12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:23
Жамият 👁 469

Йўл ҳаракати хавфсизлиги — ҳаёт хавфсизлиги: Амударёда аҳоли мурожаатлари тингланди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги — ҳаёт хавфсизлиги: Амударёда аҳоли мурожаатлари тингланди

Бугунги кунда юртимизда автомобиль йўлларидаги тирбандликларнинг олдини олиш, пиёдалар ва ҳайдовчилар учун қулай инфратузилма яратиш, энг муҳими, йўл-транспорт ҳодисаларига барҳам бериш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, раҳбарларнинг бевосита жойларга чиқиб, халқ билан юзма-юз мулоқот қилиши, уларнинг дарду ташвишлари ва таклифларини тинглаши соҳадаги мавжуд муаммоларга тезкор ечим топишда муҳим омил бўлмоқда. Амударё туманида ўтказилган навбатдаги сайёр қабул ҳам айнан ана шу эзгу мақсадларга — йўллардаги хавфсизликни таъминлаш ва аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган масалаларни бартараф этишга қаратилди.

Мазкур тадбир Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Шерзод Абдуназаров томонидан ўтказилди.

Очиқ ва самимий руҳда ташкил этилган қабулда асосий эътибор туман ҳудудидаги йўлларда юзага келаётган тирбандликларни бартараф этиш, авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда фуқароларнинг соҳани такомиллаштириш борасидаги таклиф ва мурожаатларини ўрганишга қаратилди.

Мулоқот давомида амударёликлар ўзларини қийнаётган муаммолар ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича таклифлар билан фаол иштирок этдилар. Хусусан, аҳоли томонидан билдирилган энг долзарб масалалардан бири — бу таълим муассасалари, яъни мактаблар атрофида ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш бўлди. Фуқаролар мактаблар яқинида транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини чеклашга қаратилган махсус белгиларни ўрнатиш, шунингдек, маҳаллий йўллардаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойларига замонавий талаблар асосида махсус қавариқ пиёдалар йўлакларини қуриш таклифини илгари сурдилар. Бу таклифлар болалар ва пиёдалар хавфсизлигини таъминлашда ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди.

Сайёр қабулнинг энг эътиборли жиҳатларидан бири шунда бўлдики, муаммолар фақат қоғозда қайд этилибгина қолмай, уларнинг ечими бўйича шу жойнинг ўзида амалий ҳаракатлар бошланди. Масалан, фуқаролар томонидан туман марказидаги бозор атрофида автотранспорт воситаларининг тирбандлиги юзага келаётгани, бу эса аҳолига ноқулайлик туғдираётгани ҳақида мурожаат қилинди. Ушбу мурожаатга зудлик билан муносабат билдирган бошқарма бошлиғи Шерзод Абдуназаров вазиятни бевосита бозор ҳудудига бориб, ўз кўзи билан ўрганди. Вазият таҳлил қилиниб, бозор атрофидаги тартибсизликларни бартараф этиш, автоуловлар ва пиёдалар ҳаракатини тўғри ташкил қилиш мақсадида Йўл патруль хизмати ходимлари айнан шу ҳудудга бириктирилди ва уларга қатъий топшириқлар берилди. Бундай тезкор ёндашув аҳоли томонидан илиқ кутиб олинди.

Шунингдек, учрашув давомида туман йўлларидаги мавжуд йўл белгиларини хатловдан ўтказиш, эскирганларини янгилаш ва зарурат бўлган жойларга янги белгилар ўрнатиш бўйича ҳам масъулларга аниқ кўрсатмалар берилди. Қабулда кўтарилган мурожаатларнинг аксариятига жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, амалий ечимлар топилди. Вақт, муддат ва маблағ талаб этадиган масалалар эса алоҳида назоратга олиниб, тегишли ташкилот раҳбарларига ижро учун йўналтирилди.

Амударё туманида ўтказилган мазкур сайёр қабул йўл ҳаракати иштирокчилари учун хавфсиз ва қулай шарт-шароитлар яратиш, "Йўл ҳаракати интизомдан бошланади" шиорини амалда намоён этиш йўлидаги муҳим қадам бўлди. Зеро, тартибли йўл ва онгли ҳайдовчи — хавфсиз ҳаёт гаровидир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026