12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:23
Жамият 👁 365

ҚАНГЛИ ОВУЛИ: ЯНГИЛАНИШ ВА ЎЗГАРИШЛАР МАСКАНИ

ҚАНГЛИ ОВУЛИ: ЯНГИЛАНИШ ВА ЎЗГАРИШЛАР МАСКАНИ

Қангли овули Амударё туманининг энг чекка ҳудудларидан бири бўлиб, аҳолисининг содда ва самимийлиги, меҳнаткашлиги ҳамда янгиликка интилиши билан ном қозонган. Туркманистон Республикасининг Тошҳовуз вилояти, Губадаг тумани билан чегарадош бўлган ушбу овул таркибига Хонжиғоли, Пишкакли, Вахум ёп ва Матар ёп аҳоли пунктлари киради. Ҳудудда жами 57 та кўча ва 628 та хонадон мавжуд бўлиб, 932 та оилада жами 3482 нафар аҳоли истиқомат қилади. Эътиборли жиҳати шундаки, аҳолининг ярмидан кўпи, яъни 1753 нафари 30 ёшгача бўлган ёшлардан иборат.

Миллатлар кесимида овул аҳлининг асосий қисмини ўзбеклар ташкил этса-да, бу ерда қорақалпоқ, туркман, қозоқ, қирғиз ва татар миллатларига мансуб аҳоли вакиллари ҳам тинч-тотув, ҳамжиҳатликда яшаб келмоқда.

Овул аҳлининг 551 нафари пенсионер, 79 нафари ногиронлиги бўлган шахслардир. 58 та кам таъминланган, 8 та боқувчисини йўқотган оилалар, 15 нафар етим болалар эса доимо давлат ва жамият ғамхўрлигида. Овул ҳудудида 1 та мактабгача таълим ташкилоти, 2 та мактаб фаолият юритиб, уларда жами 688 нафар болалар, ўсмирлар ҳамда ёшлар таълим-тарбия олмоқда.

Овулда бандлик ва тадбиркорлик масалалари ҳам масъулларнинг доимий диққат марказида. Корхона ва ташкилотларда 1189 нафар фуқаро меҳнат қилмоқда. Тадбиркорлик билан банд аҳоли сони 329 нафарни ташкил этади. Айниқса, уларнинг 216 нафари чорвачилик, паррандачилик ва асаларичилик йўналишида фаолият олиб бораётгани овул иқтисодиётида аграр тармоқлар устувор ўрин тутишини кўрсатади.

Мавсумий ишлар билан банд фуқаролар 374 нафарни, ўзини ўзи банд қилганлар эса 117 нафарни ташкил этади. Шу билан бирга, 753 нафар ишсиз фуқаро борлиги келгусида овулда янги иш ўринлари яратиш, касбга ўқитиш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича яянада кўпроқ иш олиб бориш зарурлигини кўрсатади. Фуқаролар йиғини раиси раҳбарлигида “Маҳалла еттилиги” аъзолари бу борада самарали ишларни амалга оширмоқдалар.

“Маҳалла еттилиги”нинг амалий ёрдами билан овул ҳудудида янги иш бошлаган дорихона аҳолига тиббий воситалар ва дори-дармонларни ўз вақтида ҳамда қулай шароитда таклиф қилмоқда. Илгари дори воситалари учун узоқ манзилларга боришга мажбур бўлган фуқаролар энди ҳудуднинг ўзида хизматдан фойдаланмоқда. Энг муҳими, янги дорихона очилиши натижасида қўшимча иш ўринлари ҳам яратилди. Бу эса нафақат соғлиқни сақлаш хизматлари сифатини оширишга, балки аҳоли бандлигини таъминлашга ҳам хизмат қилмоқда.

“Жасурбек-Муяссар” МЧЖ эса хизмат кўрсатиш соҳасида самарали фаолият юритиб, аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Айниқса, корхона томонидан тайёрланаётган нон ва нон маҳсулотларига талаб юқори. Маҳсулотларнинг тўйимлилиги, сифатли ундан тайёрланаётгани ва ўзига хос таъми харидорларга манзур бўлмоқда. Энг муҳими, бундай корхоналар ҳудуд иқтисодиёти ривожига, аҳоли бандлигига ва дастурхонлар тўкинлигига хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.

Ҳудудда яшовчи тадбиркор Анвар Муратов томонидан 2025 йилда икки қаватли тадбиркорлик объектини қуриш ишлари бошланган эди. Айни пайтда ушбу иншоот қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилиш арафасида. Режага кўра, мазкур объект жорий йилнинг май ойида ишга туширилади. Янги объектнинг иш бошлаши овул ҳудудида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасининг янада ривожланишига хизмат қилади. Шунингдек, аҳолига турли маиший хизматларни ҳудуднинг ўзида кўрсатиш имконияти яратилади. Бу эса фуқароларга қўшимча қулайлик туғдириб, ҳудуднинг иқтисодий фаоллигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Қангли овул фуқаролар йиғини маъмурияти ва “Маҳалла еттилиги” томонидан кам таъминланган ҳамда эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, камбағаликни қисқартириш, оилаларнинг даромад манбаини яратиш ва уларни меҳнатга жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Овулда яшовчи Гулнора Ражапова камбағалик реестрида тургани боис, унга ҳомийлар томонидан бир сотихлик иссиқхона қуриб берилди. Бугунги кунда мазкур иссиқхона оиланинг барқарор даромад манбаига айланиб, турмуш шароитини яхшилашга хизмат қилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги Қангли овули аҳолиси турмушида алоҳида ўрин тутади. Аҳоли ихтиёридаги умумий томорқа майдони 162 гектарни ташкил этиб, 628 та хонадоннинг шахсий томорқаси мавжуд. Шундан 245 та хонадонда қўшимча дала томорқаси бор, 10 та хонадонда эса иссиқхона ташкил этилган. Овулдаги 495 та хонадонда уй ҳайвонлари боқилади. Қолаверса, 519 та оила уй паррандачилиги билан шуғулланиб, жами 34 минг 210 бош парранда парвариш қилинмоқда. 11 та оила асаларичилик билан, 2 та оила эса балиқчилик билан шуғулланади.

Руфат Сапаров чорвачилик бўйича кредит олиб, ушбу соҳа ривожига ҳамда оиласининг моддий фаровонлигига муносиб ҳиссасини қўшмоқда. У келгусида банкдан кредит олиб, фолиятини янада кенгатиришни режалаштирмоқда.

Қангли овулида жами 10 та савдо дўкони, 2 та тўйхона, 4 та умумий овқатланиш шохобчаси, биттадан қишлоқ врачлик пункти ҳамда маданият уйи мавжуд. Аҳолининг яхши кунларида хизмат қилиш мақсадида қанглилик яна бир тадбиркор Шерзод Сапарбаев тўйхона қуриб, яқин кунлар ичида фойдаланишга топшириш арафасида. Энг муҳими, оилавий корхонада 10 та янги иш ўрни яратилиб, овул ёшлари иш билан таъминланди.

Аҳоли турмуш фаровонлиги ва тадбиркорлик ривожи асосан электр энергиясининг узлуксизлигига боғлиқ. Айниқса, “яшил” энергиянинг аҳамияти йил сайин ортиб бормоқда. Шу сабабли давлатимиз томонидан қуёш электр станцияларини қуриш ишлари ҳар томонлама рағбатлантирилмоқда. Қангли овули туманнинг оғир тоифадаги ҳудудларидан бири саналгани боис, овулга давлат томонидан 200 кВт қувватли қуёш панеллари ўрнатилмоқда. Келгусида камбағал оилаларнинг 4 нафар аъзоси бу ерда доимий иш билан таъминланади. Қуёш электр станциясида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг сотилишидан тушган даромад эвазига овул ҳудудида бошқа хайрли ишларни молиялаштириш имконияти ҳам яратилади.

Қангли овули туманнинг энг чеккасида жойлашган ҳудуд бўлишига қарамай, бугун бу ерда тараққиёт ва янгиланиш нафаси кезмоқда. Қанглиликлар давлат ва ҳукумат томонидан яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, ғоя ва ташаббусларини лойиҳаларга айлантирмоқда, лойиҳаларни эса ҳаётга татбиқ қилмоқда. Эртанги кунга бўлган ишонч эса уларни янги марралар ва муваффақиятларга етакламоқда.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026