12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:42
Фан ва таълим 👁 511

Қорақалпоғистонлик талабалар учун Японияда ишлаш имконияти ҳақида маълумот берилди

Қорақалпоғистонлик талабалар учун Японияда ишлаш имконияти ҳақида маълумот берилди

Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг халқаро алоқаларни фаоллаштириш йўлидаги саъй-ҳаракатлари ўз амалий самарасини бермоқда. Яқинда институтга Япониянинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги етакчи компанияси – “Green Leaf” вакиллари хизмат сафари билан ташриф буюрдилар. Ташрифнинг асосий мақсади – институт битирувчиларига халқаро меҳнат бозорига йўл очиш ва ўзаро инновацион ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборатдир.

Делегация аъзолари, яъни “Green Leaf” компанияси президенти Саваура Шожи бошчилигидаги компания ходимларини институт ректори Бердияр Жоллибеков, OISCA–Uzbekistan офиси менежери Тимур Буранбаев ҳамда институтда волонтёр сифатида тажриба орттираётган япониялик ёшлар кутиб олдилар.

Институт раҳбарияти билан бўлиб ўтган давра суҳбатидан сўнг, компания президенти Саваура Шожи битирувчи ва битириш арафасидаги талабалар билан учрашди. Сўзга чиққан компания Президенти ўз компаниясининг фаолияти, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илғор, инновацион ёндашувлари ҳақида батафсил маълумот бериб, ёшларни Японияда ишлаш имкониятлари билан таништирди ҳамда компания институт битирувчиларини ишга жойлаштиришга тайёрлигини билдирди.

Мазкур таклиф талаба-ёшлар томонидан катта қизиқиш билан қабул қилинди. Улар суҳбат давомида иш шароитлари, маош, талаб этиладиган тил ва касбий малака даражалари ҳақида саволлар беришди ва компания раҳбаридан батафсил жавоблар олишди. Бундай тўғридан-тўғри мулоқотлар ёшларнинг глобал меҳнат бозори талабларини аниқ тушунишларига ёрдам беради.

Ташриф давомида меҳмонлар институтнинг ёшлар масалалари бўйича биринчи проректори Муҳамммедали Даулетмуратов ҳамроҳлигида ўқув ва замонавий лаборатория хоналари билан танишишди. Япониялик мутахассислар бу ерда олиб борилаётган илмий тадқиқотлар ва эришилаётган натижаларга юқори баҳо бердилар.

Шунингдек, Саваура Шожи институтда ташкил этилган япон тили курсларида таҳсил олаётган талабалар билан ҳам учрашди. У талабалар билан самимий суҳбатлашиб, "Green Leaf" компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳақида маълумот берди ҳамда келгусида ўзаро ҳамкорликни тил ўрганиш орқали янада ривожлантириш таклифини билдирди.

Шу ўринда айтиш жоизки, қишлоқ хўжалиги йўналишида таҳсил олаётган талабаларнинг чет элда ишлаши уларнинг билим ва тажрибасини бойитишда муҳим аҳамиятга эга. Бу орқали талабалар замонавий агротехнологиялар, инновацион усуллар ва механизация жараёнлари билан танишадилар. Чет элдаги амaлиёт уларга дунё стандартларига мос иш услубини ўрганиш, тил билимини ошириш ва маданий кўламини кенгайтириш имконини беради. Қайтиб келгач, талабалар ўрганган тажрибаларини маҳаллий қишлоқ хўжалигида қўллаб, унинг ривожига муносиб ҳисса қўшадилар. Шу тариқа, чет эл тажрибаси ёш мутахассисларни малакали ва рақобатбардош кадр сифатида шакллантиради.

Айниқса, Японияда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга катта эътибор қаратаётган давлатлардан бири саналади. Мамлакатда ер ресурслари чекланган бўлса-да, юқори самарадорликни таъминлаш учун илғор технологиялардан фойдаланилади. Замонавий дронлар, автоматлаштирилган техника ва сунъий интеллект ёрдамида маҳсулот етиштириш ва ҳосилдорлигини ошириш тизими йўлга қўйилган бўлиб, суғориш ва ҳосил йиғиш жараёнлари қўл меҳнатисиз амалга оширилади. Япон ҳукумати фермерларга субсидиялар, имтиёзли кредитлар ва инновацион лойиҳалар учун грантлар ажратади. Шунингдек, органик маҳсулотлар етиштириш ва экспорт салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор берилади. Натижада, Япония озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаб, қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш йўлида муваффақиятга эришмоқда.

Бу каби ташрифлар Қорақалпоғистонлик ёш мутахассислар учун глобал меҳнат бозорига чиқиш эшикларини очиб, уларнинг касбий малакасини оширишга хизмат қилади. Институт ва “Green Leaf” ўртасидаги ҳамкорликнинг мустаҳкамланиши минтақа аграр соҳасига Япониянинг илғор, экологик тоза инновациялари кириб келишига ҳам мустаҳкам замин яратади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026