12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:01
Жамият 👁 498

АҲОЛИ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

АҲОЛИ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган эди. Мазкур фармонга кўра Ўзбекистонда 2026 йил 15 январдан 28 февралгача аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади. Бу жараён мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини стратегик режалаштиришда муҳим аҳамиятга эга.

Рўйхатга олиш орқали республикамизда 38 миллион аҳолининг ёши, оилавий ҳолати, таълим даражаси, миграция жараёнлари, иш билан бандлиги ва даромад манбалари ҳақида ягона маълумотлар базаси шаклланади. Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш, чорвачилик кўрсаткичлари аниқланади.

Тадбир икки босқичда амалга оширилади. Аввалги 17 кун давомида фуқаролар махсус портал орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин. Кейинги босқичда эса “Маҳалла еттилиги” ва бошқа фаоллар уйма-уй юриб, маълумот тўплайдилар. Ҳозирда жойларда мазкур жараёнга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Маҳаллаларда, корхона ва ташкилотларда ҳамда таълим муассасаларида аҳолига рўйхатга олишнинг мазмун-моҳияти ва мақсадлари ҳақида тушунтиришлар берилмоқда.

Жорий йилнинг 22 октябрь санасида Амударё туман ҳокимлигининг мажлислар залида Президентимизнинг юқоридаги Фармони ва Ҳукумат қарори ижросини таъминлашга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Семинарда тумандаги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари раҳбарлари, мутасадди ташкилотларнинг масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Семинарда асосий эътибор Амударё туманининг демографик ҳолатини белгилаш, аҳолининг ёши, оилавий ҳолати, таълим даражаси, миграция жараёнлари, иш билан бандлик даражалари ҳамда даромад манбалари ҳақидаги ягона ва яхлит маълумотлар базасини шакллантириш, туман қишлоқ хўжалиги соҳасида ердан унумли фойдаланиш ва чорвачилик йўналишидаги асосий кўрсаткичларни аниқлаш ҳамда ягона тизимга олиш масалаларига қаратилди.

Семинарда рўйхатга олиш тадбирини ўтказишга тайёргарлик кўриш, аҳолининг барча қатламлари орасида, корхона ва ташкилотларда, шунингдек, таълим-тарбия муассасаларида рўйхатга олиш ишларининг мазмун-моҳияти, давлат ва жамият тараққиётидаги аҳамияти, рўйхатга олишдан кўзланган асосий мақсадлар ҳақида кенг тушунтиришлар олиб бориш зарурлиги қайд этилди.

Таъкидланганидек, рўйхатга олиш жараёнида йиғилган маълумотлар туман ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, даромади паст оилаларни изчил қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича келажакда ишлаб чиқиладиган дастурлар ва режалар учун асосий манба бўлиб хизмат қилади. Шу билан бирга туманнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, тадбиркорликни янада ривожлантириш, пировардида камбағалликка кескин барҳам бериш имконини яратади.

Бундан ташқари, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш натижалари миллий барқарор ривожланиш мақсадларини баҳолаш, халқаро рейтингларда мамлакатимизнинг ўрнини юксалтириш, хорижий инвесторларни жалб қилиш ва туризм салоҳиятини оширишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Семинарда “Маҳалла еттилиги”аъзолари ва тегишли мутасаддиларга рўйхатга олиш жараёнида эътибор қаратиш лозим бўлган муҳим жиҳатлар ҳақида маълумотлар берилди. Иштирокчиларнинг берган саволларига ташкилотчилар батафсил жавоб бердилар. Семинар сўнгида фуқаролар йиғинлари вакилларига жойларда аҳоли билан учрашувлар ўтказиб, рўйхатга олиш жараёни ҳақида батафсил тушунтиришлар бериш вазифаси топширилди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026