12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:14
Қишлоқ хўжалиги 👁 348

Картошкачиликда янги босқич - Амударёда уруғчилик йўлга қўйилмоқда

Картошкачиликда янги босқич - Амударёда уруғчилик йўлга қўйилмоқда

Сўнгги йилларда мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида сифатли ва маҳаллий иқлимга мос экин уруғчилиги тизимини йўлга қўйиш бўйича бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, аҳоли томорқаларидан оқилона ва самарали фойдаланиш юртимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шу мақсадда Амударё туманида ҳам ижобий тажрибалар йўлга қўйилмоқда. Жумладан, Холимбег овулида истиқомат қилувчи илғор томорқа ер эгаси Эркин Қўшаев ташаббуси билан туманда илк бор картошка уруғчилиги амалиётга татбиқ қилина бошлади. Унга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бошқа масъул ташкилотлар кўмагида 300 килограмм “Тошкент” нави картошка уруғлиги етказиб берилди. Ушбу уруғликлар 10 сотих ер майдонига экилиб, натижада 3,4 тоннагача юқори ҳосил олинди. Бу эса биргина томорқада қисқа муддатда юқори ҳосилдорликка эришиш мумкинлигини яна бир бор исботлади.

Эркин Қўшаевнинг саъй-ҳаракатлари нафақат ўз томорқасининг ҳосилдорлигини оширди, балки туман миқёсида янги йўналишни бошлаб берди. У яратган бу тажриба ҳозирда туман аҳолисида катта қизиқиш уйғотмоқда. Бундан руҳланган мутасадди ташкилотлар томонидан эндиликда Амударё тумани мисолида картошка уруғчилигини ривожлантириш бўйича махсус чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмоқда. Хусусан, босқичма-босқич бошқа маҳаллалардаги томорқа ер эгалари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари ушбу тажрибани ўз фаолиятларига татбиқ этишлари режалаштирилмоқда.

Республика миқёсида эса бу тажриба нафақат Амударё туманида, балки бошқа ҳудудларда ҳам амалиётга жорий қилиниши мўлжалланмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, “Тошкент” навли картошка уруғлиги иқлим ўзгаришларига бардошли, касалликларга чидамли ва серҳосил бўлиб, Қорақалпоғистон иқлим шароитига ҳам мос келганлиги республика қишлоқ хўжалигида янги босқични бошлаб бериши кутилмоқда.

“Тошкент” навли картошка уруғчилиги юртимизда истиқболга эга. У тез пишувчи, касалликларга чидамли бўлса-да, унумдорлиги юқори ва агротехника жиҳатдан самарали. Ушбу навли картошкачиликни янада ривожлантириш мақсадида давлат томонидан тадқиқотлар, инфратузилма, халқаро тажрибалар ёрдамида картошкачиликни оммалаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режалаштирилган.

Амударё тумани ҳокимлиги, туман қишлоқ хўжалиги бўлими ҳамда тажрибали агрономлар ҳамкорлигида мазкур ташаббусни кенгайтириш, уруғчиликни илмий ёндашув асосида йўлга қўйиш, зарур агротехник тадбирлар ва ўқув-семинарлар ташкил этиш орқали бу соҳада янги ютуқларга эришиш мақсад қилинган.

Бу каби ташаббуслар шубҳасиз, нафақат туман иқтисодиётига, балки бутун республика миқёсида озиқ-овқат таъминоти барқарорлигига ҳам катта ҳисса қўшади. Энг муҳими, оддий томорқа эгасининг ғайрати ва меҳнатига асосланган бундай тажрибалар бошқа юртдошларимизга ҳам ибрат бўлиб хизмат қилмоқда.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026