28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 10:57
Сиёсат 👁 286

Ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари шарафланди

Ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари шарафланди

Мамлакатимизда ёш авлодни юксак ватанпарварлик, миллий ғурур ва юртга садоқат руҳида тарбиялашга катта эътибор қаратилмоқда. Айниқса, Ватан сарҳадлари ҳимоясида садоқат билан хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларни рағбатлантириш, уларнинг ота-оналарига ҳурмат кўрсатиш ва меҳнатини муносиб қадрлашга устувор аҳамият берилмоқда. Бу каби чора-тадбирлар Ватан ҳимоясида хизмат қилаётган ёшларни янада руҳлантиради.

Яқинда ана шундай тадбирлардан бири Амударё туманидаги Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмда ташкил этилди. Унда мамлакатимиз сарҳадларида юрт ҳимояси йўлида садоқат билан хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналарига ҳурмат ва эътироф рамзи сифатида “Миннатдорлик хати” топширилди.

Тадбирда сўзга чиққан масъуллар томонидан ҳарбий хизмат — бу юрт, миллат ва халқ олдидаги юксак инсоний масъулият экани таъкидланди. Шунингдек, бугунги тинч ва осуда ҳаётимиз, мамлакат тараққиёти замирида ана шундай жасур ва интизомли ёшларнинг хизматлари мужассам экани алоҳида қайд этилди. Шу маънода, ҳар бир ота-она фарзандининг бу йўлдаги хизматидан фахр туяётгани эътироф этилди. Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раҳбарияти томонидан юборилган “Миннатдорлик хати” ўқиб эшиттирилиб, ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналарига тантанали равишда топширилди.

Шу муносабат билан Тошкент вилоятидаги ҳарбий қисмда хизмат қилаётган кичик сержант Шоҳзод Ёдгоровнинг Ватан олдидаги бурчига садоқати, давлат чегараларини қўриқлашдаги жасорати, интизоми ва намунавий фаолияти юксак эътироф этилди. Унинг ота-онаси — Амударё туманида истиқомат қилувчи Фарҳод Хақназаров ва Мақсуда Юсуповаларга “Миннатдорлик хати” тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, Жиззах вилоятидаги ҳарбий қисмда  ўз хизмат  бурчини ўтаётган кичик сержант Акмал Холбоевнинг фаолияти ҳам намуна сифатида қайд этилди. Унинг онаси — Амударё туманидаги Тўлқин овулида истиқомат қилувчи Насиба Сапарбоева ҳам шу мазмундаги “Миннатдорлик хати”ни фахр билан қабул қилиб олди.

Қашқадарё вилоятида хизмат қилаётган оддий аскар Олимбой Гулимбатовнинг ҳам Ватан олдидаги хизмати муносиб баҳоланди. Унинг ота-онаси — Амударё тумани Хитой овулида истиқомат қилувчи Анвар Айтбаев ва Гулчехра Каримоваларга ҳам Давлат хавфсизлик хизмати раҳбарияти томонидан “Миннатдорлик хати” топширилди.

Шубҳасиз, бундай тадбирлар юртимизда хизмат қилаётган ҳар бир ҳарбий хизматчи ва уларнинг оила аъзоларига фахр-ифтихор бағишлайди. Фарзандини Ватанга садоқатли, фидойи инсон сифатида тарбиялаган ота-оналар меҳнатининг эътироф этилиши — жамиятда инсон қадрини юксалтириш, она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини ёшлар қалбига мустаҳкам сингдиришга хизмат қилади. Бу эса, ўз навбатида, тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, муқаддас Ватан сарҳадларини қўриқлашдек шарафли бурчни сидқидилдан адо этаётган юрт фарзандларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026