Спорт
👁 3,339
Футбол, хайрия ва санъат уйғунлашган кун
Фонд Форум, "Ҳаёт учун” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси ва
"Келажак овози” ёшлар ташаббуслари маркази томонидан ташкиллаштирилган
"Ҳаёт учун!” хайрия футбол ўйини пойтахтимизда 25 апрель куни "Бунёдкор”
стадионида бўлиб ўтди ва вилоятларимиз бўйлаб 27 мартдан 18 апрелгача
ўтказилган беллашувларга ўзига хос якун ясади. Анъанага кўра, биринчи
бўлиб тўпни Гулнора Каримова тепиб берганидан сўнг майдонда актёрлар ва
ўзбек эстрадаси юлдузлари иштирокидаги ҳақиқий футбол ўйини авж олди.
"Ҳаёт учун!” футболига бевосита гувоҳ бўлиш учун 34 мингга яқин мухлис
ташриф буюрди. Чипталар сотувидан тушган маблағлар кўкрак бези
саратонига қарши кураш билан боғлиқ долзарб муаммоларни ҳал этиш,
хусусан, мамлакатимиз бўйлаб бепул тиббий текширув акцияларини ўтказиш,
касалликни даволаш учун дори воситаларини ҳарид қилиш ишларига
сарфланади.
(Манба - fundforum.uz)
(Видео - mytube.uz)
(Манба - fundforum.uz)
(Видео - mytube.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶