14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 03:31
Сиёсат 👁 471

Халқ депутатлари Амударё туман кенгашининг навбатдаги 11-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё туман кенгашининг навбатдаги 11-сессияси тўғрисида ахборот

Жорий йилнинг 24 июль куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари Амударё туман кенгашининг навбатдаги 11-сессияси бўлиб ўтди. Сессия мажлисида депутатлар, ҳоким ўринбосарлари, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши Раиси туман ҳокими Собир Хўжаметов очди ҳамда олиб борди. Сессия котиблигига “12-Дўрман” сайлов округидан депутат Курбангали Бешбаевни тайинлаш тўғрисидаги таклиф депутатлар томонидан маъқулланди.

Кун тартибидаги дастлабки масала туман маҳаллий бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ва муассасаларининг харажатлар сметаларига ажратилган маблағларнинг мақбуллаштирилган қисмини иш ҳақи ва ягона ижтимоий солиқ тўловлари бўйича етишмаган қисмига йўналтириш тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Фаҳриддин Юсупов ҳисобот берди.

Ҳисоботда келтирилишича, тегишли қонун ҳужжатлари билан туман маҳаллий бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг самарасиз штатлар ва харажатларидан 2 млрд. 379,3 млн сўм маблағлар мақбуллаштирилган. Ушбу маблағлар ҳисобидан биринчи навбатда маҳаллий бюджет ташкилотларининг иш ҳақи ва унга тенглаштириладиган мажбурий тўловларни, шунингдек, туманда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларида белгиланган чораларни молиялаштиришни таъминлаш режалаштирилган.

Сессия мажлисида кун тартибидаги навбатдаги масала – туман прокуратурасининг қонун устуворлигини таъминлаш борасидаги фаолияти юзасидан туман прокурори Баҳрам Машарипов ҳисобот берди.

Ҳисоботда туман прокуратураси томонидан жорий йилнинг биринчи ярмида “Инсон қадри учун” деган эзгу ғояни тўлиқ рўёбга чиқариш, ҳудудда қонун устуворлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида кенг кўламли профилактик ишлар амалга оширилаётгани хусусида сўз юритилди.

Хусусан, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида 200 дан ортиқ тарғибот тадбирлари ва учрашувлар ўтказилган. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 3 январдаги 1-сонли қарори доирасида туман ҳудудида жами 192 та видеокузатув камералари ўрнатилган. Амалга оширилган самарали профилактика тадбирлари натижасида туман ҳудудида умумий жиноятчилик 15 фоизга, олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар эса кескин камайган.

Кун тартибидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича жорий йилнинг 6 ойи мобайнида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги масала юзасидан туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Муҳамметали Хожамуратов ҳисобот берди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги 1-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман даражасидаги ва ҳар бир маҳалла бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар йўл хариталари ишлаб чиқилиб, “Маҳалла еттилиги”, ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда қатор ишлар амалга оширилган. Бунда асосий эътибор ишсиз, шунингдек жиноят содир этишга мойил ҳамда жиноят қурбони бўлиши мумкин бўлган фуқаролар билан ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишга қаратилган.

Навбатдаги – маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисидаги масала юзасидан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Амударё тумани бўлими бошлиғи Алишер Юлдашевнинг ҳисоботи тингланди.

Ўтган ярим йил давомида маҳаллалар уюшмаси туман бўлими томонидан 49 та овул ҳамда маҳаллани аҳоли билан давлат ўртасидаги “кўприк” вазифасини амалга оширувчи эркин ва халқчил структурага айлантиришга кўмаклашиш, “Маҳалла еттилиги”нинг фаолиятини натижали ташкил этиш борасида қатор ишлар амалга оширилган.

Фуқаролар йиғинларининги моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 29 млн сўмлик 6 та компьютер техникаси, 20 млн сўмлик 7 та принтер, 154 млн сўмлик 31 та кондиционер харид қилинган ва фуқаролар йиғинлари балансига берилган. 16 та маҳаллага жами 29 та, умумий қиймати 335 млн сўмлик кузатув камералари ўрнатилган. Барча маҳаллалар биноларининг кадастр ҳужжатлари ишланиб, бунинг учун 93 млн сўм сарфланган. Шунингдек, жорий йилнинг 6 ойи давомида маҳаллалардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар учун жами 395 млн сўмлик моддий ёрдам кўрсатилган. Ушбу ишларни амалга ошириш учун жами 1 млрд 129 млн сўмдан ортиқ маблағ сарфланган.

Сессияда туман Адлия бўлими бошлиғи Мансур Садиков жорий йилнинг олти ойи мобайнидаги иш фаолияти хусусида ҳисобот берди.

Ҳисобтга кўра, бўлимга 89 та ариза ва шикоятлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг барчаси ижобий ҳал қилиниб, ариза ва шикоятлар қаноатлантирилган. Бўлим ходимлари томонидан жорий давр мобайнида бевосита шахсий қабулда 19 нафар фуқаролар қабул қилинган, судларга 8 нафар фуқаронинг манфаатини кўзлаб аризалар киритилиб, шундан 5 таси қаноатлантирилган. Қолган даъво аризалар кўриб чиқиш жараёнида.

Сессияда туман ҳокимлигида ижро интизомига риоя этилиши ҳолати тўғрисидаги масала юзасидан ҳокимлик ижро интизоми назорати бўлинмаси бош мутахассиси Маъмуржон Таджибоев ҳисобот берди.

Ҳокимликка 2025 йилнинг ўтган 6 ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти 16 та Фармони, 36 та қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 24 та қарорлари асосида тайёрланган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг жами 76 та норматив тусдаги ҳужжатлари келиб тушган бўлиб, ушбу ҳужжатларнинг ижроси юзасидан туман ҳокимининг 43 та қарори қабул қилинган. Қолган 33 та ҳужжатга туман миқёсида вазифа ва топшириқ белгиланмаганлиги сабабли маълумот учун қабул қилинган.

“edo.ijro.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали 2025 йилнинг бугунги кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг жами 34 та ҳужжати Фармон ва қарорлари ҳамда Президент ҳузурида ўтказилган мажлис баёнлари келиб тушган бўлиб, ушбу ҳужжатлар ижроси бўйича 34 та назорат режалари ишлаб чиқилиб, тасдиқланган ҳамда ижрога қаратилган.

Сессияда шунингдек, “Амударё тумани сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси директори ўринбосари Нурбек Абдуллаевнинг ҳам ҳисоботи тингланди.

Сессия кун тартибига киритилган барча масалалар, ҳисобот ва ахборотлар атрофлича муҳокама қилиниб, депутатларнинг фикр-мулоҳазалар тингланган ҳолда тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шу билан Халқ депутатлари туман кенгашининг 11-сессияси ўз ишини якунлади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019