28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 14:09
Жамият 👁 229

Жиноятчиликнинг олдини олиш – барқарорлик ва тараққиёт кафолати

Жиноятчиликнинг олдини олиш – барқарорлик ва тараққиёт кафолати

Бугун юртимизда хавфсизлик, қонун устуворлиги ва фуқаролар осойишталигини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, хавфсиз муҳитни яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, ҳудудларда тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Амударё тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг биринчи ўринбосари Ойбек Шомуратов раҳбарлигида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда ислоҳотлар ижроси каби муҳим ва долзарб масалаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда туман ҳокими Собир Хўжаметов, ҳоким ўринбосарлари, тегишли бўлим ва ташкилотлар раҳбарлари, "Маҳалла еттилик"лари масъуллари иштирок этди. Асосий эътибор жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва энг муҳими – хавфсиз маҳалла тизимини такомиллаштиришга қаратилди.

Йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йилда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича қабул қилинган 1-сонли қарори ижроси юзасидан тузилган йўл хариталари бўйича олиб борилган ишлар чуқур таҳлил қилинди. Аниқланган камчиликлар юзасидан танқидий фикрлар билдирилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш йўллари белгилаб олинди.

Таҳлилларга кўра, баъзи ҳудудларда профилактик ишлар етарли даражада олиб борилмаётгани, ёшлар билан ишлашда сусткашликка йўл қўйилаётгани, оилавий низоларни вақтида ҳал этмаслик каби омиллар жиноятчилик хавфини оширмоқда. Ушбу камчиликларни бартараф этиш, “Маҳалла еттилиги” институтининг фаоллигини кучайтириш, маҳалла профилактика инспекторлари, ижтимоий ходимлар ва имомлар ҳамкорлигида барқарор механизм яратилиши лозимлиги  таъкидланди.

Ойбек Шомуратов ўз чиқишида жиноятчиликка қарши курашиш фақатгина ҳуқуқ-тартибот идораларининг вазифаси бўлиб қолмасдан, барча давлат идоралари, фуқаролик жамияти институтлари ва ҳар бир фуқародан бу борада чуқур масъулият талаб қилинишини алоҳида таъкидлади.

Йиғилиш якунида ҳудудларда жиноятчиликни камайтириш, хавфсиз муҳитни шакллантириш бўйича амалий чоралар, аниқ вазифалар белгилаб олинди. Жумладан, “хавфсиз ҳудуд” концепциясини тўлақонли амалга ошириш, ахборот-таҳлилий мониторингни кучайтириш, ёшлар билан ишлашни тизимли ташкил этиш каби йўналишлар бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Айтиш жоизки, жиноятчиликнинг олдини олишда тизимли ёндашув, ҳамжиҳатлик ва қатъият асосий омиллардан саналади. Аҳоли осойишталиги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш эса нафақат бугуннинг, балки эртанги тараққиётнинг ҳам кафолатидир.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026