақамли ресурслардан фойдаланиш ҳамда мактабларда методик хизмат фаолиятини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Семинар доирасида янги баҳолаш тизими жорий этилган 1-, 5-, 8-, 18-, 29-, 36- ва 55-сонли мактаблар тажрибаси асосида тақдимотлар ўтказилди. Унда форматив ва сумматив баҳолаш, рақамли таълим ресурсларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, методик хизматни ташкил этиш механизмлари тўғрисида машғулотлар олиб борилди.
Машғулотлар назария ва амалиёт уйғунлигида ташкил этилди. Иштирокчилар ўртасида фаол фикр алмашинуви, амалий таклифлар ва мулоҳазалар учун кенг имконият яратилди.
Тадбир якунида иштирокчилар томонидан янги баҳолаш тизимини самарали жорий этиш, педагогларнинг билим ва кўникмаларини мунтазам равишда янгилаб бориш ҳамда таълим жараёнида илғор ёндашувларни амалиётга татбиқ этиш муҳимлиги таъкидланди.
Р. Якубова, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими методисти.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶