12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:40
Қишлоқ хўжалиги 👁 696

Қишлоқ хўжалигида хавфсизлик — озиқ-овқат барқарорлигининг асоси

Қишлоқ хўжалигида хавфсизлик — озиқ-овқат барқарорлигининг асоси

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда юқори иқтисодий самарадорликка эришиш ва деҳқончилик маданиятини ошириш учун агротехник тадбирларни ўз вақтида, кечиктирмасдан амалга ошириш, ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилишда илмий жиҳатдан ўрганилган тажрибаларга асосланган ҳолда иш олиб бориш бугунги куннинг талабидир.

Ўсимликларнинг зараркунанда ва касалликларига қарши курашиш орқали сифатли маҳсулот етиштиришда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг хизмати алоҳида аҳамиятга эга.

2021 йил 15 июлда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан "Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини инспекцияси негизида "Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-5185-сонли Қарори қабул қилинди.

Ушбу ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ Агентлик олдига қатор вазифалар қўйилди. Хусусан, ўсимликлар карантини ва ҳимоясида прогноз тизимини такомиллаштириш, зарарли организмларга қарши курашишнинг уйғунлашган самарали усулларини белгилаш ва бажарилишини назорат қилиш, мониторинг олиб бориш, иқтисодий зарар етказиши мумкин бўлган зарарли организмларнинг республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш ва йўқ қилиш ҳамда бошқа зарур чора-тадбирларни амалга ошириш белгилаб берилган.

Республикамиз ҳудудларида ҳозирги кунда “Долзарб ўттиз кунлик” тадбирларини уюшқоқлик билан ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директорининг 2025 йил 8 июлдаги 122 сон буйруғи  ижросини таъминлаш мақсадида, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Амударё туман бўлими инспекторлари томонидан ҳудудлардаги фермер, деҳқон хўжаликлари,  томорқа ерлари, боғ ва пахта майдонларида учрайдиган хавфли ва иқтисодий зарар етказадиган зараркунандаларга қарши кескин кураш чоралари олиб борилмоқда.  

Улар орасида экинзорлар ва боғлар учун энг хавфли ҳисобланган  "шарқ мевахўри”  ҳамда полиз экинларига жиддий зарар етказиб,  қовун-тарвуз пайкалларининг эрта қуриб қолишига, шунингдек, экспорт ҳажмининг камайишига   сабаб бўлувчи  “қовун пашшаси”  зараркунандалари ҳамда маданий ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишига салбий таъсир қиладиган “зарпечак”, "судралувчи какра”    каби  бегона ўтлар деҳқончиликда энг хавфли ҳисобланиб, уларга тизимли равишда оммавий профилактика ва қарши    кураш чоралари олиб борилмоқда.

Айни кунларда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Амударё туман бўлими инспекторлари томонидан Чойкўл овули ҳудудидаги   мевали боғлар ва полиз экинлари экилган майдонларда “Долзарб ўттиз кунлик” доирасида кучайтирилган фитосанитариявий мониторинг ва дала назорати  ишлари   ўтказилмоқда.  Амалга оширилаётган профилактик чора-тадбирлар жараёнида соҳа мутахассислари  фермерлар, деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгаларига зараркунандалар ва бегона ўтларга қарши курашиш бўйича тавсиялар беришдан ташқари, экинзорларда, мевазор боғларда тўлиқ назорат ва мониторинг ишлари ўрнатиб, ҳудудда  зараркунандалардан "шарқ мевахўри", "қовун пашшаси", шунингдек, "судралувчи какра", "зарпечак" каби деҳқончилик учун кони зарар бўлган  бегона  ўтлар  тарқалишининг олдини олиш, агар шундай зараркунандалар пайдо бўлган тақдирда боғлар ва экинзорларга кимёвий ишлов бериш усуллари ҳақида кўргазмали тарзда тушунтириш ишларини ҳам олиб боришмоқда.                                                                                                                                                                                                                                                                  

Кези келганида шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, айрим вазиятларда, кўпинча томорқа хўжаликларидаги полиз экинларида "қовун пашшаси" тушган маҳсулотларни   аҳоли томонидан қорамолларга емиш сифатида бериш   ҳолатлари кузатилади. Шундай қилиш орқали кўпчилик "томорқада пайдо бўлган зараркунандани   йўқ қилдим", деб ҳисоблайди. Аслида эса зарарланган маҳсулотни еган қорамолнинг тезаги орқали зараркунанда яна далага тушади ва яшашда давом этади. Бегона ўтлар ҳам агар жиддий кимёвий ишлов берилмаса, даладан юлиб олган билан йўқолиб қолмайди. Шунинг учун фермерлар, боғбонлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари бу борада ўта масъулият билан иш юритишлари, зараркунандаларга, бегона ўтларга қарши курашишда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг туман  бўлими мутахассисларининг тавсиялари ҳамда кўрсатмалари асосида   кимёвий ишлов беришлари зарур. Дала ва боғларда қилинган фидойи меҳнатнинг баракасини хирмонда кўраман, деган деҳқон-у боғбонлар   мавсумий агротехник тадбирларни ўз вақтида, самарали ташкил этишлари жоиз ва бу саъй-ҳаракатлар мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш имконини беради.

Равшан Баҳромов.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026