12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:08
Фан ва таълим 👁 334

Таълим – жамият тараққиётининг асоси

Таълим – жамият тараққиётининг асоси

Бугунги кунда ҳар қандай ривожланган давлат ёки миллат тараққиётининг пойдевори сифатида таълим тизими эътироф этилмоқда. Зеро, жамият тараққиёти тўғридан-тўғри инсон салоҳияти, дунёқараши, билим даражаси ва фикрлаш қобилиятига боғлиқ. Айнан таълим маърифатли, масъулиятли, юксак тафаккурга эга билимдон шахсларни жамиятга етказиб беради. Шу боис таълим — бу қисқа вақтда эмас, балки узоқ муддатда ўз самарасини берувчи муҳим ижтимоий сармоядир.

Юртимизда таълим соҳасини замон талаблари асосида ислоҳ қилиш, ёш авлодга чуқур ва пухта билим бериш, уларни ҳар томонлама баркамол инсон қилиб тарбиялаш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Таълим тизимининг барча босқичларида янгиланишлар ва изчил ислоҳотлар кузатилмоқда. Энг муҳими, ёшларнинг таълим олиши, илмга қизиқиши ва орзуларини рўёбга чиқариши учун имкониятлар кенгаймоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев нутқларидан бирида шундай деган эдилар:

“Келгусида Учинчи Ренессанс пойдеворини яратадиган янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Мирзо Улуғбек ва Алишер Навоийлар қаердан пайдо бўлади? Бу улкан вазифаларни ким бажаради? Мен қайта-қайта такрорлашдан чарчамайман: албатта, бу эзгу ғояларни сизлар – бугунги Янги Ўзбекистон ёшлари амалга оширасизлар.”

Ушбу сўзлар биз — ёшларда юрт олдидаги масъулиятимизни янада чуқурроқ англаш, ўз устида тинимсиз ишлаш ва келажак учун сидқидилдан ҳаракат қилиш туйғусини оширади.

Шу ўринда таълимда устоз шахсининг ўрнига алоҳида тўхталиб ўтиш лозим. Ўқитувчи фақат дарс ўтувчи эмас, балки йўл кўрсатувчи, руҳлантирувчи ва ҳаётга тайёрловчи инсондир. Ўқувчи устозидан нафақат билим, балки муносабат, масъулият, сабр ва ҳаётий қарашларни ҳам ўрганади. Шу сабабли, устозлик касби жамиятда муносиб эътироф ва эҳтиромга сазовор бўлиши шарт.

Бугунги кунда таълим жараёнига замонавий технологиялар кенг татбиқ этилмоқда. Рақамли платформалар, онлайн дарслар, электрон кутубхоналар – буларнинг барчаси ёшлар учун янги имконият эшикларини очмоқда. Бироқ шуни унутмаслик лозимки, ҳеч қандай технология инсон қалби ва меҳрига эга бўлган устоз ўрнини босолмайди. Таълимда қалб, самимий мулоқот ва меҳр ҳар доим энг муҳим омил бўлиб қолади.

Олиб борилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Сўнгги йилларда минглаб ўзбекистонлик ёшлар дунёнинг нуфузли олий таълим муассасаларида таҳсил олиш имкониятига эга бўлмоқда. Уларнинг айримлари халқаро танловларда ғолибликни қўлга киритаётган, бошқалари эса етакчи компанияларда меҳнат фаолиятини бошлаган. Бу эса таълим соҳасига қаратилаётган эътибор, яратилаётган шароит ва энг муҳими, ёшларга бўлган ишонч самарасидир. Бугунги кунда дунёдаги етакчи олийгоҳларда 1,5 мингдан зиёд талабаларимиз таҳсил олмоқда. Бу – мамлакатимиз таълим тарихи учун юксак натижадир.

Хулоса қилиб айтганда, бугун таълимга қаратилаётган эътибор — эртанги кунга қўйилаётган мустаҳкам пойдевордир. Бу вазифа нафақат давлат, балки ҳар бир оила ва ҳар бир фуқаро зиммасига тушадиган масъулиятли бурчдир. Мен, талабалардан бири сифатида, таълим жараёнида фаол иштирок этиш билан бирга, келажакда олган билимларимни бошқаларга етказиш, ёш авлодни ўқитиш ва тарбиялашдек шарафли вазифага тайёрланмоқдаман. Чунки мен учун таълим — фақат шахсий тараққиёт эмас, балки бутун жамиятга хизмат қилишнинг энг юксак йўлидир.

Чин дилдан ишонаман: таълим — жамият тараққиётининг энг мустаҳкам таянчи ва энг бардавом йўлидир.

Диёрбек Бозорбоев, Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали талабаси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026