12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:46
Жамият 👁 524

Хорижда қонуний ишлаш истагидаги фуқаролар учун меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Хорижда қонуний ишлаш истагидаги фуқаролар учун меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Бугунги кунда мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш, фуқароларнинг барқарор даромад манбаларини яратиш ва меҳнат миграцияси жараёнларини тизимли тарзда тартибга солиш борасида қатор амалий ишлар қилинмоқда. Айниқса, хорижда меҳнат қилиш истагида бўлган юртдошларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, қонуний меҳнат фаолиятини ташкиллаштириш ҳамда ноқонуний миграциянинг олдини олиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу мақсадда аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, хорижий тилларни ўргатиш, иш берувчи давлатлар билан тузилаётган икки томонлама келишувлар асосида фуқароларни ривожланган мамлакатларга ташкиллаштирилган тартибда юбориш тизими босқичма-босқич такомиллаштирилмоқда. Ана шундай амалий ташаббуслардан бири сифатида Амударё тумани Маданият бўлими биносида “Хорижда иш” деб номланган махсус меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Мазкур тадбир Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, шунингдек, қатор хусусий бандлик агентликлари ҳамкорлигида юқори савияда ўтказилди. Ярмаркада туманнинг турли маҳаллаларидан келган юзлаб фуқаролар иштирок этди.

Тадбирнинг асосий мақсади — аҳолига хорижий давлатларда мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида ишончли ва ҳаққоний маълумот бериш, фуқароларни алдов ва ноқонуний йўллардан асраш, уларга қонуний, хавфсиз ҳамда муносиб даромад келтирадиган меҳнат фаолиятини таклиф этишдан иборат бўлди. Шу билан бирга, меҳнат миграцияси билан боғлиқ ҳуқуқий тартиб-қоидаларни тушунтириш орқали аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ярмарканинг очилиш маросимида сўзга чиққан Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов давлатимиз раҳбари ташаббуси билан меҳнат миграцияси соҳасида яратилаётган янги имкониятлар, фуқароларни ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди. У ўз нутқида хорижда қонуний ишлаш фуқароларнинг нафақат даромадини ошириш, балки уларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатланиши, тиббий суғурта ва ижтимоий ҳимоя билан таъминланишида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Ярмарка давомида иштирокчиларга Европа ва Осиёнинг етакчи давлатларидаги саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш, қурилиш ва логистика соҳаларида мавжуд юқори даромадли бўш иш ўринлари тақдим этилди. Иш берувчилар ҳамда масъул агентлик вакиллари ҳар бир йўналиш бўйича меҳнат шароитлари, ойлик маош миқдори, иш вақти, яшаш жойи билан таъминланиш, тиббий хизмат ва бошқа ижтимоий кафолатлар ҳақида батафсил маълумот бердилар.

Шунингдек, фуқароларга меҳнат шартномаларини тузиш тартиби, виза расмийлаштириш жараёнлари, зарур ҳужжатлар рўйхати ҳамда хорижда меҳнат қилишда юзага келиши мумкин бўлган ҳуқуқий масалалар бўйича тушунтиришлар берилди. Мутахассислар томонидан ноқонуний миграциянинг салбий оқибатлари ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Эътиборли жиҳати шундаки, тадбир доирасида фақат хорижда ишлаш истагидаги фуқаролар эмас, балки маҳаллий меҳнат бозорида иш топишни хоҳловчилар учун ҳам имкониятлар яратилди. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги корхона ва ташкилотларда мавжуд бўш иш ўринлари тақдим этилиб, маҳаллий аҳоли учун кенг танлов имконияти яратилди.

Меҳнат ярмаркаси қизғин мулоқот ва савол-жавобтларга бой руҳда ўтди. Иштирокчилар хорижий тилларни ўрганиш марказлари, касбга қайта тайёрлаш курслари ҳамда янги муҳитга мослашув бўйича зарур маълумотларга эга бўлдилар.

Амударё туманида ташкил этилган мазкур “Хорижда иш” меҳнат ярмаркаси аҳоли бандлигини таъминлаш, хавфсиз ва тартибли меҳнат миграциясини ривожлантириш ҳамда фуқаролар турмуш даражасини ошириш йўлидаги муҳим амалий қадамлардан бири бўлди. Бу каби тадбирлар юртдошларимизнинг дунё меҳнат бозорида ўз ўрнини топишига, алданиб қолиш ҳолатларининг олдини олишга ва жамият фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026