12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:07
Сиёсат 👁 454

“Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан “Одам савдосига қарши курашиш ойлиги” доирасида тадбир ўтказилди

“Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан “Одам савдосига қарши курашиш ойлиги” доирасида тадбир ўтказилди

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан июль ойи “Одам савдосига қарши курашиш ойлиги” сифатида белгиланган. Шу муносабат билан юртимиз бўйлаб кенг қамровли маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан Гулзор маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биносида ўтказилди. Унда “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Нурлибай Қайипбергенов, туман Адлия бўлими, Давлат хизматлари маркази, маҳалладаги "еттилик" аъзолари ва партиянинг туман Кенгаши масъуллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан масъуллар томонидан, партиянинг ушбу йўналишдаги фаолияти ҳамда одам савдосига қарши курашда жамоатчиликнинг ўрни хусусида атрофлича тўхталиб ўтилди.

Айтиш жоизки, XXI асрда инсоният учун уч йўналишдаги трансмиллий ташкилий жиноятчилик – терроризм, наркобизнес ва одам савдоси энг катта таҳдидлардан бири бўлиб қолмоқда. Халқаро терроризм ва диний ниқоб ортидаги зўравонлик ҳаракатлари, гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноятлар қаторида одам савдоси ҳам жаҳон ҳамжамияти учун долзарб муаммога айланган.

Одам савдоси — бу инсон шаъни, қадр-қиммати ва эркини инкор этувчи, инсонни мол-мулк сифатида кўрадиган жиноий фаолият туридир. Бу жиноят одатда шахсни алдаш, зўрлик ишлатиш, таҳдид қилиш, оғир ҳолатдан фойдаланиш ёки моддий манфаат эвазига шахс устидан назорат ўрнатиш каби усуллар орқали амалга оширилади. Шу тариқа инсонларни ташиш, яшириш, бошқаларга топшириш ёки қабул қилиш ҳолатлари рўй беради.

Мазкур жараёнлар оқибатида фуқаролар мажбурий меҳнатга жалб этилади, фоҳишаликка мажбурланади, уларнинг хизматидан зўравонлик асосида фойдаланилади, ҳаттоки баъзи ҳолларда инсон аъзолари ноқонуний равишда олинади. Одам савдосининг энг даҳшатли жиҳати — инсон ҳуқуқларини тўлиқ инкор қилиш ва товар сифатида муомалага киритишдир.

Афсуски, бу жиноят туридан жабрланувчилар орасида аёллар, болалар ва ночор аҳволдаги шахслар сони юқори. Маълумотларга кўра, ҳар йили дунё бўйича тахминан 2 миллион 700 минг киши одам савдосининг қурбонига айланмоқда. Жаҳон миқёсида бундай жиноятлардан тушаётган йиллик ноқонуний даромад ҳажми 7 миллиард АҚШ долларидан ошиб кетган. Ачинарли жиҳати шундаки, жабрланувчиларнинг 80 фоизини аёллар ва болалар ташкил этади. Ҳар йили 600–800 минг аёллар ва болалар алдов йўли билан бошқа мамлакатларга олиб кетилиб, турли мақсадларда сотиб юборилаётгани маълум қилинган.

Мамлакатимизда одам савдосининг олдини олиш, унга қарши курашиш, жабрланувчиларни ҳимоя қилиш ва реабилитация қилишга қаратилган ҳуқуқий ва институционал механизмлар яратилган. Шу жумладан, тегишли давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ҳамкорлик асосида тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Бу жараёнда партиялар, айниқса, “Адолат” СДП каби сиёсий кучларнинг фаол иштироки муҳим аҳамият касб этяпти.

Тадбир иштирокчилари томонидан ушбу таҳликали жиноят ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиш, шахсий ҳуқуқларни билиш ва зарурат туғилганда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этиш муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, одам савдосига қарши кураш фақат давлат ёки мутасадди идоралар эмас, балки ҳар бир фуқаронинг шахсий масъулияти эканига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир якунида “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан партиянинг фаол аъзолари “Ташаккурнома” билан тақдирланди.

Шоҳзод Қурбонбоев тайёрлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026