12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:51
Сиёсат 👁 928

Ўзбекистон Экологик партиясининг туман Кенгаши томонидан йил давомида 20 дан ортиқ экорейдлар ўтказилди

Ўзбекистон Экологик партиясининг туман Кенгаши томонидан йил давомида 20 дан ортиқ экорейдлар ўтказилди

Эко партия – 22 12 2025

Бугунги глобал иқлим ўзгаришлари шароитида сиёсий майдонда экологик кун тартибини илгари сурувчи кучларга бўлган эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам ортган. Ўзбекистон Экологик партиясининг ташкил топганига қисқа вақт бўлган эса-да, у жамиятда ўз ўрни ва сўзига эга сиёсий тузилмага айланиб улгурди. Хусусан, партиянинг Амударё тумани ташкилоти томонидан 2025 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби бунинг яққол далилидир.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Экологик партияси 2019 йил 8 январь куни Ўзбекистон Экологик ҳаракати негизида ташкил топган эди. Ўтган давр мобайнида партия нафақат парламентда, балки маҳаллий кенгашларда ҳам фаол иш олиб борувчи, атроф-муҳит муҳофазасига дахлдор масалаларни дадил кўтариб чиқувчи ҳақиқий халқчил кучга айланди. Бугунги кунда партиянинг Амударё тумани бўлими сафида 5 минг нафардан зиёд аъзоларнинг мавжудлиги, аҳолининг ушбу сиёсий кучга бўлган ишончи ва хайрихоҳлиги тобора ортиб бораётганидан далолат беради.

2025 йил партиянинг туман ташкилоти учун сермаҳсул ва қизғин фаолият йили бўлди, десак муболаға бўлмайди. Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, йил давомида умумий ҳисобда 167 та турли форматдаги тадбирлар ташкил этилди. Бу тадбирлар шунчаки ҳисобот учун эмас, балки аниқ мақсадларга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир.

Айни кунларда ҳам партиянинг туман Кенгаши раҳбарияти партиядан сайланган депутатлар ва партия фаоллар билан ҳамкорликда жойларда бўлиб, аҳолининг экологик маданиятини янада юксалтириш, ҳудудларни ободонлаштириш ва тозаликка риоя қилишни тарғиб қилиб, экологик барқарорликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшўмоқдалар.

Партия фаолиятининг устувор йўналишларидан бири — ёш авлодда экологик маданиятни шакллантиришдир. Йил давомида ёшлар иштирокида ўтказилган 34 та тадбир давомида ўқувчи ва талабаларга она табиатни асраш, сув ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмалари сингдирилди.

Шунингдек, партия қошидаги “Аёллар қаноти” фаолияти ҳам таҳсинга сазовор. “Аёллар ва экология муаммолари” мавзусида ташкил этилган 32 та учрашув ва давра суҳбатларида хотин-қизларнинг экологик тарбиядаги ўрни, оилаларда санитария-гигиена ҳолатини яхшилаш ва чиқиндиларни қайта ишлаш масалалари муҳокама қилинди.

Атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашда назорат тадбирларининг ўрни беқиёс. Шу мақсадда туман партия ташкилоти ташаббуси билан 20 дан ортиқ экорейдлар ўтказилди. Ушбу рейдлар давомида ноқонуний чиқинди ташлаш, дарахтларни рухсатсиз кесиш ва браконьерлик ҳолатларига қарши курашилди.

Мамлакатимизда кенг қулоч ёйган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ҳам партиямизнинг доимий диққат марказида бўлди. Йил давомида ушбу дастур доирасида 50 дан ортиқ акциялар ташкил этилиб, минглаб манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди. Бу ҳаракатлар Оролбўйи минтақасида экологик барқарорликни таъминлашга қўшилган муносиб ҳиссадир.

Сиёсий партиянинг кучи унинг халқ билан мулоқотида намоён бўлади. 2025 йил давомида партиянинг туман кенгашига жисмоний ва юридик шахслардан жами 28 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг аксарияти ижобий ечимини топди. Бу эса партиянинг халқ ичига чуқур кириб бораётгани ва фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини ҳимоя қила олаётганидан нишонадир.

Партия гуруҳи аъзоларининг маҳаллий Кенгашдаги фаолияти ҳам алоҳида эътирофга лойиқ. Депутатлар томонидан тумандаги долзарб экологик муаммолар юзасидан 7 та масала доимий комиссия муҳокамасига, энг долзарб 3 та масала эса Халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясига олиб чиқилди. Ушбу ташаббуслар натижасида ҳудуд экологиясини яхшилашга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

Хулоса ўрнида айтганда, Ўзбекистон Экологик партияси Амударё тумани ташкилоти 2025 йилда амалий ишлар ва реал натижаларга таянган ҳолда фаолият юритди. Бу саъй-ҳаракатлар туманда экологик вазиятни соғломлаштириш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва келажак авлодга обод ва яшил ватан қолдиришдек эзгу мақсадга хизмат қилмоқда.

Саъдулла  СОДИҚОВ,  Ўзбекистон  Экологик партияси  Амударё  туман   Кенгаши  раиси

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026