12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:53
Спорт 👁 435

Кураш бўйича Амударё тумани очиқ биринчилиги мусобақалари ўтказилди

Кураш бўйича Амударё тумани очиқ биринчилиги мусобақалари ўтказилди

Ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама етук ва соғлом қилиб вояга етказишда мамлакатимизда амалга оширилаётган спорт-соғломлаштириш тадбирлари муҳим аҳамиятга эга. Чунки мазкур тадбирлар орқали спортсевар ёшлар ўртасида ўзлари қизиққан йўналишлар бўйича жиддий шуғулланиш, бу борадаги куч ва имкониятларини амалда намоён этишга бўлган қизиқиш ва интилишлари ортиб, турли спорт мусобақаларида ютуқларга эришишларига замин яратилади.

Амударё туманида ҳам ёшлар спортини ривожлантириш, айниқса, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида спортнинг олимпия турлари бўйича мусобақалар ташкил этиш орқали кучли, иқтидорли ва иродали спортчиларни аниқлаш ҳамда уларни ҳудудий, мамлакат ва халқаро миқёсдаги мусобақаларга тайёрлаш борасидаги амалий ишлар яхши йўлга қўйилган. Шу боис, амударёлик спортчилар орасида турли халқаро мусобақалар ва турнирлар ғолиблари, Осиё ва жаҳон чемпионатлари совриндорлари, халқаро олимпиада ўйинлари иштирокчилари етишиб чиқмоқда.

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан спортнинг кураш тури бўйича 2011-2012 ҳамда 2014-2015 йилларда туғилган ўсмир ёшлар ўртасида ўтказилган Амударё тумани очиқ биринчилиги мусобақалари ҳам иқтидорли, ўзига ишонган ва кучли спортсевар ёшларни аниқлашга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этди.

Юқори савияда ташкиллаштирилган ва қизғин таассуротларга бой тарзда ўтказилган мусобақаларда республикамизнинг барча туманларидан 300 нафарга яқин кураш спорти билан шуғулланувчи ўсмир ёшдаги ўғил ва қиз болалар иштирок этдилар.

Мусобақаларнинг ҳалоллик ва шаффофлик асосида ўтказилишини таъминлаш мақсадида иштирокчиларга мураббийлари томонидан олдиндан мусобақани ўтказиш бўйича ишлаб чиқилган Низом талаблари юзасидан зарур тушунчалар берилиб, кураш спортининг қоидалари бўйича билим ва кўникмалари синовдан ўтказилди ва барча иштирокчилар мусобақада юқори даражадаги тайёргарлик босқичларидан ўтган ҳолда қатнашдилар.

Дўстона вазиятда, ҳар бир спортчининг қалбида ғалабага бўлган ишонч туйғуси билан ўтган мусобақалар иштирокчилар учун ҳақиқий байрамга айланиб кетди. Айниқса, ўсмир қизлар ўртасидаги кураш баҳслари ёрқин таассуротларга бой бўлди. Улар нафақат спортда ўзаро беллашдилар, балки бир-бирларига нисбатан дўстона ва самимий муносабатларини ҳам амалда намоён этишиб, ғолиб спортчиларни чин дилдан муборакбод этдилар.

Мусобақалар якунида ғолиб ва совриндорлар Амударё тумани спорт мактаби томонидан диплом ва медаллар билан тақдирландилар.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026