12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:13
Сиёсат 👁 626

“Коррупция – давлат ва жамият тараққиётига таҳдид” номли грант лойиҳаси доирасида тиббиёт ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди

“Коррупция – давлат ва жамият тараққиётига таҳдид” номли грант лойиҳаси доирасида тиббиёт ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди

Бугунги кунда коррупцияга қарши курашишда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва жамоатчилик назоратини юксалтириш, ҳалоллик ва адолатни ҳаёт тарзига айлантириш долзарб вазифага айланган. Бу борада оммавий ахборот воситаларининг фаол иштироки, турли соҳалар вакилларини жалб этган ҳолда ташкил этилаётган тарғибот тадбирлари муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси томонидан молиялаштирилган “Коррупция – давлат ва жамият тараққиётига таҳдид” номли грант лойиҳаси доирасида “Амударё телевидениеси” таҳририяти томонидан бир қатор чора-тадбирлар ташкил этилмоқда.

Яқинда мазкур лойиҳа доирасида “Амударё ТВ” телеканали журналист ва мухбирлари томонидан туман Прокуратураси, маҳаллий депутатлар ва имомлар билан ҳамкорликда Қипчоқ шаҳарчасида жойлашган 1-сонли оилавий поликлиника биносида тиббиёт ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Унда коррупция ва тамагирликнинг салбий оқибатлари, унга нисбатан жазо муқаррарлиги хусусида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

Тадбирда Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Мансур Ўразбоев, туман прокурорининг ёрдамчиси Санжар Абдуллаев, “Ҳожи эшон бобо” жомеъ масжиди имом ноиби Шерзод Ўразбоев, 1-сонли оилавий поликлиника мудири Рустам Қидирбоев, туман тиббиёт бирлашмаси шифокори Тамара Саидова, “Коррупция – давлат ва жамият тараққиётига таҳдид” лойиҳаси координаторлари, журналистлар ҳамда тиббиёт ходимлари иштирок этди.

Жамиятда коррупцияга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантиришга қаратилган мазкур учрашувда лойиҳа координаторларидан бири, "Тараққиёт кўзгуси" газетаси махсус мухбири Робия Йўлдошева тадбир иштирокчиларига “Коррупция – давлат ва жамият тараққиётига таҳдид” лойиҳасини амалга оширишдан кўзланган мақсад ва кутилаётган натижалар хусусида батафсил маълумот берди.

Шундан сўнг Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Мансур Ўразбоев мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, давлат идоралари ўртасидаги ҳамкорлик механизмлари ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтириш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, ҳар бир фуқаро ушбу жараёнда фаол иштирок этиши, адолат ва шаффофликни таъминлашга ҳисса қўшиши зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Учрашув давомида туман прокурорининг ёрдамчиси Санжар Абдуллаев тадбир иштирокчиларига коррупция билан боғлиқ жиноятларни содир этган шахслар учун жазо муқаррар эканлиги, фуқаролар эса ўз қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини яхши билиши зарурлиги ҳақида атрофлича маълумот берди. Шу билан бирга, у коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар, манфаатлар тўқнашуви ва порахўрлик каби иллатлар ҳақида кенг тушунчалар берди ҳамда уларнинг жамият тараққиётига етказадиган салбий оқибатлари хусусида тўхталиб ўтди.

Учрашувда сўзга чиққан “Ҳожи эшон бобо” жомеъ масжиди имом ноиби Шерзод Ўразбоев ислом динида порахўрлик ва тамагирлик каби ҳолатлар оғир гуноҳ сифатида баҳоланиши, бундай жиноятларни содир этган шахслар учун шариатда қаттиқ ҳукмлар белгилаб қўйилгани ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, ҳалоллик, адолат ва виждонли бўлиш инсон учун энг улуғ фазилатлардан экани алоҳида таъкидланди.

Тадбир якунида 1-сонли оилавий поликлиника мудири Рустам Қидирбоев сўзга чиқиб, тиббиёт муассасасида шундай муҳим ва долзарб мавзу юзасидан ўтказилган учрашув учун тадбир ташкилотчиларига самимий миннатдорлик билдирди. Шунингдек, бу каби тарғибот тадбирларини мунтазам ўтказиш орқали тиббиёт ходимларининг ҳуқуқий онги ва масъулияти ошиши, фуқароларга янада самарали хизмат кўрсатишга интилиш мустаҳкамланиши таъкидланди.

Мухтасар айтганда, коррупцияга қарши курашиш нафақат давлат органлари, балки барча фуқароларнинг ҳам бурчи ва масъулиятидир. Бу куби учрашувлар жамиятда адолат, ҳалоллик ва қонун устуворлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. “Амударё телевидениеси”нинг мазкур ташаббуси ана шундай эзгу мақсадларга хизмат қилмоқда.

Шоҳзод Қурбонбоев, лойиҳа координатори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026