12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:42
Сиёсат 👁 948

Аҳолини барқарор энергия билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда

Аҳолини барқарор энергия билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда

Мамлакатимизда аҳолини муносиб ҳаёт шароитлари билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар барча ҳудудларда ўз самарасини кўрсатмоқда. Хусусан, Амударё туманида ҳам аҳоли ва ишлаб чиқариш субъектларини табиий газ ҳамда электр энергияси билан узлуксиз ва сифатли таъминлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада “Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” акциядорлик жамиятига қарашли “Амударё тумангаз” газ таъминоти бўлими ва “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятига қарашли Амударё туман электр таъминоти корхонаси томонидан бир қатор ишлар бажарилди.

Аҳолини коммунал хизматлар билан таъминлашга қаратилган мазкур жараён туман прокуратураси томонидан доимий назоратга олинган бўлиб, ҳар бир босқичда амалга оширилаётган ишлар юзасидан масъул ташкилотлар фаолияти мунтазам таҳлил қилиниб борилмоқда. Бу эса белгиланган лойиҳаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишига замин яратмоқда.

Туманда ҳозирги кунда 40 минг 797 нафар истеъмолчи, жумладан 15 минг 63 та хонадон ва 284 та йирик корхона табиий газ билан таъминланган. Шунингдек, 25 минг 450 та хонадонда суюлтирилган газдан фойдаланилади. Туманда салкам 500 километр газ тармоқлари мавжуд бўлиб, шундан 35,1 км юқори босимли, 152,9 км ўрта босимли ва 311,6 км паст босимли ҳисобланади. Газ қувурларининг 27,9 км қисми ер остида, 471,7 км қисми эса ер устида жойлашган.

Ҳозирги кунда туманда жами 175 та газ тақсимлаш пункти фаолият юритмоқда. Улардан 15 таси юқори босимли ва 160 таси ўрта босимли бўлиб, мазкур иншоотлар орқали аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларга табиий газнинг узлуксиз ва хавфсиз етказилиши таъминланмоқда. Газ тармоқлари орқали босимни меъёрда ушлаб туриш, газ оқимини назорат қилиш ҳамда уни белгиланган йўналишларга тақсимлаш вазифасини бажарадиган ушбу пунктлар газ таъминоти тизимининг узвий ва муҳим қисмидир.

Мазкур тармоқлар махсус техникалар ёрдамида текширувдан ўтказилиш жараёнида Д-273 мм диаметрга эга бўлган юқори босимли газ қувурида бир ҳолатда газ сизиб чиқиши аниқланди. Ушбу ҳолат Олмазор маҳалласи ҳудудида қайд этилган бўлиб, пайвандлаш орқали тезкорлик билан бартараф этилди.

Шу билан бирга, “Паркент тажрибаси” асосида Арна бўйи маҳалласида 18,7 км газ тармоқлари эстетик жиҳатдан тартибга келтирилди. Маҳалланинг кириш қисмида замонавий “РДБК-100” маркали янги газ тақсимлаш пункти ўрнатилиб, 5 та фильтр ва 5 та кран ҳамда зулфинлар янгисига алмаштирилди. 503 та хонадоннинг газ таъминоти икки босқичли тизимга ўтказилди.

Шунингдек, 2025-2026 йил куз-қиш мавсумида аҳолини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида ҳам ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 сентябрдаги тегишли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Амударё туманидаги 7 та оғир ҳисобланган ҳудуд – Бобур, Амир Темур, Қангли, Уйшин, Бўз ёп, Куюк кўпир ва Оқ олтин каби овул ва маҳаллаларда электр таъминоти инфратузилмаси янгиланмоқда.

2025 йилнинг биринчи босқичи доирасида Амударё туманида электр таъминоти инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича қатор ишлар бажарилди. Жумладан, Бобур номли овулда 160 кВА қувватга эга трансформатор пункти ўрнатилиб, 1,9 км СИП кабель тортилиши билан бирга 37 та темир бетон устун қўйилди.

Амир Темур номли овулда 2 та янги трансформатор пункти, 13,2 км кабель ва 368 та устун монтаж қилинди. Бўз ёп овулида 4 та трансформатор пункти барпо этилди, 1 км СИП кабел тортилиб, 51 та таянч устун ўрнатилди. Уйшин маҳалласида 2 та мавжуд трансформатор янгисига алмаштирилиб, 1,6 км кабел ва 57 та устун билан таъминланди.

Қангли овулида ҳам 2 та янги трансформатор пункти ўрнатилиб, 2,5 км СИП кабель тортилди, 190 та устун жойлаштирилди. Оқ олтин овулида 2 та трансформатор пункти барпо этилиб, 40 та темир бетон таянч ўрнатилди. Жами ҳисобда 12 та трансформатор пункти, 697 та устун ва 19 км СИП кабель орқали туманнинг электр тармоқлари янада мустаҳкамланди.

Аҳолини табиий газ ва электр энергияси билан барқарор, узлуксиз ва хавфсиз таъминлаш — бу фақат техник масала эмас, балки жамият фаровонлиги, иқтисодий барқарорлик ва давлатнинг халқ олдидаги ижтимоий мажбуриятининг амалий ифодасидир. Ушбу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва инфратузилмани такомиллаштириш ишлари, аввало, аҳоли эҳтиёжларини қондириш, шу орқали ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Шоҳзод Қурбонбоев тайёрлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026