12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:00
Жамият 👁 468

ҚУМЁП МАҲАЛЛАСИДА АҲОЛИГА СИФАТЛИ ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИЛМОҚДА

ҚУМЁП МАҲАЛЛАСИДА АҲОЛИГА СИФАТЛИ ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИЛМОҚДА

Амударё туманининг Қумёп маҳалласи ўзининг нафақат гўзал, сўлим табиати, балки ўзаро меҳр-оқибатли, меҳнаткаш, элим, юртим, деган фидойи инсонлари билан танилган аҳоли масканларидан бири саналади. Маҳаллада бегона йўқ, бири қош, бири кўз, деганларидай, барчаси қайсидир жиҳатлари билан бир-бирига қариндошлик ришталари билан боғланиб кетган. Шунданми, маҳалладошлар ҳеч қачон бири-бирини ёлғизлатиб қўйишмайди.

Аҳолининг қон-қонига сингиб кетган ана шу инсонпарварлик туйғуси маҳаллада комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходим сифатида ўз фаолиятини бошлаган Баҳром Юлдашевга ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш, якка-ёлғиз фуқаролар ҳамда ногиронлиги бор бўлган шахсларнинг ижтимоийлашувини таъминлашга қаратилган ишларни тўкис амалга оширишида қўл келди.

Баҳром Юлдашев, аввало, “Маҳалла еттилиги” аъзолари билан ҳамкорликда маҳалладаги 735 та хонадон таркибига бириккан 1585 та оилага бирма-бир кириб бориб, хатловдан ўтказди. Ҳар бир оиланинг турмуш тарзи, иқтисодий таъминланганлик даражаси пухта ўрганилиб, салкам 5000 нафарга яқин аҳоли орасидан ижтимоий ҳимояга муҳтожлар бўйича алоҳида-алоҳида рўйхатлар шакллантирилди. Ушбу рўйхат асосида маҳалла ҳудудидаги 12 тоифага мансуб фуқароларга 100 дан ортиқ ижтимоий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.

Хусусан, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бор бўлган шахслар тоифаси бўйича 4 нафар фуқарога маҳаллий тадбиркор кўмаги билан ассистент бириктирилиб, уларга намунали ижтимоий хизматлар кўрсатиш чоралари кўрилди.

Ногиронлиги бўлган шахслар, оғир касалликка чалинганлар ва узоқ вақт даволанишга муҳтож болалар тоифаси бўйича 112 нафар шахслар ижтимоий ёрдам билан қамраб олинди. Ўтган давр мобайнида 13 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация техник воситалари олиб берилди.

6 нафар ногиронлиги бўлган фуқаролар Баҳром Юлдашевнинг кўмаги билан барқарор даромадли ишларга жойлаштирилди. 8 нафар ногиронлиги бор шахсга эса “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан ўз саломатликларини тиклашлари учун моддий ёрдам кўрсатилди.

Маҳалладаги 76 та оила кам таъминланган оилалар рўйхатига киритилиб, болалар нафақаси ва моддий ёрдамлар олиб келмоқда. Камбағаллик реестрига киритилган 57 та оила эса ижтимоий ходим ва ҳоким ёрдамчиси томонидан индивидуал ёндашув асосида ижтимоий хизмат турлари билан қамраб олинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 апрелдаги Қарорига мувофиқ 198 та оиланинг иқтисодий таъминланганлик даражаси пухта ўрганилиб, куз-қиш мавсуми учун бир марталик моддий ёрдам ажратилишига кўмаклашилди. 9 та кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари имтиёзли равишда мактабгача таълим ташкилотларига жойлаштирилиб, бу борадаги муаммолари ижобий ҳал қилинди.

Тазйиқ ва зўравонликка учраган аёл-қизларни ижтимоий-маънавий қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилиб, улардан 4 нафарига ҳимоя ордерлари расмийлаштирилди ва уларга психологик ҳамда ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатиш чоралари кўрилди.

Васийлик ва ҳомийликка олинган 1 нафар етим бола ҳамда ота-онаси чет давлатларда меҳнат муҳожирлигида бўлган 3 нафар боланинг ҳаёти, таълим-тарбияси бўйича мунтазам равишда мониторинг олиб борилмоқда. Шу билан бирга, маҳалладаги ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 1 нафар болага "Инсон" ижтимоий хизматлар марказининг Амударё тумани бўлими томонидан уй-жой билан таъминланишига яқиндан ёрдам берилди.

Қумёп маҳалласида аҳолига комплекс ижтимоий хизмат кўрсатиш йўналишида амалга оширилаётган бу каби чора-тадбирлар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламининг жамиятга фаол интеграциялашувини таъминлаб, уларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини бермоқда.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026