12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:52
Иқтисодиёт 👁 1,022

Амударёлик тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Амударёлик тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, кичик бизнес ва хусусий секторни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш даражасини ошириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Президент ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорликни ҳар томонлама рағбатлантириш, мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш, янги имкониятлар яратиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Бу борада учраётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилиш ҳамда ишбилармонларнинг таклиф ва мурожаатларини тинглаш мақсадида Амударё тумани Маданият бўлими фаоллар залида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда туман ҳокими Собир Хўжаметов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони Қорақалпоғистон Республикаси шуъбаси бош инспектори Ерназар Досанов, Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Казбек Артиков, туман прокурори Баҳром Машарипов, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳоким ёрдамчилари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари, тижорат банклари вакиллари ҳамда фаол тадбиркорлар иштирок этдилар.

Учрашувни очиб берган туман ҳокими Собир Хўжаметов бугунги кунда юртимизда, хусусан, Қорақалпоғистонда тадбиркорликни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган чора-тадбирлар, яратилаётган кенг имкониятлар, берилаётган молиявий кўмак турлари ва уларни олиш механизмлари хусусида сўз юритди.

Тадбир давомида Савдо-саноат палатаси бошқарма бошлиғи ҳамда тижорат банклари вакиллари ўз йўналишлари бўйича сўзга чиқиб, кредитлар ажратиш, субсидиялар, грантлар ва тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш бўйича мавжуд механизмларни атрофлича тушунтирдилар.

Тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволлар, дуч келаётган муаммолар билан масъулларга очиқ мурожаат қилиш имкониятига эга бўлдилар. Кўтарилган масалалар орасида ер ажратиш, кредит олишдаги тўсиқлар, инфратузилма билан боғлиқ камчиликлар, рухсатнома ва лицензиялар олиш жараёнидаги мураккабликлар каби долзарб мавзулар муҳокама қилинди.

Хусусан, айрим тадбиркорлар ишлаб чиқариш, сервис ва хизмат кўрсатиш йўналишларида фаолиятни кенгайтириш учун ер майдонлари зарурлигини таъкидладилар. Баъзи банклар томонидан талаб этилаётган гаровлар ва ҳужжатлар тадбиркорлар учун қийинчилик туғдираётгани, баъзан ер майдонлари кадастр реестрига киритилмагани ёки ҳужжатларда аниқлик йўқлиги сабабли айрим лойиҳалар амалга ошмай қолаётганига урғу берилди.

Шу билан бирга ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи тадбиркорлар электр энергияси барқарорлиги ва қуввати етарли эмаслиги каби масалаларни кўтардилар, хизмат кўрсатиш ва савдо фаолияти билан шуғулланувчилар эса шаҳар марказида доимий савдо жойларига эҳтиёж борлигини билдирдилар.

Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини юритишда юзага келадиган умумий муаммолар, жумладан, ҳужжатлаштириш жараёнларини соддалаштириш ва бозордаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича ҳам таклифлар билдирилди. Бу мурожаатлар тадбиркорлар дуч келаётган долзарб муаммоларни ва уларга тизимли ечим топиш лозимлигини яққол кўрсатиб берди.

Муҳими, бу масалаларнинг аксарияти жойида тегишли ташкилотлар вакиллари томонидан ҳал этилди. Айрим тизимли муаммолар эса республика даражасида кўриб чиқилиши ва тез орада ижобий ечим топилиши таъкидланди.

Бундай очиқ мулоқотлар маҳаллий даражада муаммоларни аниқлаш, уларни ҳал қилиш ва тадбиркорлик муҳитини яхшилашда муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, ислоҳотлар бевосита ҳаётга татбиқ этилаётган ҳозирги шароитда тадбиркорнинг овози эшитилиши, унинг муаммосига эътибор қаратилиши ижтимоий барқарорлик ва иқтисодий ўсиш гаровидир.

Амударё туманида тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқот Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган эътиборнинг яна бир ёрқин далилидир. Бу каби учрашувлар тадбиркорларнинг муаммоларини бевосита тинглаш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш ва келгусидаги фаолиятлари учун зарур шарт-шароитларни яратишда муҳим аҳамият касб этади.

Мулоқот давомида билдирилган мурожаатларнинг тингланиб, муаммоларнинг ҳал қилиниши ва йирик лойиҳаларнинг амалга оширилиши туман иқтисодиётининг ўсишига, янги иш ўринларининг яратилишига ва аҳоли фаровонлигининг янада ошишига хизмат қилади. Зеро, тадбиркорни қўллаб-қувватлаш – бу жамиятни қўллаб-қувватлашдир.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026