12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:58
Жамият 👁 571

Ёшлар ташкилотида меҳнат қилган фахрийлар учрашди

Ёшлар ташкилотида меҳнат қилган фахрийлар учрашди

Ҳар қандай жамиятнинг эртанги куни, унинг тақдири ва тараққиёти бевосита ёш авлоднинг қандай тарбия топиши билан чамбарчас боғлиқ. Айнан шу сабабли, барча даврларда ҳам навқирон авлодни жисмонан соғлом, маънан етук, билимли ва фаол фуқаро сифатида камол топтириш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири бўлиб келган. Бу муҳим вазифа нафақат давлатнинг, балки оиладан тортиб фуқаролик жамиятининг барча институтлари олдига улкан масъулият юклайди.

Ўзбекистоннинг яқин тарихига назар ташлар эканмиз, ёшлар билан ишлаш ташкилоти турли ном ва тузилмалар остида, аммо ягона мақсад йўлида фаолият юритганига гувоҳ бўламиз. Собиқ иттифоқ давридаги "Комсомол" қўмитасидан тортиб, мустақилликнинг дастлабки йилларида, яъни 1991-1996 йилларда фаолият юритган Ўзбекистон Ёшлар иттифоқигача, кейинчалик 1996 йилда ташкил этилиб, 2001 йилда Ёшлар ижтимоий ҳаракатига айлантирилган "Камолот" ташкилоти ҳам ана шу эзгу мақсадларга хизмат қилиб келган.

Вақт ўтиши билан замон талаблари ўзгарди. 2017 йилда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати фаолияти танқидий кўриб чиқилиб, ёшларни янада кенгроқ қамраб олиш мақсадида тизим тубдан ислоҳ қилинди ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилди. Кейинчалик бу йўналишдаги ишлар янада такомиллашиб, ташкилот Ёшлар ишлари агентлиги сифатида фаолиятини давом эттирмоқда.

Номи ва тузилиши қандай бўлмасин, бу ташкилотларнинг асл мақсади ўзгармади: уларнинг зиммасига ёшларни билимли, халқаро майдонда рақобатбардош, ўз позициясига эга, катталарга ҳурмат ва кичикларга ғамхўрлик руҳида тарбиялаш, ўзбек маданияти ва анъаналарини эъзозлайдиган маънавиятли авлодни вояга етказиш вазифаси юкланди.

Албатта, ҳар қандай ташкилотнинг муваффақияти, аввало, унда фаолият юритган фидойи инсонларга боғлиқ. Амударё туманида ҳам ана шундай, умрининг энг қайноқ ва серғайрат дамларини ёшлар ташкилоти сафларида ўтказган, уларнинг ҳаётини мазмунли қилишга ҳисса қўшган, бугун эса кексалик гаштини сураётган фахрийлар кўпчиликни ташкил этади.

Яқинда ушбу фахрийлар Манғит шаҳрида жам бўлиб, унутилмас дийдорлашув тадбирини ўтказдилар. Улар орасида турли йилларда масъул лавозимларда ишлаган Озод Тожимуродов, Гуласал Ўрозимбетова, Гулчеҳра Отабоева, Сайёра Маткаримова, Фарҳод Маткаримов каби ўнлаб фахрийлар, ўз соҳасининг фидойилари бор.

Тадбирда узоқ йиллар ёшлар ташкилотида ва давлат идораларида ишлаган меҳнат фахрийлари Рустам Рўзметов, Хонимжон Ражабова ва бошқа фахрийлар барчани дийдор онлари билан қутлаб, энг эзгу тилакларни изҳор қилди. Шундан сўнг фахрийлар ўзлари билан бир ташкилотда, ягона маслак йўлида, бир сафда туриб меҳнат қилган, бугун эса оламдан ўтган устозлар ва дўстлар хотирасини ёдга олиб Қуръон тиловат қилдилар.

Дўстлар дийдорида бир-бирини соғинган нигоҳлар сўзлади, кўнгиллар кўнгиллардан қувват олди. Ҳаётнинг энг қайноқ, сермашаққат, аммо шарафли дамлари – айни куч-ғайратга тўлган пайтида амалга оширган эзгу ишларини, ўтказган тадбирлари ва эришган ютуқларини фахр билан ёдга олдилар. Олис ўтмишнинг сермазмун йиллари яна бир бор фахрийлар кўз ўнгида жонланди.

Умр ўткинчи, бироқ шу ўтган давр мобайнида эл-юрт манфаати, айниқса, келажак авлод камолоти учун хизмат қилиш, ортдан яхши ном ва ёруғ хотиралар қолдириш – ҳақиқий бахтдир. Мазкур дийдорлашув иштирокчилари айнан шундай бахтга мушарраф бўлган, бир-бирини йўқлаб, соғиниб яшайдиган инсонлардир. Уларга узоқ умр ва тилаган ҳолда ҳамиша фарзандларингизнинг, шогирдларингизнинг бахту камолини кўринг, дея тилак билдирамиз.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026