12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:52
Сиёсат 👁 1,470

Жўқорғи Кенгес Раиси Амударё туманига ташриф буюриб, янги лойиҳалар билан танишди

Жўқорғи Кенгес Раиси Амударё туманига ташриф буюриб, янги лойиҳалар билан танишди

 

Қорақалпоғистон заминининг ҳар бир гўшасида бугун улкан бунёдкорлик нафаси сезилмоқда. Айниқса, Амударё туманида аҳоли фаровонлигини ошириш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринларини яратиш борасидаги ислоҳотлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Жойларда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бориши, давлат дастурлари ижроси ва фуқароларнинг яшаш шароитлари билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев Амударё туманида бўлиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар билан танишди.

Ташрифнинг дастлабки манзили Қипчоқ маҳалласи бўлди. Бу ердаги деҳқон бозори ҳудудида амалга оширилиши белгиланган кенг кўламли реконструкция ва ободонлаштириш ишлари кўздан кечирилди. Савдо маданиятини юксалтириш, харидорлар ҳамда сотувчилар учун муносиб ва қулай шароитлар яратиш вазифалари муҳокама қилинди.

Навбатдаги манзилда масъуллар Тўлқин овулидаги миришкор аҳоли томорқаларида барпо этилган иссиқхоналар фаолияти билан яқиндан танишдилар. Ушбу лойиҳалар орқали оилавий даромадларни ошириш, бозорларимизни йил давомида узлуксиз, арзон ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлашнинг муҳим аҳамияти алоҳида эътироф этилди.

Шундан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигидаги масъул раҳбарлар Гулзор маҳалласидаги "RIZQBARAKA" масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган, ўзида барча қулайликларни мужассам этган янги ва замонавий савдо марказининг иш жараёнлари, шунингдек, бу ерда яратилган янги иш ўринлари билан танишдилар.

Бойовул маҳалласида эса маҳаллий тадбиркор Дониёр Жумамуратов томонидан асос солинган, аҳоли талабларига мос мебель ишлаб чиқариш тармоғининг иш жараёни кўздан кечирилди. Бундай кичик саноат корхоналарининг ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш ва ёшларни доимий банд қилишдаги беқиёс ўрни ва аҳамияти мутасаддилар томонидан алоҳида эътироф этилди.

Жўқорғи Кенгес Раиси туманнинг Чордара маҳалласига ҳам ташриф буюриб, "Amudaryo EKO MARKET" корхонасининг инновацион экобозор ва харидорлар учун мўлжалланган замонавий автотураргоҳ қуриш лойиҳалари билан танишди. Ушбу масканнинг экологик тоза маҳсулотлар савдосини йўлга қўйиш ва инфратузилмани яхшилашдаги аҳамияти юқори баҳоланди.

Беруний маҳалласида жойлашган "Инобат Хўжаниёзова" оилавий корхонасининг миллий ва замонавий дурадгорлик йўналишидаги сермаҳсул ишлари ҳам кўздан кечирилди. Бу эса ҳудудларда оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш нақадар тўғри ва самарали йўл эканини, аҳоли фаровонлигини юксалтиришда муҳим аҳамиятга эга эканлигини яна бир бор амалда исботлади.

Амударё туманида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ташриф давомида эҳтиёжманд қатлам учун мўлжалланган "Фаол ҳаётга қадам" номли кундузги қараб туриш марказининг фаолияти ўрганилди. Бу масканда кўрсатилаётган тиббий-психологик хизматлар ва яратилган қулай шарт-шароитлар мутасаддилар томонидан ижобий баҳоланди.

Шу куни туманда "DONO AVLOD" нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Масканда болажонларнинг сифатли таълим-тарбия олиши, соғлом вояга етиши ва дам олиши учун яратилган илғор, замонавий шароитлар тадбир иштирокчилари томонидан юксак баҳоланди. Жўқорғи Кенгес Раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, маҳалла аҳлини ушбу янги ва замонавий таълим-тарбия масканининг фойдаланишга топширилиши муносабати билан самимий табриклади ва муассаса фаолияти билан танишди.

Жўқорғи Кенгес Раиси "Янги Ўзбекистон" массивида жадал суръатларда олиб борилаётган йирик қурилиш ва бунёдкорлик ишларини ҳам кўздан кечирди. Мазкур массив ҳудудида 2024-йилда 18,5 гектар майдонда жами 13 та кўп қаватли турар жой қурилиши бошланган эди. Қисқа вақт ичида жадаллик билан олиб борилган қурилиш ишлари натижасида ўтган 2025 йилнинг ўзида ушбу уйларнинг 7 таси тўлиқ битказилиб, фойдаланишга топширилди. Айни пайтда қолган кўп қаватли турар жойларнинг қурилиш ишлари изчил давом этмоқда.

Ташриф давомида масъуллар Қиличбой овулида фаолият юритаётган ёш тадбиркор Сардорбек Имомаддиновнинг замонавий жиҳозланган янги ўқув маркази билан ҳам яқиндан танишдилар. Ушбу даргоҳда ёш авлодга хорижий тиллар ва ахборот технологияларини чуқур ўргатиш учун яратилган кенг имкониятлар баркамол авлод тарбиясида ниҳоятда муҳим аҳамият касб этиши алоҳида қайд этилди.

Қоромон маҳалласида истиқомат қилувчи Ўмир Матякубов оиласининг намунали чорвачилик соҳасида эришаётган улкан ютуқлари ва илғор тажрибаси ҳам меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Гўшт ва сут етиштиришни кўпайтириш мақсадида туманнинг бошқа маҳаллаларида ҳам айнан шу каби даромадли лойиҳаларни оммалаштириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Навбатдаги манзил сифатида туманда муваффақиятли фаолият юритаётган "KUNGRAD DRINKS" корхонасининг иш жараёнлари кўздан кечирилди. Ушбу субъект асосан кенг кўламли улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланиб, ички бозорни сифатли ва арзон ичимликлар билан узлуксиз таъминлаш ҳамда янги иш ўринлари яратишга хизмат қилмоқда.

Туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан қўшимча пуллик хизматларни йўлга қўйиш ва даромад базасини шакллантириш лойиҳалари, хусусан, кўкаламзорлаштириш учун манзарали дарахтлар ва турли хил гул кўчатларини етиштириш иссиқхоналари кўздан кечирилиб, мазкур ташаббус ҳудудлар ободлигини таъминлашда беқиёс аҳамиятга эга экани қайд этилди.

Якунда Жўқорғи Кенгес Раиси "AMUDARYO YORUG‘" корхонасида чиқиндиларни қайта ишлаш ва иккиламчи гранула ишлаб чиқаришга йўналтирилган экологик ва иқтисодий лойиҳалар билан танишди. Бу ерда тадбиркорлар билан самимий мулоқот қилиниб, уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган барча муаммоларни тезкор бартараф этиш бўйича мутасадди раҳбарларга аниқ ва қатъий топшириқлар берилди.

Ўрганишлардан сўнг, Аманбай Оринбаев раҳбарлигида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган кенгайтирилган мажлис ўтказилди. Йиғилишда маҳаллабай ишлаш тизими асосида янги иш ўринлари яратиш бўйича мутасаддиларнинг тақдимотлари тингланди.

Мажлис фақат ютуқларни эътироф этиш билан чекланмади. Унда маҳаллаларни обод қилиш, инфратузилма муаммоларини ҳал этиш ва давлат дастурлари доирасидаги лойиҳаларнинг кечикиши танқидий таҳлил қилинди. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш, камбағалликни қисқартириш ва фуқароларнинг қўшимча даромад олишига кўмаклашиш борасидаги сусткашликларга йўл қўйган айрим мутасаддилар фаолияти қаттиқ танқид остига олинди. Ўз вазифасига совуққонлик билан қараган, берилган топшириқлар ижросини таъминламаган масъулларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Бу каби ўрганишлар ва бевосита мулоқотлар Амударё туманининг иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилади. Белгилаб берилган вазифалар ва янги лойиҳаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида эса юзлаб фуқаролар доимий иш ўрнига эга бўлади, ҳудуд инфратузилмаси яхшиланади. Энг муҳими, халқ розилигини олиш йўлидаги бу эзгу ишлар "Инсон қадри учун" деган олий тамойилнинг амалдаги ифодаси бўлиб хизмат қилади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026