12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:52
Саломатлик 👁 442

Уйшин маҳалласида замонавий тиббиёт маскани аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда

Уйшин маҳалласида замонавий тиббиёт маскани аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда

Бугун юртимизда аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизматлар сифатини ошириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Бу борада давлат билан бир қаторда саховатпеша тадбиркорларнинг ижтимоий масъулиятини ҳис этиб, халқ манфаатини кўзлаб амалга ошираётган эзгу ишлари алоҳида эътирофга лойиқ. Ана шундай хайрли ташаббуслардан бири Амударё тумани Уйшин маҳалласида барпо этилган замонавий оилавий шифокорлик пункти бўлди.

Мазкур тиббиёт маскани бугунги кунда маҳалла аҳолиси саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликларнинг олдини олиш ва бирламчи тиббий хизматларни сифатли кўрсатишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Энг муҳими, бу иншоот тўлиқ саховатпеша тадбиркор ҳомийлигида қурилиб, хусусий секторнинг ижтимоий соҳадаги фаол иштирокини яққол намоён этди.

Авваллари Уйшин маҳалласи аҳолиси тиббий хизмат олиш учун Қипчоқ шаҳарчасида жойлашган 1-сонли оилавий поликлиникага боришга мажбур эди. Ушбу поликлиника маҳалладан 8–9 километр узоқликда жойлашгани сабабли, айниқса кексалар, ногиронлиги бўлган фуқаролар ва ёш болали аёллар учун бу масофа жиддий муаммолар туғдирарди. Қишнинг совуқ, изғиринли кунлари ёки ёзнинг жазирама иссиғида транспорт топиш мушкуллиги тиббий хизматдан фойдаланишни янада қийинлаштирган.

Аҳолининг ана шу долзарб эҳтиёжлари инобатга олиниб, тадбиркор ташаббуси қўллаб-қувватланди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Уйшин маҳалласида янги тиббий пункт қуриш лойиҳаси тасдиқланди. Натижада қисқа вақт ичида барча замонавий талаб ва стандартларга жавоб берадиган тиббиёт муассасаси барпо этилди.

Бугунги кунда мазкур оилавий шифокорлик пункти ультра товуш текшируви (УЗИ), электрокардиография (ЭКГ), стоматология хизматлари учун зарур ускуналар, замонавий компьютер техникалари ва бошқа илғор тиббий жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган. Бу эса маҳалла аҳолисига турли текширув ва даволанишларни узоқ йўл босмасдан, ўз яшаш ҳудудида амалга ошириш имконини бермоқда.

Оилавий шифокорлик пунктида тажрибали шифокорлар ҳамда мутахассислар фаолият олиб бормоқда. Хусусан, умумий амалиёт шифокори, педиатр, акушер-гинеколог, стоматолог ҳамда қатор мутахассислар аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатмоқда. Шунингдек, ҳамширалар ва ўрта тиббиёт ходимлари томонидан эмлаш, профилактик кўриклар, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган чора-тадбирлар мунтазам амалга оширилмоқда.

Натижада маҳалла аҳолиси турли касалликлар бўйича дастлабки ташхис ва маслаҳатларни ҳудуднинг ўзида, тезкор ва қулай тарзда олиш имкониятига эга бўлмоқда.

Шубҳасиз, бундай тиббиёт масканининг ташкил этилганлиги нафақат тиббий инфратузилманинг кенгайиши, балки аҳолининг ҳаёт сифати яхшиланиши, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва касалликларни эрта аниқлаш борасида муҳим қадамдир. Энг асосийси, бу эзгу иш халқ билан тадбиркор, давлат билан жамият ўртасидаги ҳамкорлик самарадорлигининг ёрқин ифодасидир.

Уйшин маҳалласида барпо этилган ушбу оилавий шифокорлик пункти келгусида ҳам аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш йўлида ишончли таянч бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз. Саховат, ташаббус ва эзгулик уйғунлашган бундай лойиҳалар юртимизда тобора кўпайиб бораётгани эса барчамизни қувонтиради.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026