12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:58
Жамият 👁 513

ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА ТУМАН СУДИ ТОМОНИДАН КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ БЎЙИЧА САЙЁР УЧРАШУВ ВА САЙЁР СУД МАЖЛИСИ ЎТКАЗИЛДИ

ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА ТУМАН СУДИ ТОМОНИДАН КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ БЎЙИЧА САЙЁР УЧРАШУВ ВА САЙЁР СУД МАЖЛИСИ ЎТКАЗИЛДИ

Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди томонидан коррупцияга қарши қаратилган ташкилий чора-тадбирлар доирасида аҳоли билан сайёр учрашувлар ҳамда сайёр суд мажлисларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан навбатдагиси Жиноят ишлари бўйича Амударё туман судининг тергов судьяси вазифасини вақтинча бажарувчи Ансатбай Қаражанов томонидан туман Ички ишлар бўлими биносининг мажлислар залида, шу ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар иштирокида ўтказилди.

Фуқаролар билан юзма-юз, очиқ ва ошкора мулоқот тарзидаги мазкур сайёр учрашувда Жиноят ишлари бўйича Амударё туман судининг тергов судьяси вазифасини вақтинча бажарувчи Ансатбай Қаражанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар хусусида тадбир иштирокчиларига батафсил маълумот ва тушунчалар берди.

Хусусан, коррупция давлат ва жамият тараққиёти учун энг жиддий хавф-хатарлардан бири эканлигини аҳоли ва давлат хизматчилари онгига сингдириш орқали бу хавфли иллатга барҳам бериш, “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти ва ундан келиб чиқадиган вазифалар борасида сўз юритди.

Шу билан бирга сайёр учрашувда фуқароларга коррупцияга қарши курашда қонунийлик; фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги; очиқлик ва шаффофлик; тизимлилик; давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги; коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги; жавобгарликнинг муқаррарлиги тўғрисида ҳам кенг тушунчалар берилди.

Учрашув давомида сайёр суд мажлиси ташкил қилиниб, унда Амударё тумани Ички ишлар бўлими томонидан тақдим қилинган жами 36 та ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича ишлар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг тегишли моддаларида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга нисбатан тўпланган маъмурий иш материаллари ушбу ҳуқуқбузарликларни содир этган фуқароларнинг яқинлари ва маҳалладошлари иштирокида кўриб чиқилди. Ҳуқуқбузар деб топилган шахсларга нисбатан қонунда назарда тутилган жазолар тайинланиб, суд томонидан адолатли қарорлар қабул қилинди.

Учрашув ва сайёр суд мажлисида фуқаролар ҳам фаол иштирок этишиб, ҳуқуқбузарлик ҳолатларини содир этган шахсларга жамиятда юриш-туриш қоидаларига қатъий амал қилиш, атрофидаги одамларга тўғри, оқилона муносабатда бўлиш, бир-бировга нисбатан ҳурмат назари билан қараш зарурлиги миллий-маънавий қадриятларимизга хослиги ҳақида маслаҳатлар бердилар ҳамда коррупцияга қарши кураш борасидаги ўз фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифларини билдирдилар. Шунингдек, улар ҳар бир фуқаро ҳалол меҳнат қилиш орқали мамлакатимизни коррупциядан холи, барча соҳалари барқарор ривожланган жамиятга айлантиришдек эзгу ишда ҳамжиҳатлик билан ҳаракат қилиши зарурлигини таъкидладилар.

РАВШАН БАҲРОМОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026