Эл-юрт хизматига тайёрмиз
Мен тадбиркор бўлишга ёшлигимдан қизиққанман. Аммо ўша даврларда мамлакатда тадбиркорлик фаолиятига эътибор берилмасди. Хусусий корхона очиш ва мулкдор бўлиш ҳақида умуман гап ҳам бўлиши мумкин эмасди.
Мениниг тадбиркор бўлиш борасидаги орзуим мамлакатимиз мустақилликка эришганидан кейингина амалга ошди.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида майда-чуйда тадбиркорлик ишлари билан шуғулланиб, шу соҳада каттароқ ишларни амалга оширишга тайёрландим. Натижада 2001йилда "Манғит” масъулияти чекланган жамиятини очишга муваффақ бўлдим.
Ўша пайтда ушбу тадбиркорлик субъекти фақатгина мураккаб маиший хизмат техникаларини таъмирлаш хизматини кўрсатишга мўлжалланган корхона эди.
Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан тадбиркорлик соҳасига берилган имкониятлар мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал суръатлар билан ривожланишига сабабчи бўлди.
Ҳозирги кунда бизнинг "Манғит” МЧЖ ўз фаолиятини кенгайтириб, аҳолига 9 турли хизмат кўрсатмоқда. МЧЖ ҳисобида фаолият кўрсатаётган ходимларимиз сони 16 кишига етди. Мен МЧЖ раиси сифатида уларнинг меҳнат ва турмуш шароитларининг яхшиланишига доимий равишда эътибор бериб келаман. Шу боисдан ҳам МЧЖ цехларида ишловчи кишиларимизнинг кўнгиллари тўқ, ишлари сифати ҳамиша аъло.
Биз Давлат солиқ инспекциясига ва туман статистика бўлимига ҳисоботларни ўз вақтида топширишга, ҳар қандай қарздорликнинг бўлмаслигига ҳамиша эътибор бериб келамиз.
Президентимиз Ислом Каримовнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатлариниюксак қадрлаймиз. Шу боисдан ҳам биз она Ватанимиз фаровонлиги, юртдошларимиз бахту саодати учун сидқидилдан хизмат қилишга доимо тайёрмиз.
Турсунбой АХМЕДОВ,
"Манғит” МЧЖ раиси, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маиший хизмат ва савдо ходими.
Мақола
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат
ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини
қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган лойиҳа
доирасида эълон қилинди.

(Фото - http://uza.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶