12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:08
Сиёсат 👁 593

Ташаббускор аёл – юрт фаровонлиги йўлида доим ҳаракатда

Ташаббускор аёл – юрт фаровонлиги йўлида доим ҳаракатда

Амударё туманида бугун юксак саъй-ҳаракатлари, меҳнаткашлиги ва қатъияти билан нафақат оиласини, балки кўплаб юртдошларини иш билан таъминлаб, уларга ҳаёт учун мустаҳкам таянч бўлаётган тадбиркор аёл Дилдора Хайитбоеванинг фаолияти ҳар қандай таҳсинга сазовор.

Унинг тадбиркорлик йўли 2008-йилда, онаси билан бирга кунига бор-йўғи 100 дона нон ва патир ёпишдан бошланган. Вақт ўтиши билан бу кичик ишбилармонлик ташаббуси улкан мақсад ва кенг миқёсдаги ишлаб чиқариш корхонасига айланди. Бугун у раҳбарлик қилаётган корхоналар нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Равшанбек Юлдузхон” МЧЖ ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган “Камрон Голд Медиа” МЧЖларда 33 нафар юртдошимиз, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар ва ишсиз фуқаролар учун доимий иш ўрни яратилган муҳим масканга айланган.

Дилдора Хайитбоева мамлакат раҳбариятининг тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги эътибор ва қўлловини тўғри тушуниб, амалда фойдалана олди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 213-сонли Фармони асосида ажратилган 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит ҳисобига Хитой Халқ Республикасидан замонавий дастгоҳ ва асбоб-ускуналарни олиб келди. Бу эса корхонанинг техник қувватини ошириб, маҳсулот турини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш имконини берди.

Бугунги кунда корхонада 10 хилдан ортиқ сифатли сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Ҳар куни 600 литрдан зиёд сут қайта ишланади. Энг эътиборлиси, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар тумандаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига шартнома асосида етказиб берилади. Корхонанинг ўзига қарашли 4 та етказиб бериш автомобили мавжуд бўлиб, маҳсулотлар истеъмолчиларга шу куннинг ўзида етказилади. Манғит деҳқон бозорида ташкил этилган дўкон ва ярмаркаларда эса аҳолига маҳсулотлар арзон ва ҳамёнбоп нархларда сотилмоқда.

Тадбиркор Дилдора Хайитбоеванинг келгусидаги режалари ҳам катта. Тумандаги ҳар бир маҳаллада аҳоли учун қулай ва сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида сут маҳсулотлари, нон ва ун маҳсулотларини сотувчи шохобчалар ташкил этиш ниятида. Бу эса, бир тарафдан, аҳолига қулайлик яратса, бошқа тарафдан янги иш ўринлари очилишига хизмат қилади.

Алоҳида таъкидлаш лозимки, Дилдора Хайитбоева фақат иқтисодий муваффақиятлар билан эмас, балки ижтимоий масъулият билан ҳам намуна бўла олади. Оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, айниқса, йод танқислигининг олдини олиш мақсадида ёдланган функционал ун маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди ва бу ун маҳсулотини Амударё тумани аҳолиси орасида кенг ёйишга киришди.

Унинг ташаббуслари, ижтимоий лойиҳалардаги фаоллиги, “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларни иш билан таъминлаш борасидаги ҳаракати таҳсинга лойиқ. Бундан ташқари, Дилдора Хайитбоева “Ҳамроҳ” тадбиркор аёллар мактаби аъзоси сифатида доимий равишда ўз билим ва тажрибасини ошириб бормоқда. У кўплаб республика ва халқаро инвестиция форумларининг фаол иштирокчиси бўлиб, хорижий мутахассислар билан тажриба алмашмоқда.

Бугун Дилдора Хайитбоева сингари меҳнатсевар, фидойи, ташаббускор аёллар туфайли Қорақалпоғистон иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаётида ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда. Уларнинг ҳар бири жамиятнинг ҳар бир қатламига, айниқса, аёллар ва ёшлар ҳаётига янги йўналиш, янги имконият олиб киряпти.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026