28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 16:58
Жамият 👁 279

Хавфсиз маҳалла — осойишта ҳаёт

Хавфсиз маҳалла — осойишта ҳаёт

Бугунги шиддатли даврда жамият осойишталиги ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда. Айниқса, аҳоли гавжум бўладиган ҳудудларда, савдо мажмуалари ва аҳоли хонадонларида хавфсиз муҳитни шакллантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш, маҳаллаларда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш мақсадида Амударё туманида ҳам кенг кўламли амалий ишлар олиб борилмоқда.

Туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар замирида аввало инсон қадрини улуғлаш ва унинг мол-мулкини турли тажовузлардан ҳимоя қилишдек эзгу мақсад мужассам. 2026 йил давомида белгиланган иш режага мувофиқ, туман маҳаллаларида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш тизими сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш хизматининг тарғибот ишлари бўйича тасдиқланган режасига асосан, ҳудудлардаги криминоген вазият чуқур таҳлил қилиниб, алоҳида эътибор талаб этувчи, яъни “қизил” тоифага киритилган маҳаллаларда манзилли ўрганишлар олиб борилмоқда. Мазкур хатлов ишлари натижасида заиф нуқталар аниқланиб, замонавий техника воситалари ёрдамида хавфсизликни кучайтириш чоралари кўрилмоқда.

Жорий йилнинг 8 апрель куни Амударё туманининг Навоий маҳалласи ҳудудида жойлашган “Манғит деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамияти ҳудудида навбатдаги профилактик тадбир ва тарғибот ишлари ташкил этилди. Тадбир доирасида бозор ҳудудида фаолият юритаётган 45 нафардан зиёд тадбиркор билан юзма-юз мулоқот ўтказилиб, уларга ўз мулкларини сақлашда замонавий қўриқлаш тизимларининг афзалликлари, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳларнинг имкониятлари ва техник воситаларнинг ишончлилиги юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Профессионал ёндашув ва тушунтириш ишлари ўз самарасини бермай қолмади. Тадбиркорлар билан ўтказилган мулоқотлар давомида хавфсизлик тизими нафақат моддий бойликларни, балки инсонларнинг руҳий хотиржамлигини ҳам таъминловчи омил эканлиги алоҳида таъкидланди. Натижада, бозор ҳудудида фаолият юритаётган 7 та заргарлик дўкони эгалари замонавий ҳимоя воситаларини ўрнатишга қарор қилишди. Маълумки, заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланувчи нуқталар доимо юқори хавф остида бўлади, шу боис уларни “Ташвиш” тугмачаси орқали марказлашган қўриқлаш пунктига улаш энг мақбул ечим ҳисобланади.

Бундан ташқари, нафақат тадбиркорлик субъектлари, балки оддий фуқаролар ҳам ўз хонадонлари хавфсизлигига бефарқ эмасликларини кўрсатишди. Тарғибот натижасида икки нафар фуқаронинг турар жойи ҳам мазкур тизимга уланиб, юқори даражадаги хавфсизлик назорати остига олинди. Эндиликда ушбу объектларда бирор-бир нохуш ҳолат ёки таҳдид юзага келган тақдирда, “Ташвиш” тугмачасининг бир марта босилиши билан Қўриқлаш хизматининг тезкор гуруҳлари бир неча дақиқа ичида воқеа жойига етиб бориши кафолатланади.

Бу каби тизимли ишларнинг амалга оширилиши Амударё тумани маҳаллаларида жиноятчиликнинг олдини олиш ва жамоат тартибини сақлашда муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилади. Президент қарори ижроси доирасида олиб борилаётган бундай манзилли чора-тадбирлар фақатгина маълум бир кун ёки тадбир билан чекланиб қолмайди. Бу жараён йил давомида изчил давом эттирилиб, ҳар бир хонадон ва ҳар бир тадбиркорлик нуқтаси хавфсиз маконга айлантирилиши кўзда тутилган.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026