12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:13
Фан ва таълим 👁 469

Асосий фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди

Асосий фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди

Амударё туманида 2025-2026 ўқув йилининг энг нуфузли интеллектуал тадбирларидан бири – асосий фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди.

14 октябрь куни 1-сонли мактабда олимпиада туман босқичининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Қорақалпоғистон Республикаси Таълим маркази директори Наргиза Матлатипова, Қорақалпоғистон Республикаси  Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъул ходими Фазилат Зарипова, туман ихтисослаштирилган мактабидан масъул ходим Муҳайё Таирова, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғашбой Шамуратов ва бўлим масъуллари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан масъуллар олимпиаданинг ёшлар ҳаётидаги аҳамиятини таъкидлаб, ўқувчиларга мазкур билимлар беллашувида омад ва муваффақият тиладилар ва иштирокчиларни ҳалоллик ҳамда адолат тамойилларига қатъий риоя этишга чақирдилар.

Олимпиада Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 18 сентябрдаги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 23 сентябрдаги буйруқлари асосида ташкил этилмоқда. Туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасидаги беллашувлар 14–23 октябрь кунлари 1-сонли мактабда ўтказилиши белгиланган.

Бу йилги олимпиадада тумандаги 86 та умумий ўрта таълим мактабларидан жами 2774 нафар 9-10-11-синф ўқувчилари иштирок этмоқда. Ўқувчилар 15 та фан йўналиши бўйича ўз билимларини синовдан ўтказишади.

Фанлар олимпиадаси шартли равишда икки гуруҳга ажратилган. Яъни математика, информатика, кимё, биология ва физика фанларидан иштирок этаётган ўқувчилар I гуруҳга, тарих, география, рус тили, ҳуқуқ, инглиз тили, қорақалпоқ тили, она тили ва адабиёт, ўзбек тили, қозоқ тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти каби фанлар бўйича иштирокчилар эса II гуруҳга киритилган.

Жорий йилги олимпиаданинг асосий янгилиги ва афзаллиги I гуруҳ фанлари бўйича ўтказиладиган синовлар билан боғлиқдир. Ушбу фанлар бўйича беллашувлар 14–18 октябрь кунлари онлайн шаклда ўтказилмоқда. Энг муҳими, ўқувчилар олимпиада натижаларини синов якунида шу вақтнинг ўзидаёқ билиб олиш имкониятига эга бўлдилар. Бу шаффофликни ошириш ва натижаларни тезкор эълон қилишга хизмат қилади.

II гуруҳ фанлари бўйича синовлар эса анъанавий тест кўринишида 20–23 октябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

Олимпиаданинг туман босқичи ғолиблари кейинги – ҳудудий босқичда Амударё тумани шарафини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўладилар. Ҳудудий босқич шаҳарлар ва туманлараро беллашувлар ғолиблари иштирокида ўтказилади. Бундай кенг қамровли беллашувлар энг билимли ва иқтидорли ўқувчиларни саралаб олишга хизмат қилади. Қолаверса, мазкур олимпиада ўқувчиларнинг билим ва салоҳиятини синовдан ўтказиш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлашда муҳим восита бўлиши шубҳасиз.

Фурсатдан фойдаланиб, асосий фанлар олимпиадасининг туман босқичида иштирок этаётган барча ўқувчи-ёшларга омад ва зафарлар тилаймиз! Ғолибларнинг эса кейинги босқичларда ҳам муваффақиятли иштирок этиб, туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишларига тилакдошмиз.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026