Соғлом турмуш тарзи – саломатлик гарови
Жамиятимизда соғлом турмуш тарзи ҳукмрон бўлса, келажакни кўзлаб олиб борилаётган изчил ислоҳотлар янада жадаллашиб, ҳаётимиздан барқарор ўрин эгаллайди. Чунки, шахс наинки жисмонан, балки ақлан соғлом, фикран етук бўлсагина турмушимизга янгиликлар жорий этилиб, барча соҳаларда тараққиёт сари дадил қадамлар қўйилаверади.
4 июнь куни Амударё академик лицейида "Соғлом турмуш тарзи – саломатлик гарови” мавзусида бўлиб ўтган семинар ҳам айнан шу, яъни жамиятимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ёшлар ўртасида тиббий маданиятни юксалтириш, эрта турмуш қуришнинг ҳамда қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш, оқар сув йўллари, водопровод тармоқлари тозалигини сақлаш, ёшларни ҳар хил зарарли одатлар (айниқса, гиёҳвандлик, алкоголизм ва кашандалик) дан асраб-авайлаш каби масалаларга бағишланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган грант лойиҳаси асосида "Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти мухбирлари томонидан ўтказилган ушбу семинарда туман бош эпидемиологи, туман ДСЭНМ, Тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги кўп тармоқли поликлиника ходимлари соғлом турмуш тарзига тўсқинлик қилувчи айрим касалликлар ва уларнинг профилактикаси бўйича ўқувчи-ёшларга кенг тушунчалар беришди.
Семинарда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлари билан фаол қатнашдилар.
Савол-жавоблар асосида ўтган ушбу семинар ҳаётимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда муҳим аҳамият касб этади, албатта.
Робия Йўлдошева.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶