28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 12:09
Жамият 👁 293

Ҳарбий хизматчилар ОТМга йўлланма берувчи имтиёзли тавсияномалар олиш учун тест топширди

Ҳарбий хизматчилар ОТМга йўлланма берувчи имтиёзли тавсияномалар олиш учун тест топширди

Бугунги кунда Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафида хизмат қилиш нафақат конституцион бурч, балки жисмоний ва маънавий чиниқиш мактаби, қолаверса, келажак учун катта имкониятлар эшигига айланди. Шу кунларда мамлакатимиздаги барча ҳарбий қисмларда, хусусан, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли бўлинмаларда Ватан олдидаги йигитлик бурчини шараф билан ўтаб, фуқаролик ҳаётига қайтишга ҳозирлик кўраётган мард ўғлонлар учун ҳаяжонли дамлар бошланди. Улар йил давомида эгаллаган билимларини якуний баҳолаш ҳамда келгусида олий таълим муассасаларига имтиёзли кириш ҳуқуқини берувчи тавсияномаларни қўлга киритиш мақсадида муҳим тест синовларини топширмоқдалар.

Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик натижасида армия ва таълим ўртасида мустаҳкам кўприк яратилди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардиянинг 2019 йил 30 декабрдаги қўшма қарори муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Мазкур ҳужжат билан тасдиқланган Низомга кўра, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича юксак натижаларга эришган, зарурий билимга эга бўлган ва энг муҳими, намунали ҳарбий интизоми билан сафдошларига ўрнак бўлган энг муносиб ҳарбий хизматчиларга ҳарбий қисм қўмондонлигининг имтиёзли тавсияномаси берилиши белгиланган. Мазкур синовлар ана шундай шарафли ва масъулиятли танловнинг якуний босқичидир.

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашди Амударё туманидаги ҳарбий қисмларидан бирида ташкил этилган синов жараёнлари ҳам юқори савияда, шаффофлик ва одиллик мезонлари асосида ўтказилди. Бу шунчаки бир кунлик имтиҳон эмас, балки аскарнинг йил давомида ўз устида қандай ишлагани, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик машғулотларида олган баҳолари, хизматда эришган ютуқлари ҳамда командирлар томонидан берилган вазифаларни қанчалик виждонан бажарганига бериладиган холис баҳодир. Шу боис, тест синовларига кирган ҳар бир ҳарбий хизматчининг кўзида қатъият ва билимга бўлган ишончни кўриш мумкин.

Синовларнинг тузилиши ҳам аскарларнинг ҳар томонлама салоҳиятини текширишга қаратилган. Тест саволлари жами 100 та бўлиб, улар аскарнинг турли йўналишлардаги билимини қамраб олади. Хусусан, саволларнинг 40 таси бевосита жанговар тайёргарликка, 20 таси маънавий-маърифий билимларга, 10 таси математика, 10 таси физика ҳамда қолган 20 таси мантиқий фикрлашни аниқлашга йўналтирилган.

Баҳолаш тизими ҳам ўзига хос тартибда ишлаб чиқилган: жанговар тайёргарлик бўйича ҳар бир тўғри жавобга 1,2 балл, маънавий-маърифий тайёргарлик учун 1,1 балл, қолган йўналишлар учун эса 1 баллдан ҳисобланади. Бундан кўриниб турибдики, замонавий аскар нафақат жисмонан бақувват, балки юксак интеллектуал салоҳиятга ҳам эга бўлиши талаб этилади. Тест синовларини ечиш учун номзодларга умумий 3 соат вақт ажратилган бўлиб, бу муддат уларнинг ўз билимларини тўлиқ намоён этишлари учун етарли имкониятдир.

Юқоридаги қўшма қарорга мувофиқ, тавсияномани қўлга киритган йигитлар республиканинг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда тест синовларида тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга эга бўладилар. Бундан ташқари, бошқа олий таълим муассасалари бакалавриатига ҳужжат топширганларида, улар учун умумий қабул параметрларидан ташқари ажратиладиган алоҳида квоталар доирасида танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади. Яна бир муҳим жиҳат шундаки, ҳарбий қисмлар қўмондонлиги томонидан берилган ушбу тавсияномалар берилган санадан бошлаб уч йил мобайнида ўз кучини йўқотмайди.

Ушбу имтиҳонлар нафақат энг сара аскарларни аниқлаш, балки эртанги куннинг малакали кадрларини кашф этиш учун ҳам муҳим синов вазифасини ўтайди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026