12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:07
Фан ва таълим 👁 490

Тарбиячи-педагоглар маҳоратини ошириш – болалар камолоти гарови

Тарбиячи-педагоглар маҳоратини ошириш – болалар камолоти гарови

Мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячи-педагогларининг билим ва малакаларини тизимли турда ошириб бориш, айниқса, тарбияланувчиларни йилнинг тўрт фаслига монанд равишда таълимий ва тарбиявий машғулотлар билан қамраб олиш мақсадида Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мутахассислари томонидан семинар-ўқув машғулотлари ташкиллаштирилмоқда. Бу каби ўзаро тажриба алмашув тадбирлари муҳим тарбияланувчиларни хавфсиз овқатлантириш ва шу асосда уларнинг ёш тоифаларига мутаносиб равишда ўйин машғулотларига жалб этилишини таъминлаш, чиниқтириш имконини бермоқда.

Айни пайтда мактабгача таълим ташкилотларида “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасидаги ёзги соғломлаштириш ойлиги учун режалаштирилган семинар-ўқув машғулотлари олиб борилиб, бу машғулотларда тарбиячи-педагогларнинг касбий маҳоратларини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг 13 август санасида Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 23-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб ўтган семинар ҳам мактабгача таълим ташкилотларида таълим ва тарбия сифатини янада яхшилаш ва тарбиячиларнинг касбий маҳоратини ошириш масалаларига бағишланди.

Кўргазмали ўқув- семинарда болаларни ёз мавсумига мос хавфсиз овқатлантириш, турли жисмоний ва ақлий машқларни бажаришларида ёз мавсумининг ўзига хос иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда ўйинларни режалаштириш, уларнинг иссиқ ҳароратда толиқиб қолишларининг олдини олиш, ақлан ва жисмонан чиниқишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш борасида ўзаро тажриба алмашувлар ҳамда маҳоратли тарбиячи-педагогларнинг фойдали тавсиялари бўйича машғулотлар олиб борилди.

Тадбирда Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг методисти Сауле Патуллаева, давлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари, туманнинг Қипчоқ ҳудудида фаолият олиб борувчи давлат мактабгача таълим ташкилотларининг тарбиячи-педагоглари ва ёрдамчи тарбиячилари иштирок этишди.

Кўргазмали ўқув семинарни Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш шуъбаси методисти Сауле Патуллаева очди ва тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад ҳамда кутилаётган натижалар хусусида иштирокчиларга батафсил маълумотлар берди. Хусусан, мактабгача ёшдаги болаларнинг ўқув-тарбиявий жараёнини ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича белгиланган режа ва топшириқларнинг мазмун-моҳияти юзасидан батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, ушбу вазифаларни амалга оширишда тарбиячиларнинг амалий кўникмаларини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 23-сонли мактабгача таълим ташкилоти тумандаги намунали таълим-тарбия муассасаларидан бири бўлиб, бу ерда 6та гуруҳда 170 нафар кичкинтой тарбияланмоқда. Улардан 4 таси асосий, 2 таси қисқа гуруҳлар бўлиб, болажонларнинг яйраб ўсишлари учун барча зарур шароитлар яратилган. Муассасада 28 нафар малакали ходимлар замон талаблари даражасида таълим-тарбия беришмоқда. 7нафар тарбиячи-педагог ва 6 нафар ёрдамчи тарбиячилар, шунингдек, 2 нафар инглиз ва рус тили ўқитувчилари, малакали мусиқа ўқитувчиси, жисмоний тарбия йўриқчиси ҳам самарали фаолият олиб бормоқда. Муассасада йўлга қўйилган ўзига хос тартиб-интизом туфайли йил давомида мавсумий ўйин-машғулотлари, болаларни хавфсиз овқатлантиришга қаратилган режавий чора-тадбирларнинг сифатли амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратилади.

Бўлиб ўтган кўргазмали ўқув- семинари давомида иштирокчилар мазкур муассасада тарбиячи-педагоглар томонидан амалга оширилаётган таълим-тарбия ишлари билан яқиндан танишдилар. “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида, ёзги соғломлаштириш ойлиги учун белгиланган режавий-машғулотларни ташкиллаштириш, ўтказилаётган мавсумий ўйин-машғулотларининг турлари, мавсумга мос равишда машғулотларни режалаштириш бўйича шахсий тажрибалари, қимматли маслаҳаттлари ҳамда тавсиялари семинар иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Ёзги давр болалар учун нафақат мириқиб дам олиш, балки уларнинг соғлигини мустаҳкамлаш, табиат билан яқиндан алоқа қилиш, экологик маданиятини шакллантириш, янги кўникмаларни эгаллаш ва ижтимоий муносабатларини мустаҳкамлаш учун қулай имкониятдир. Бу борада соҳа вазирлиги томонидан ёз мавсумида амалга ошириладиган таълим-тарбия ишлари, амалий машғулотларни тўғри ташкил этиш бўйича зарур қўлланма ва тавсиялар ишлаб чиқилган бўлиб, кўргазмали ўқув-семинарида ушбу қўлланма ва тавсиялар асосида 23-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларининг олиб бораётган таълимий ва тарбиявий ишлари ҳам ўрганилди.

Иштирокчилар 5 та гуруҳга бўлиниб ёзги соғломлаштириш ишлари ҳамда ёз мавсумида ўтказилаётган ақлий ва жисмоний машғулотларни, мусиқий дам олиш соатларини ташкиллаштириш жараёнларини кузатдилар ҳамда бу борада ўзаро тажриба алмашдилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026