12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:40
Жамият 👁 596

Ичимлик суви ва оқова сув тармоқларидаги ҳолат қатъий назоратда

Ичимлик суви ва оқова сув тармоқларидаги ҳолат қатъий назоратда

Сув – ҳаёт манбаи. Унинг беқиёс қадри ва ижтимоий аҳамияти айниқса, экологик вазият ўзига хос бўлган Оролбўйи минтақасида янада яққолроқ намоён бўлади. Шу боисдан ҳам, аҳолини тоза ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш, оқова сув тармоқларининг сифатли ва барқарор ишлашини назорат қилиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан саналади.

Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан ичимлик суви ҳамда оқова сув соҳасида хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича кенг кўламли, мақсадли ишлар амалга оширилмоқда.

Инспекция ҳамда Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси ўртасида тасдиқланган махсус меморандумга асосан, жорий йилнинг биринчи ярми давомида республика бўйлаб жами 119 та овул ва маҳаллаларда ўрганишлар ва мониторинг тадбирлари ўтказилди. Ушбу ўрганиш ишлари давомида 17 та маҳалла ҳудудида ичимлик суви таъминоти ҳамда оқова сув хизматларини кўрсатишда турли хил камчиликлар ва муаммолар борлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан зудлик билан тегишли амалий чоралар кўрилиб, “Қорақалпоқ сув таъминоти” акциядорлик жамиятига мазкур камчиликларни тезкорлик билан бартараф қилиш бўйича қатъий кўрсатмалар берилди. Натижада аниқланган тизимли муаммоларнинг қарийб барчаси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилишига эришилди.

Бу каби назорат ва аҳоли билан ишлаш тадбирлари шу кунларда ҳам изчил давом эттирилмоқда. Хусусан, Инспекция мутахассислари Амударё туманида ҳам хизмат сафарида бўлиб, Манғит шаҳрида жойлашган Гулзор ва Фаровон маҳалла фуқаролар йиғинлари биноларида аҳоли ва масъуллар иштирокида учрашув ўтказдилар.

Тадбир давомида маҳаллалар маъмуриятига биринчи галда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш сифати устида қатъий жамоатчилик назоратини ўрнатиш кераклиги батафсил тушунтирилди. Шунингдек, амалдаги қонунчилик нормаларига сўзсиз риоя қилиш, сувни исроф қилмасдан, тежамкорлик билан фойдаланиш, сув ва канализация тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатларининг олдини олиш, энг асосийси, кўрсатилган коммунал хизматлар учун тўловларнинг ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш борасида ҳамкорликда иш олиб бориш зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Шу билан бирга, аҳолининг ҳуқуқий ва экологик маданиятини ошириш мақсадида кенг қамровли тарғибот ишларини янада кучайтириш лозимлиги қайд этилди.

Мулоқотлар давомида яна бир муҳим масалага алоҳида эътибор қаратилди. Ичимлик ҳамда оқова сув иншоотлари ва тармоқларда юзага келиши мумкин бўлган турли авариялар бўйича таъминотчиларни зудлик билан огоҳлантириш, шунингдек, режали ўчиришлар ва техник таъмирлаш ишлари олиб бориладиган вақтларда истеъмолчиларни олдиндан хабардор қилишнинг муҳим аҳамияти ҳақида маҳаллалар масъулларига тегишли маълумотлар берилди. Зеро, аҳолининг олдиндан огоҳлантирилиши турли тушунмовчиликларнинг олдини олади ва уларга ўз вақтида зарур сув захирасини шакллантириб олиш имконини беради.

Айтиш жоизки, жорий йил бошидан буён инспекция томонидан Қорақалпоғистон Республикаси бўйича жами 17 та авария ҳолати аниқланган бўлиб, шундан ичимлик сув тармоқларида 16 та ва оқова сув тармоқларида 1 та ҳолат қайд этилган. Бундай нохуш вазиятларни зудлик билан бартараф этишга қаратилган аниқ кўрсатмалар киритилиб, белгиланган тартибда ва ўз вақтида таъмирлаш, тиклаш ҳамда бартараф этиш чоралари кўрилган.

Сув таъминоти тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлаш нафақат соҳа ходимлари, балки барчамизнинг доимий эътиборимизда бўлиши лозим бўлган умуммиллий масаладир. Истеъмолчиларга сифатли хизмат кўрсатилиши ва сувдан оқилона, тежамкорлик билан фойдаланилиши эса юртимиз фаровонлиги ҳамда экологик барқарорликнинг кафолатидир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026