12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:00
Жамият 👁 577

Бир йилда 5 мингдан ортиқ нотариал ҳаракат амалга оширилди

Бир йилда 5 мингдан ортиқ нотариал ҳаракат амалга оширилди

Мамлакатимизда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда нотариат институтларининг нуфузи тобора ортиб бормоқда. Чунки ҳар қандай шаклдаги мулк дахлсизлигини таъминлаш борасидаги барча жараёнлар нотариат институтининг иштирокида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 9 сентябрдаги “Нотариат институтини янада ривожлантириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори соҳа мутахассислари фаолиятида бюрократик тўсиқларга барҳам бериб, шаффофликни таъминлаш ва мустақил равишда фаолият олиб бориш имконини яратди.

Амударё туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Бекимбетова Бибизуҳра Адилхановна иш бошлаганига энди бир йил бўлди. Ўтган қисқа вақт ичида нотариус фуқаролар, айниқса, тадбиркорлар ишончини қозониб улгурди. Ўз ишининг билимдони, қолаверса, муомала маданиятининг юқорилиги боис, унинг фуқаролар ва тадбиркорлар томонидан қилинаётган турли мазмундаги мурожаатларни юқори аниқлик ва шаффофлик асосида синчиклаб ўрганиш орқали қонуний асосда кўриб чиқилмоқда.

Ўтган бир йилдан зиёд вақт ичида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Бибизуҳра Бекимбетованинг саъй-ҳаракатлари билан 5 мингдан ортиқ нотариал ҳаракатлар амалга оширилди. Хусусан, фуқароларнинг мерос ва мулкий муносабатлар билан боғлиқ, машина, уй-жой олди-сотди ишлари, ҳар хил турдаги ишончномалар, васиятнома, гаров ва ипотека шартномаларини тасдиқлаш бўйича қилган мурожаатлари қаноатлантирилди.

Ҳозирги вақтда дунё миқёсида, шу баробарида мамлакатимиз ҳудудида ҳам онлайн нотариал ҳаракат турлари кўпайганлиги сабабли нотариус маълум сабабларга кўра, хориж давлатларида юрган, бетоблиги бўлган, нотариусга кела олмаган фуқароларга онлайн хизмат кўрсатишни йўлга қўйди.

Ўз соҳасининг билимдони, пишиқ ва пухта иш юритувчи мутахассис ҳамиша ишончга, эътиборга сазовор. Бибизуҳра Бекимбетова ҳам ўз касбий фаолияти юзасидан, қолаверса, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида аҳоли ўртасида қонунчиликдаги янгиликлар ва ўзгаришлар, мулкий муносабатларни қонунийлаштириш борасида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ташкиллаштириб, аҳоли билан самимий, ошкора мулоқотлар ўтказишга алоҳида эътибор қаратади. Айниқса, Амударё тумани Фуқаролик ҳолатлари ва далолатномаларини ёзиш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ёш келин-куёвлар ҳамда никоҳланувчи шахслар иштирокида ўтказиладиган учрашув ва давра суҳбатлари орқали бир оила бўлиб яшашга аҳд қилган ёшларнинг расмий никоҳ, шу билан бирга никоҳ шартномасининг аҳамияти тўғрисидаги ҳуқуқий билим ва тушунчалари ошишига муносиб ҳисса қўшмоқда.

Яқинда нотариус томонидан Амударё тумани ФҲДЁ бўлими биносида мазкур бўлим ходими Роҳатой Полвонова билан ҳамкорликда ташкил этилган "Расмий никоҳ ва никоҳ шартномаси тузишнинг аҳамияти" мавзусидаги давра суҳбатида ҳам расмий никоҳ орқали оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш, шунингдек, эр-хотин ўртасида тузиладиган никоҳ шартномасининг оила мустаҳкамлигини таъминлашдаги аҳамияти хусусида батафсил маълумотлар ҳамда ушбу ҳуқуқий ҳужжатларни нотариал тасдиқлаш юзасидан зарур тушунча ва тавсиялар берилди.

Давра суҳбати жараёнида сўнгги йилларда кенг оммалашиб бораётган никоҳ шартномаси тузишнинг аҳамияти юзасидан тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва бу бўйича Бибизуҳра Бекимбетова ҳамда Роҳатой Полвоновалар уларнинг саволларига атрофлича жавоблар, керакли маслаҳат ва тушунчалар бердилар.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026