12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:28
Жамият 👁 292

Ижтимоий ҳимоя масалаларига бағишланган семинар ўтказилди

Ижтимоий ҳимоя масалаларига бағишланган семинар ўтказилди

Амударё тумани Маданият бўлими биносида ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган оилаларга давлат томонидан тақдим этилаётган имтиёзлар, енгилликлар ва турли хилдаги моддий ҳамда ижтимоий ёрдамлар ҳақида батафсил маълумот бериш мақсадида семинар-тренинг ташкил этилди.

Семинарда ушбу мақсадда тузилган республика ишчи гуруҳи аъзолари, Амударё тумани ҳокими ўринбосарлари, тегишли вазирлик ва идораларнинг тумандаги бўлинмалари раҳбарлари, ижтимоий ҳимоя, меҳнат ва аҳоли бандлиги бўлимлари масъуллари, маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқаролар учун давлат томонидан яратилган имкониятлар батафсил тушунтирилди. Жумладан, кам таъминланган оилаларга бир марталик моддий ёрдам, ойлик нафақалар, болалар учун қўшимча тўловлар, коммунал хизматлар учун субсидиялар, уй-жой шароитларини яхшилашга қаратилган имтиёзлар, таълим ва тиббий хизматлардаги енгилликлар, шунингдек, иш билан таъминлаш ва касб-ҳунар ўргатиш дастурлари ҳақида кенг турда маълумотлар берилди.

Мутахассислар томонидан ҳар бир ёрдам турининг қонунчилик асоси, ундан фойдаланиш шартлари, керакли ҳужжатлар рўйхати, мурожаат қилиш тартиби ва муддатлари аниқ мисоллар билан тушинтириб берилди. Бу маълумотлар аҳоли ўртасида учрайдиган ва мавжуд тизимдан хабардорликнинг етишмаслиги натижасида келиб чиқадиган нотўғри тушунчаларни бартараф этишга хизмат қилади.

Алоҳида таъкидланганидек, ижтимоий ҳимоя тизимининг асосий мақсади – нафақат моддий қийинчиликдаги оилаларга вақтинчалик ёрдам бериш, балки уларнинг ўзини ўзи таъминлаш қобилиятини ошириш, ижтимоий фаоллигини кучайтириш ва камбағалликдан чиқишига доимий йўл яратишдан иборат. Шу боисдан, семинарда фақат мавжуд имтиёзлар ҳақида эмас, балки улардан самарали фойдаланиш, мурожаатларни тўғри расмийлаштириш ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди.

Тадбирнинг яна бир муҳим қисми маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчиларининг бу жараёнлардаги иштирокига бағишланди. Ҳоким ёрдамчилари ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни аниқлаш, уларнинг ҳаётий муаммоларини ўрганиш, рўйхатга киритиш учун ҳужжатларни тайёрлаш ва тегишли идоралар билан ҳамкорликда манзилли ёрдам кўрсатишда асосий куч саналади. Ҳоким ёрдамчиларига реестрга киритиш жараёнларининг янги тартиби, маълумотларнинг тўғрилигини текшириш, аҳоли билан мулоқот қилиш усуллари ва ижтимоий ҳимоя дастурларининг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча кўрсатмалар берилди. Бу йўналишдаги ишларнинг сифати ва шаффофлиги аҳолининг давлатга бўлган ишончини оширишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Семинар-тренинг давомида иштирокчилар томонидан кўплаб саволлар берилди ва уларга мутахассислар томонидан аниқ, амалий жавоблар қайтарилди. Бу тадбир нафақат маълумот тарқатиш, балки аҳоли ва маҳаллий идоралар ўртасидаги мулоқотни кучайтириш, тизимнинг шаффофлигини таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ислоҳотларнинг амалий натижаларини кўрсатишга хизмат қилди.

Натижада йиғилиш иштирокчилари давлат томонидан кўрсатилаётган ёрдамлар ҳақида тўлиқроқ тасаввурга эга бўлди. Бу каби тушунтириш ишларининг изчил давом эттирилиши келгусида аҳолининг ижтимоий ҳимоя тизимидан фойдаланиш даражасини ошириб, кам таъминланган оилаларнинг турмуш даражасини янада яхшилашга ҳисса қўшади. Зеро, давлатнинг ижтимоий сиёсатдан асосий мақсади ҳам ҳар бир фуқаронинг фаровонлиги ва адолатли ёрдам тизимининг самарали ишлашини таъминлашдир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026