12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:48
Жамият 👁 395

ТУМАН ПРОКУРОРИ Б. МАШАРИПОВ ҚОРАМОН МАҲАЛЛАСИДАГИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ АҲОЛИГА БАЙРАМОНА КАЙФИЯТ УЛАШДИ

ТУМАН ПРОКУРОРИ  Б. МАШАРИПОВ  ҚОРАМОН МАҲАЛЛАСИДАГИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ АҲОЛИГА БАЙРАМОНА КАЙФИЯТ УЛАШДИ

Юртимизда ҳамиша ўзаро меҳр-оқибат, саховат, мурувват каби азалий қадриятларимиз, халқимизга хос эзгу фазилатлар улуғлаб келинган. Эҳтиёжманд кишилар, ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда оғир аҳволга тушиб қолган аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила ва маҳаллаларда меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, ёши улуғ инсонларга ғамхўрлик кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилган.

Бугунги кунда ҳам бу каби эзгу ишлар давом этмоқда ва аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизм ва самарали усулларини жорий этиш олиб борилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.

Сўнгги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, давлат томонидан фуқароларга ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш кўлами ҳамда турларини кенгайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича эзгу ҳаракатлар энг чекка ҳудудларгача етиб бораётганидан аёнки, “Ҳамма нарса инсон қадри учун!” тамойили асосида амалга оширилаётган барча эзгу ишлар ҳар бир инсоннинг ҳаётдан рози яшашини таъминлашга қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Амударё туман прокурори Баҳром Машарипов Қорамон маҳалласидаги оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган фуқаролар истиқомат қилувчи хонадонларга, шунингдек, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга ташриф буюриб, уларнинг турмуш шароитлари билан яқиндан танишди. Ҳар бир хонадон ва оила ҳаётига доир муаммоларни ўрганиб, фуқароларнинг таклиф ва истакларини эшитди. Ўзгалар парваришига муҳтож, кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган фуқароларга қувончли кайфият улашиб, уларнинг байрам дастурхонлари учун сархил озиқ-овқат маҳсулотларини берди.

Шунингдек, туман прокурори маҳаллада фаолият олиб борувчи комплекс ижтимоий хизмат кўрсатиш ходими томонидан амалга оширилаётган ишлар билан ҳам яқиндан танишди.

Амударё тумани марказидан 34 чақирим масофа узоқликдаги Қорамон маҳалласида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига комплекс ижтимоий хизмат кўрсатиш йўналишида тизимли ишлар йўлга қўйилган. Айни пайтда маҳалла ҳудудидаги хонадонларда 4456 нафар аҳоли истиқомат қилади. Жорий йил бошида “Маҳалла еттилиги” аъзолари билан ҳамкорликда “Инсон” ижтимоий хизмат кўрсатиш маркази Амударё туман бўлимининг маҳалладаги комплекс хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходими Севара Исмоилова томонидан уйма-уй кириб бориб ўтказилган хатлов натижаларига кўра, 139 та оила кам таъминланган, камбағал оилалар рўйхатига киритилди. Шунингдек, 144 нафар ўзгалар парваришига муҳтож, ногиронлиги бор бўлган фуқаролар рўйхати шакллантирилди.

Президентимиз ташаббуси билан маҳаллаларда комплекс хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходим лавозими жорий этилиб, ижтимоий хизматлар маҳалла даражасигача туширилгани ўзгалар парваришига муҳтож, ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳаёт тарзини ижобий ва яхши томонга ўзгартириш имконини яратди.

Ушбу тизим фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида Қорамон маҳалласидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг тўлиқ базасини шакллантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди. Унга кўра, аҳоли хонадонларида яшовчи 12 тоифадаги фуқаролар алоҳида рўйхатга олинди ва уларнинг турмуш тарзи индивидуал тарзда ўрганилиб, ижтимоий хизматлар кўрсатиш чоралари кўрилди. Чунки оддий инсонлар билан юзма-юз учрашиб, уларнинг турмушида учраётган чигал масалаларини ҳал этиб бериш, кўмак кўрсатиш, айниқса, инсонларнинг дард-у ташвишларига елкадош бўлиб, муаммоларига ечим қидириш – олий қадрият ҳисобланади.

Ушбу йўналишда жорий йилнинг бугунги кунигача ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ота-оналарининг бандлигини таъминлаш мақсадида улардан 12 нафарига 80 ёшга тўлган кексаларга ҳамда 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга қараб туриш ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномалари расмийлаштирилди. Шунингдек, 3 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларга протез-ортопедия мосламалари етказиб берилди. Бу тарзда аҳолига кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар натижасида оғир аҳволдаги шахсларнинг ижтимоийлашувига эришилмоқда.

Туман прокурори Баҳром Машарипов шу куни маҳалладаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга, ўзгалар парваришига муҳтож инсонларнинг оилаларида бўлиб, улар билан самимий, дилдан суҳбатлашди, Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги байрами билан табриклаб, байрамона кайфият улашди.

РАВШАН БАҲРОМОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026