12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:00
Жамият 👁 526

ЭЛ-ЮРТ ОСОЙИШТАЛИГИ ПОСБОНИ

ЭЛ-ЮРТ ОСОЙИШТАЛИГИ ПОСБОНИ

Амударёлик Азимжон Матюсупов Ички ишлар органи ходими бўлишни орзу қилганида ҳали умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқувчиси эди. Адабиёт дарсларида "Менинг орзуим" мавзусида иншо ёзганида ҳар доим эл-юрт осойишталиги посбони — милиционер бўлиш, она Ватанини, халқини турли хавф-хатарлардан ҳимоя қилиш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги орзулари хусусида тўлқинланиб ёзарди. Инсоннинг кўнглида бирор бир касбга нисбатан меҳр ва иштиёқ бўлса, бу туйғу уни орзуларнинг ойдин йўллари томон етаклайди. Азимжоннинг Ички ишлар органи ходимлари фаолиятига бўлган қизиқишлари, бу касбга нисбатан беқиёс меҳр ва иштиёқи уни болалигидан қалбида ардоқлаган осойишталик посбони бўлишдек эзгу орзулари йўлига бошлади.

Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 21-сонли умумтаълим мактабини фақат аъло баҳоларга тамомлаган Азимжон Матюсупов 2007-2011 йилларда Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг тарих факультетида миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари йўналишида таҳсил олди. Мамлакатимиз ва дунё халқлари тарихини пухта биладиган, қолаверса, миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари йўналишида чуқур билимга эга мутахассис, албатта, Ички ишлар органлари учун сув билан ҳаводек зарур. Чунки соҳада нафақат жиноятчиликка қарши кураш олиб борилади, балки фуқаролар онгида миллий истиқлол ғояларини шакллантириш ҳам муҳим аҳамият касб этади.

ФИДОКОРОНА ХИЗМАТ ЙЎЛИ

Азимжон Матюсупов 2014 йилда Беруний тумани Ички ишлар бўлимининг туманлараро Қўриқлаш бўлими 1-сонли милиция отряди таркибидаги 2-взводи милиционери сифатида илк меҳнат фаолиятини бошлаган куниданоқ аҳоли билан мулоқот ва иш жараёнида миллий-маънавий қадриятларга таянди ва бунинг самарасини ўз иш жараёнида намоён эта олди. У қаерда, қайси ҳудудда ишлашидан қатъий назар, касбий фаолиятини бекаму кўст адо этишга интилди ҳамда бунинг уддасидан чиқди.

Азимжон Матюсупов 2015-2017 йилларда Амударё туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Қўриқлаш бўлими 1-сонли взвод милиционери, 2017-2022 йилларда Амударё туман Ички ишлар бўлимининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси таянч пунктлари профилактика инспектори лавозимларида халқ тинчлиги ва осойишталигини сақлашдек машаққатли, шу билан бирга масъулиятли вазифани сидқидилдан адо этди. 2022 йилдан бери у туман Ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси таянч пунктларининг профилактика катта инспектори лавозимида Чойкўл овули ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, овул аҳолисининг осойишталигини таъминлаш борасида самарали фаолият юритиб келмоқда.

“ХАВФСИЗ ҲУДУД” ТАМОЙИЛИ АСОСИДА

Азимжон Матюсуповнинг профилактика инспектори сифатида амалга оширадиган фаолият кўлами анчагина кенг. Хусусан, овул ҳудудидаги умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг сабабсиз дарс қолдириб, кўча-кўйларда бекор юришларининг олдини олиш мақсадида 22-, 59- ва 42-сонли мактабларда тез-тез бўлиб, маънавий-маърифий, тарбиявий мавзуларда суҳбатлар ўтказади. “Маҳалла еттилиги” аъзолари билан ҳамкорликда мактаблараро спорт мусобақалари, туманимиздан етишиб чиққан таниқли шоир ва ёзувчилар билан учрашувлар, ҳуқуқшунослар иштирокида ҳуқуқий саводхонлик, китобхонлик кечалари ташкил этади.

Айниқса, "Хавфсиз ҳудуд", "Хавфсиз хонадон" тадбирларини амалга оширишдаги узвийлик туфайли овулда 2025 йилнинг ўтган даври мобайнида биронта ҳам жиноят содир этилмади. Натижада Чойкўл овули жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлардан холи, хавфсиз “яшил” ҳудудлар тоифасига киритилди.

Ҳар бир хонадоннинг хавфсизлиги, фаровон ва ободлиги мазкур хонадонларда истиқомат қилувчи фуқароларнинг ўзаро аҳилликда, тинч-тотув ҳаёт кечиришларига боғлиқ. Шу боис, Азимжон Матюсупов “Маҳалла еттилиги” аъзолари билан ҳамкорликда мунтазам равишда ўтказилиб келинаётган “Хавфсиз хонадон” профилактик тадбири доирасида хонадонларга кириб бориб, уларнинг турмуш тарзи, қандай ишлар билан машғул бўлишаётгани, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганади. Ўрганишлар жараёнида аниқланган муаммоларга ижобий ечим топиш чораларини кўради.

Унинг иш кунлари ана шу зайлда, ҳамиша халқ орасида, эл-юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлашдек машаққатли ва шарафли вазифани адо этиш йўлида беором ўтади. Бундайин ҳаловатсиз кечадиган меҳнат онлари Азимжон Матюсуповнинг тақдирига айланган. Ана шу машаққатли касби туфайли у эл аро ҳурмат, эътибор ва обрў топди, хизмат мавқеида майор даражасига етишди. Тақдирнинг бу шарафли туҳфаси оилавий ҳаётида ҳам ўз аксини топди. Умр йўлдоши, 21-сонли мактаб ўқитувчиси Гулноза Юлдашева билан биргаликда бунёд этган оила бўстонида 3 ўғил ва бир қизни ақлли, билимдон инсонлар қилиб вояга етказишмоқда.

Ҳар гал 25 октябрь санаси – Ички ишлар органлари ходимлари кунида Азимжон Матюсуповнинг хонадони ҳамкасблари, дўстлари ташрифидан файзга тўлади. Унинг барча яқинлари бу кунни Азимжон билан биргаликда алоҳида қувонч билан нишонлайдилар. Чунки эл-юрт тинчлиги ва осойишталиги посбонлари барча учун бирдай қадрли. Биз ҳам милиция майори Азимжон Матюсуповни касб байрами муносабати билан чин дилдан муборакбод этамиз ҳамда оилавий бахт, шарафли ва машаққатли касбий фаолиятида муваффақият, мустаҳкам соғлик тилаймиз.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026