14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 02:08
Жамият 👁 466

ФАРОВОН МАҲАЛЛАСИДАГИ ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

ФАРОВОН МАҲАЛЛАСИДАГИ ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

Ижтимоий ҳимоя одамлар нигоҳида ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган оилалар, кекса ёшдаги одамларнинг ҳаёти билан боғлиқдек кўринади. Аммо мантиқан олиб қарайдиган бўлсак, ҳозирги кунда ижтимоий ҳимоя таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий-маънавий ҳаётнинг турли жабҳаларига кириб бормоқда.

Манғит шаҳрининг Фаровон маҳалласида ҳам ногиронлиги бўлган болаларнинг инклюзив таълимга жалб қилиниши, уларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш мақсадида ногиронлиги бўлган муҳтож шахсларга протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация воситаларини навбат кутмасдан ваучер асосида, 20 фоиз рағбатлантириш сифатида тақдим этилаётгани комплекс ижтимоий хизмат ҳар бир эҳтиёжманд оилага кириб борганидан далолатдир.

“Маҳалла еттилиги” билан ҳамкорликда уйма-уй кириб бориб ўтказилган хатлов натижаларига кўра, маҳалла ҳудудидаги 2534 нафар аҳолининг турмуш тарзи индивидуал ёндашув асосида ўрганилди ва 88 нафар ногиронлиги бўлган шахслар, 63 нафар кам таъминланган оилалар, 1 нафар ўзгалар парваришига муҳтож якка-ёлғиз фуқаро комплекс ижтимоий хизматлар билан қамраб олинди. Шунингдек, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация воситаларига муҳтож 7 нафар ногиронлиги бўлган шахс ваучер асосида зарур мосламалари билан таъминланди.

Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг кундалик ҳаёт тарзини яхшилаш бўйича ҳам тегишли чоралар кўрилди. Унга кўра, 6 нафар ўзгалар парваришига муҳтож фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатувчи ассисентлар бириктирилди. 15 та камбағаллик реестри рўйхатидаги муҳтож оилаларга уч нафар кўнгилли ҳомий бириктирилиб, бу оилалар ҳам ҳар томонлама қўллаб-қувватланди.

Маҳалла аҳлининг ўзаро ҳамжиҳатлиги туфайли турли байрам саналари муносабати билан камбағаллик реестрига киритилган, шунингдек, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бўлган шахсларни йўқлаб бориш, уларнинг кўнгилларини кўтариш, байрамона кайфият улашиш мақсадида хайр-саховат тадбирларини ўтказиш доимий анъанага айланган.

Ҳар бир оилада байрам шукуҳи ҳукм суриши учун байрамлар арафасида совға-саломлар улашиш, айниқса, ногиронлиги бўлган болажонлар қалбида ҳаётсеварлик туйғуларини уйғотиш мақсадида уларнинг ҳар бири билан мулоқотлар ўтказиш, инклюзив таълим билан қамраб олиш орқали алоҳида қобилият ва иқтидорларини намоён этишлари учун шарт-шароитлар яратишга эътибор қаратилади.

Айни кунларда Фаровон маҳалласида 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни ҳамда Янги йил байрамларига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Халқимиз севиб нишонлайдиган ушбу байрамлар арафасида кам таъминланган, эҳтиёжманд ҳамда боқувчисини йўқотган оилалар, ногиронлиги бўлган болалар ва катта ёшдаги шахслар ҳолидан хабар олиш, байрам совғаларини тақдим этиш, уларга хушкайфият бағишлашга қаратилган тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019