12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:46
Жамият 👁 554

Ватанпарварлик ойлиги давом этмоқда

Ватанпарварлик ойлиги давом этмоқда

Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни миллий-маънавий қадриятларга садоқатли, жасур инсонлар қилиб камолга етказиш бугунги куннинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Айниқса, она Ватанни шунчаки севиш эмас, киндик қони томган табаррук маконни фидойилик билан ҳимоя қилиш, шу муқаддас макон билан фахрланиш туйғуси билан яшашга ўргатиш, ана шундай садоқатли ёшлар ҳисобига миллий армиямиз таркибини мустаҳкамлашга қаратилган амалий чора-тадбирлар муҳим аҳамиятга эга.

Бу борада Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва ҳамкор ташкилотлар томонидан чегараолди ҳудудларда истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида олиб борилаётган ватанпарварлик мавзусидаги тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўзининг ижобий самарасини бермоқда ва кундан-кунга ушбу тадбирларда қатнашиш истагидаги ёшлар қамрови ортиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 1 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш дастурини ижро этиш тўғрисида”ги фармонига кўра, айни кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Ватанпарварлик ойлиги” муносабати билан ёшлар иштирокида маънавий-маърифий мавзулардаги учрашувлар, Қуролли Кучларимизнинг бугунги қудрати хусусидаги мулоқот тадбирлари ўтказилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири яқинда Қорақалпоғистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий қисми ҳарбий хизматчилари ва Амударё тумани мутасадди ташкилотлари масъуллари билан ҳамкорликда амалга оширилди. Туманнинг чегараолди ҳудудида жойлашган мактаб ўқувчилари иштирокида ўтказилган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида юқори синфлар ўқувчилари, уларнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари иштирок этдилар.

Тадбирда мактаб ўқувчиларига Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий зобитлари томонидан Миллий Армиямизнинг бугунги қудрати, ҳарбийлар салоҳияти, Қуролли Кучларининг жанговарлик ҳолати тўғрисида қимматли маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, тадбир жараёнида замонавий ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳалар, хизмат ҳайвонларидан ҳарбий хизмат жараёнида фойдаланиш тўғрисида кўргазмали чиқишлар намойиш қилинди. Айниқса, ҳарбий хизмат жараёнида хизмат итларидан фойдаланиш борасидаги кўргазмали чиқиш ёшларда катта қизиқиш уйғотди. Унда хизмат итининг турли буйруқларни бенуқсон бажариши, шунингдек, шартли чегара бузувчини ушлаб беришдаги жасорати она Ватан ҳимоячиси бўлиш орзусидаги ёшларда унутилмас таассуротлар қолдирди.

“Очиқ эшиклар куни” тадбири давомида ҳарбий хизматчилар билан мактаб ўқувчилари иштирокида давра суҳбати ҳам ўтказилди. Давра суҳбати мактаб ўқувчилари учун қизиқарли таассуротларга бой бўлди. Унда ўқувчи-ёшлар ҳарбий хизмат йўналишлари, мамлакатимиздаги олий ҳамда ўрта махсус ҳарбий билим юртларидаги мутахассисликлар, мазкур билим юртларига қабул жараёнлари, Қуролли Кучлар сафида хизмат қилиш қонун-қоидалари бўйича ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва барча саволларига ҳарбийлар томонидан батафсил жавоблар олдилар.

Шунингдек, тадбир давомида ёшлар ўртасида спортнинг арқон тортиш йўналиши бўйича куч синаш мусобақалари ҳамда мактаб ўқувчилари ва ҳарбий хизматчилари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкиллаштирилди. Арқон тортишиш мусобақалари ҳамда “Заковат” интеллектуал ўйинида фаоллик кўрсатган ғолиб жамоага диплом ва эсдалик совғалар топширилди.

“Ватанпарварлик ойлиги” доирасидаги бу каби тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб давом этмоқда.

Робия Йўлдошева

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026