28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 08:33
Фан ва таълим 👁 362

БИЛИМЛАР КУНИ ЭЗГУ ТАШАББУСЛАР БИЛАН БОШЛАНДИ

БИЛИМЛАР КУНИ ЭЗГУ ТАШАББУСЛАР БИЛАН БОШЛАНДИ

2 сентябрь — “Билимлар куни” Амударё туманида юқори кайфиятда, кўтаринки руҳда ўтказилди. Янги ўқув йилининг илк кунида нафақат мактаб ҳовлиларида болаларнинг шўх кулгуси, қўлларида китоб ва дафтарлар билан сабоқ даргоҳига ошиқаётган қувноқ қадамлари, балки меҳр ва ғамхўрлик рамзи бўлган эзгу ташаббуслар ҳам намоён бўлди.

Айниқса, туман ҳокими ташаббуси билан ташкил этилган хайрли иш — эҳтиёжманд оилаларнинг 200 нафар фарзандига мактаб формаси туҳфа этилиши, бу кунни болажонлар учун янада унутилмас қилди. Кичкинтойларнинг юзида порлаган табассум, ота-оналарнинг кўзидаги миннатдорлик ёшлар таълимига қаратилаётган ғамхўрликнинг ёрқин ифодаси бўлди.

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Сабурова ҳамда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Нодирбек Камолов, шунингдек, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғаш Шомуратовлар иштирок этиб, ўқувчиларга мактаб формасини тантанали равишда топширдилар.

Сўзга чиққан масъуллар янги ўқув йилини бошлаётган азиз болажонларни самимий табриклаб, уларнинг билим олиши, илм-фан сирларини пухта эгаллаши, юксак марраларни забт этиши ва катта орзулар сари дадил интилишларида омад ва зафарлар тиладилар.

Бу эзгу ташаббус ёшларда билим олишга бўлган меҳрни янада ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш, орзулари сари интилишларига кўмак бериш йўлидаги муҳим қадамлардан биридир. Зеро, ҳар бир бола мактаб формасини кияр экан, ўзини келажак сари дадил қадам ташлаётган, жамият эътиборида бўлган инсон сифатида ҳис қилади.

Байрамлар арафасида меҳр-муҳаббат улашиш, инсонларнинг қалбини қувончга тўлдириш — энг савобли ва энг эзгу амаллардан биридир. Айниқса, эҳтиёжманд инсонларни шод этиш, уларнинг эртанги кунига ишонч бағишлаш — бу нафақат моддий ёрдам, балки меҳр, ғамхўрлик ва юксак инсоний қадриятларнинг ёрқин ифодасидир.

Шубҳасиз, бугун ўзига яраша кичик кўринадиган, аммо келажак учун улкан маънавий аҳамият касб этадиган бу ташаббус — эртанги кунимиз эгалари бўлган ёшларнинг қалбида ишонч, орзу ва интилишлар учқунини уйғотади. Илмли, тарбияли ва комил инсонларни вояга етказиш эса нафақат оила, балки бутун жамиятнинг шарафли ва масъулиятли бурчидир.

“Билимлар куни” байрами мана шундай эзгу ташаббуслар, самимий табриклар, ота-оналарнинг шукронаси ва фарзандларнинг беғубор кулгулари билан бошланди. Ишонамизки, туманимиздаги барча мактаб ўқувчилари янги ўқув йилида юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган, илм-фан чўққиларини забт этадиган маърифатли авлод вакиллари сифатида улғаядилар.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026