12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:21
Спорт 👁 359

Футбол қалбларни бирлаштирди

Футбол қалбларни бирлаштирди

Бу йил Ўзбекистон спорти, хусусан, футбол тарихида олтин ҳарфлар билан битиладиган унутилмас йил бўлиб қолмоқда. Мамлакатимиз миллий терма жамоасининг футбол бўйича Жаҳон чемпионатидаги иштироки миллионлаб юртдошларимиз қалбида чексиз фахр ва ғурур туйғуларини уйғотмоқда.

23 июнь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон – Португалия учрашуви ана шундай тарихий воқеалардан бири сифатида футбол мухлислари ёдида муҳрланиб қолди. Дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири саналган Португалия терма жамоасига қарши кечган баҳс нафақат спорт мусобақаси, балки халқимизнинг футболга бўлган меҳр-муҳаббати, бирдамлиги ва Ватанга садоқатини намоён этган улкан воқеа бўлди.

Мазкур тарихий учрашувни катта экранда биргаликда томоша қилиш ҳамда миллий терма жамоамизни қўллаб-қувватлаш мақсадида Амударё тумани Вахум аҳоли пунктидаги болалар ўйингоҳида оммавий томоша тадбири ташкил этилди. Кечки соат 22:00 дан бошлаб юзлаб футбол ишқибозлари, ёшлар, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари ушбу масканга жам бўлиб, футбол байрамининг бевосита иштирокчисига айландилар. 

Оммавий томошада Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов бошчилигида туман раҳбарлари ҳам иштирок этиб, халқ билан бир сафда миллий терма жамоамизга мухлислик қилдилар. Бу эса спортнинг инсонларни бирлаштирувчи кучини, халқ ва раҳбарлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик ҳамда бирдамлик муҳитини яна бир бор намоён этди. Айниқса, ёшларнинг фаол иштироки, Ватан байроғини баланд кўтариб, терма жамоамизни қўллаб-қувватлагани тадбирга ўзгача руҳ ва кўтаринкилик бағишлади.

Футбол учрашувидан аввал кўтаринки руҳда концерт тадбири ташкил қилинди. Амударё тумани Маданият бўлими хонандалари иштирокида ташкил этилган концерт дастури томошабинларга байрамона кайфият улашди. Ватан, дўстлик ва ёшлар ҳақидаги куй-қўшиқлар йиғилганлар томонидан илиқ кутиб олиниб, майдонда ҳақиқий байрам муҳити ҳукм сурди.

Болалар ўйингоҳида ҳақиқий футбол муҳити яратилди. Майдон миллий байроқлар, ватанпарварлик руҳидаги шиорлар ва мухлисларнинг жўшқин ҳайқириқлари билан янада файз олди. Ўйин давомида амударёлик футбол ихлосмандлари миллий терма жамоамизни сўнгги дақиқаларгача бир овоздан қўллаб-қувватлаб, юртимиз футболчиларига бўлган ишонч ва садоқатини намоён этдилар. Ҳар бир хавфли вазият, ҳар бир ҳужум ва ҳар бир муваффақиятли ҳаракат катта ҳаяжон билан кутиб олиниб, томошабинларнинг олқишларига сабаб бўлди.

Мазкур футбол оқшоми нафақат спорт мусобақасини томоша қилиш, балки миллий ғурур, ватанпарварлик ва бирдамлик туйғуларини янада мустаҳкамлаган унутилмас воқеа сифатида амударёликлар хотирасида муҳрланиб қолди.

Бундай оммавий томошалар нафақат спортга бўлган қизиқишни ошириш, балки аҳоли ўртасида бирдамлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади. Футбол атрофида бирлашган юртдошларимиз қалбида Ватанга муҳаббат, миллий ғурур ва юрт равнақи учун дахлдорлик туйғулари янада мустаҳкамланди.

Португалия терма жамоасига қарши учрашув 5:0 ҳисобида ҳамюртларимизнинг мағлубияти билан якунланган бўлса-да, бу натижа майдондаги курашнинг асл мазмунини тўлиқ акс эттира олмайди. Дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши баҳс олиб борган футболчиларимиз ўйин давомида бор куч-ғайрати, маҳорати ва матонатини намоён этиб, сўнгги дақиқагача кураш олиб бордилар. Ҳар бир футболчимиз майдонда Ватан шарафини муносиб ҳимоя қилиш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилгани, уларнинг ғалабага бўлган интилиши ва фидойилиги ҳар бир юртдошимиз қалбидан чуқур жой олди.

Мухлислар ҳам натижадан қатъи назар, миллий терма жамоамизни олқишлаб, уларга бўлган ишонч ва қўллаб-қувватловларини намоён этдилар. Чунки бугунги Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон футболининг энг нуфузли мусобақасида иштирок этаётган, халқимиз орзу қилган тарихий ютуққа эришган жамоа сифатида барчамизнинг фахримиздир. Муҳими, футболчиларимиз майдонда таслим бўлмадилар, курашдилар, тажриба орттирдилар ва келгуси учрашувлар учун муҳим сабоқлар чиқардилар.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026