12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:06
Жамият 👁 507

Янгиобод маҳалласида сайёр суд ўтказилди

Янгиобод маҳалласида сайёр суд ўтказилди

Суд тизимининг очиқлик ва ошкоралик принципи аҳолининг одил судлов тўғрисидаги ахборотга бўлган эҳтиёжини қондиришга, шу билан бирга суд жараёнларига нисбатан ишончини мустаҳкамлашга қаратилган. Бу борада судлар томонидан бевосита аҳоли билан юзма-юз, очиқ ва ошкора тарзда ўтказилаётган сайёр суд мажлислари муҳим аҳамият касб этмоқда. Чунки бундай сайёр суд мажлисларида жабрланувчи ва жавобгар шахсларнинг яқин қариндошлари, маҳалладошлари, уларнинг қонуний вакиллари иштироки ҳам таъминланиб, жараённинг бюрократик тўсиқлардан холи, ҳақиқат ва адолат тамойилларига мувофиқ амалга оширилиши аҳолининг судларга бўлган ишончини мустаҳкамламоқда.

Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди томонидан туманнинг олис қишлоқ ва маҳаллаларида аҳоли вакиллари иштирокида ўтказилаётган ана шундай сайёр суд мажлислари туман аҳолисининг нафақат суд жараёнларига бўлган ишончини, балки уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ҳам ошириш имконини бермоқда.

Жорий йилнинг 8 октябрь санасида Манғит шаҳрининг Янгиобод маҳалласи маъмурий биносида бўлиб ўтган сайёр суд мажлиси ҳам очиқлик ва ошкоралик, адолат тамойиллари асосида, бюрократик тўсиқлардан холи ўтказилгани муҳим аҳамият касб этди.

Сайёр суд мажлисида Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Жасурбек Балтабаев, судья ёрдамчиси Элёр Жуманиёзов, Амударё туман прокурорининг катта ёрдамчиси Р. Темирбаев иштирок этдилар.

Очиқ сайёр суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан айбланувчи фуқарога қарши очилган жиноят иши бўйича ярашувни тасдиқлаш масаласи жавобгарнинг маҳалладошлари, яқин қариндошлари ва қонуний вакиллари гувоҳлигида кўриб чиқилди. Жараёнда жабрланувчи гумон қилинувчи билан ярашганлиги, етказилган зарар қопланганлиги инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг тегишли моддаси тартибида фуқарога нисбатан очилган жиноят иши томонларнинг ярашуви муносабати билан тугатилди ва маҳкум жиноий жавобгарликдан озод қилинди.

Шунингдек, очиқ сайёр суд мажлиси давомида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси тартибида илгари жиноят содир қилиб, ҳозирги кунда тузалиш йўлига қатъий ўтган ҳамда ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган, шунингдек, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 3 нафар маҳкумга нисбатан қўлланилган жиноий жазолар атрофлича муҳокама қилиниб, уларга белгиланган жазонинг ўталмай қолган қисмини ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиндилар.

Ҳаёт турли баланд-пастликлардан иборат. Иродасизлик, енгил ҳаёт кечиришга одатланиш ҳамиша инсонни хато йўлларга етаклайди. Очиқ сайёр суд мажлисида бошлари эгик ҳолда, маҳалладошлари, ўз яқинлари, қолаверса, инсонпарварлик, кечиримлилик тамойилларига асосланган давлатимиз қонунлари қаршисида қайта жиноятга қўл урмасликка сўз бераётган, жиноий жазодан муддатидан олдин озод этилган юртдошларимизга халқ гувоҳлигида ишонч билдирилди.

Янгиобод маҳалласи фуқаролар вакилларининг фаол иштирокида ўтказилган очиқ сайёр суд мажлиси ҳар қандай ҳолатдаги ҳуқуқбузарликларга нисбатан жазо муқаррарлиги, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлишнинг ижтимоий-маънавий жиҳатдан инсон камолотида жуда катта аҳамиятга эгалиги билан муҳим ҳуқуқий-тарбиявий аҳамият касб этди.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026