12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:08
Қишлоқ хўжалиги 👁 470

Пахта уруғчилиги бўйича республика семинарига Амударё тумани мезбонлик қилди

Пахта уруғчилиги бўйича республика семинарига Амударё тумани мезбонлик қилди

Амударё туманининг Тошёп овулидаги “Бекмон Аллаберганов” фермер хўжалигида 2025 йилги мавсум олдидан республика миқёсида кенг кўламли ўқув-амалий кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Тадбирнинг асосий мақсади – ғўза майдонларида уруғлик учун экилган пахта экинларида апробация ўтказиш жараёнини чуқур ўрганиш ва мамлакатимиз учун сифатли уруғлик жамғармасини яратиш бўйича тажриба алмашишдир.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Шуҳрат Тешаев, Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов, республика бўйича туманлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, қишлоқ хўжалиги бўлимларининг агротехнология бўйича масъуллари, Ўзагроинспекция ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги туман бўлими бошлиқлари, “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари сифатини баҳолаш маркази” давлат унитар корхонасининг туман бўлими вакиллари, пахта-тўқимачилик кластерлари раҳбарлари, шунингдек, хорижий навли пахта етиштираётган ва уруғчилик билан шуғулланаётган илғор фермер хўжаликлари раҳбарлари қатнашди.

Семинар давомида иштирокчиларга апробация жараёнининг техник талаблари, нав тозалигини таъминлаш усуллари, уруғлик сифатини баҳолаш мезонлари, шунингдек, селекция ютуқларидан самарали фойдаланиш бўйича батафсил маълумотлар берилди. Далада амалий кўргазмалар ўтказилиб, ҳар бир босқич бўйича тажрибали мутахассислар томонидан изоҳлар берилди.

Семинарда сўзга чиққанлар сифатли уруғлик жамғармасини яратиш масаласида қатъий ёндашув зарурлигини таъкидлади: “Апробация – бу фақат назорат жараёни эмас, балки келажак ҳосилининг кафолатидир. Агар биз бугун уруғлик сифатига эътибор бермасак, эртанги ҳосил ҳажми ва сифати ҳақида гапириш қийин бўлади. Ҳар бир фермер уруғ танлашдан тортиб, йиғим-теримгача бўлган жараёнда аниқлик ва масъулиятни биринчи ўринга қўйиши шарт”, - деди Шуҳрат Тешаев.

Шундан сўнг Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов сўзга чиқиб, туманда уруғчилик соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил тўхталди. Қайд этилишича, сўнгги йилларда туман далаларида замонавий агротехнологиялар кенг жорий этилмоқда, уруғлик майдонларида нав тозалигини таъминлаш учун қатъий назорат тизими йўлга қўйилган. Шунингдек, пахта экинларида сув тежовчи томчилатиб суғориш усуллари ва минерал ўғитлардан меъёрида фойдаланиш технологиялари кенг қўлланмоқда.

“Бугунги апробация жараёни бизнинг амалий ишларимизни янада мукаммаллаштириш, уруғчилик хўжаликларининг тажрибасини умумлаштиришга хизмат қилади. Мақсадимиз — туманда етиштирилаётган уруғлик пахтанинг ҳар бир дони сифат жиҳатидан халқаро талабга жавоб беришига эришишдир. Бу нафақат Амударё тумани, балки бутун республикамиз аграр салоҳиятини оширади,” — дея таъкидлади туман ҳокими ўз нутқида.

Тадбир давомида хорижий навли пахтанинг афзалликлари, уларни маҳаллий иқлим шароитига мослаштириш тажрибалари, сув тежовчи технологиялар билан уйғунлаштириш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди. Иштирокчилар ғўза апробацияси бўйича янги методик қўлланмалар, агротехник меъёрлар ва халқаро тажрибалар билан танишдилар.

Семинар якунида соҳа вакиллари ўзаро тажриба алмашиб, уруғлик хўжаликлари ва кластер корхоналари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича келишувларга эришилди. Бу эса, келгуси мавсумда юқори сифатли, нави тоза ва рақобатбардош пахта ҳосилини етиштиришга мустаҳкам замин яратади.

Амударё далаларидан бошланган бу ташаббус — бутун республика миқёсида қишлоқ хўжалиги самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи муҳим қадамлардан биридир.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026