12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:42
Жамият 👁 490

ҲИМОЯ ОРДЕРИ НИМА ВА УНИ БЕРИШ ТАРТИБИ

ҲИМОЯ ОРДЕРИ НИМА ВА УНИ БЕРИШ ТАРТИБИ

Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига кўра, ҳимоя ордери — бу тазйиқ ёки зўравонликдан жабрланган шахсни давлат томонидан ҳимоя қилишни таъминловчи расмий ҳужжат ҳисобланади.

Аёлларга зулм ёки зўравонлик қилган шахсларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда таъсир чоралари кўрилади. Ҳимоя ордери эса хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олишга қаратилган индивидуал чоралардан биридир.

Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш бўйича якка тартибдаги чора-тадбирлар деганда, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи тегишли ваколатли органлар ва ташкилотларнинг тазйиқ ёки зўравонлик содир этишга мойил ёки уни содир этган, ғайриижтимоий хулқ-атворга эга шахсларни аниқлашга қаратилган фаолияти тушунилади.

Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш бўйича индивидуал чораларни қўллашнинг асослари қуйидагилардан иборат:

– тазйиқ ва зўравонлик қурбонининг мурожаати;

– жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари;

– ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари томоидан тазйиқ ва зўравонлик ёки уларни содир этишга уриниш фактларини бевосита аниқлаш;

– давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олинган материаллар.

Зўравонлик ҳолатлари аниқланганда, хотин-қизларни ҳимоя қилиш бўйича ваколатли органлар бу ҳақда дарҳол ички ишлар органларига хабар бериши шарт.

Ички ишлар органлари эса оғзаки ёки ёзма тарзда келиб тушган хабарлар асосида зудлик билан чора кўриши лозим.

Ҳимоя ордери тазйиқ ёки зўравонликдан жабрланган шахсга топширилади, унинг нусҳаси эса зўравонлик содир этган ёки шунга мойил шахсга берилади.

Ҳимоя ордерини бериш Ўзбекистон Республикасининг мазкур қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги 3-сон қарори билан тасдиқланган низом асосида тартибга солинади.

Ҳимоя ордери ички ишлар органининг масъул раҳбари томонидан расман чиқарилади. Шу билан бирга, зўравонлик содир этган шахс ордер шартлари, уларга амал қилмаслик оқибатлари ва хулқ-атворини ўзгартиришга қаратилган тузатиш дастурларидан ўтиш зарурлиги ҳақида хабардор қилинади.

Ҳудудда зўравонлик ҳолати ёки таҳдиди аниқланган пайтдан бошлаб 24 соат ичида ордер расмийлаштирилиши шарт. У рўйхатга олинган пайтдан кучга киради ва ўттиз кунгача амал қилади.

Ҳимоя ордери қуйидаги чекловларни ўз ичига олиши мумкин:

– тазйиқ ва зўравонлик қилишни тақиқлаш;

– тазйиқ ва зўравонлик қурбонлари билан уни содир этган шахс томонидан алоқа қилишни тақиқлаш.

Д. Юсупова, Жиноят ишлари бўйича Амударё туман судининг тергов судьяси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026