12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:07
Жамият 👁 291

Ичимлик сувининг сифати устидан қатъий назорат ўрнатилмоқда

Ичимлик сувининг сифати устидан қатъий назорат ўрнатилмоқда

Сув — нафақат ҳаёт манбаи, балки келажак авлодлар олдидаги юксак масъулият демакдир. Айниқса, экологик мувозанатни сақлаш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш глобал аҳамият касб этаётган бугунги даврда, ичимлик сувининг ҳар бир томчисини қадрлаш долзарб масалага айланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бу борада тизимли назоратни амалга ошириб, соҳада қонун устуворлигини таъминлаш йўлида самарали фаолият юритмоқда қилмоқда.

Бу борада аввало истеъмол қилинаётган сувнинг сифат кўрсаткичларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, аҳоли саломатлиги бевосита истеъмол қилинаётган сувнинг тозалигига боғлиқ. Шу сабабли, Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан яқин ҳамкорлик ўрнатилиб, ҳудудлар кесимида ичимлик суви сифати бўйича жами 213 та лаборатория таҳлиллари олинди. Бу кўрсаткич ҳар бир хонадонга ва ташкилотга етиб бораётган сувнинг давлат стандартларига мувофиқлигини таъминлаш йўлидаги муҳим қадамдир.

Инспекциянинг ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш ва сотишни мувофиқлаштириш ҳамда оқова сув хизматларидан фойдаланиш бўлими ходимлари режага асосан Амударё туманида ҳам бўлиб, туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходимлари билан ҳамкорликда аҳоли хонадонлари ва ташкилотларга етказиб берилаётган ичимлик сувининг сифатини таъминлаш борасида ўрганиш ишларини олиб бордилар.

Назорат тадбирлари фақатгина сифат билан чекланиб қолмай, балки давлат маблағларидан фойдаланувчи ташкилотлардаги ички интизомни ҳам қамраб олмоқда. Биргина жорий йилнинг январь-февраль ойларида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 63 та бюджет ташкилотларида ичимлик сувидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши ҳолати чуқур ўрганилди.

Афсуски, текширувлар натижасида 15 та ҳолатда жиддий камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Масъулиятсизликка йўл қўйган ва белгиланган тартиб-қоидаларни бузган 7 нафар бюджет ташкилоти ходимларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан жами 30 миллион сўм миқдорида жарималар қўлланилди. Бу чоралар давлат мулки ва ресурсларига бўлган муносабатни тубдан ўзгартиришга хизмат қилади.

Инспекция олдида турган энг асосий вазифа — фақатгина жазолаш эмас, балки аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида сувдан фойдаланишнинг юксак маданиятини шакллантириш, аҳолига етказиб берилаётган ичимлик сувининг белгиланган талабларга мос бўлишини таъминлашдир. Зеро, сифат бор жойда саломатлик бўлади, тежамкорлик бор жойда эса исрофгарчиликка чек қўйилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилаётган бу каби тизимли ишлар сув таъминотида узлуксизликни таъминлаш ва сифатни кафолатлашга қаратилган яхлит стратегиянинг бир қисмидир. Зеро, сув — бу шунчаки ресурс эмас, балки миллатнинг соғлиғи, иқтисодиётнинг барқарорлиги ва фаровон турмушнинг кафолатидир.

Соҳадаги назорат тадбирлари келгусида ҳам изчил давом эттирилиб, ҳар бир томчи сувнинг ҳисоб-китобли, хизматлар сифатининг эса юқори даражада бўлиши таъминланади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026