12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:45
Иқтисодиёт 👁 2,352

Битирувчилар бандлиги таъминланади

Битирувчилар бандлиги таъминланади

Мамлакатимизда кадрлар тайёрлашнинг муҳим бўғини — ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими салоҳиятли кадрлар тайёрлаш ва янги иш ўринлари яратиш борасида ўзининг ноёб ва самарадорлиги билан муҳим ўрин тутади. Вояга етаётган ҳар бир йигит-қиз муайян касб-ҳунарга эга бўлишига эришиш, меҳнат бозори талаби асосида энг муносиб мутахассислар тайёрлаш — ушбу тизимнинг асосий вазифаларидан.

Жорий йилнинг 13-14 август кунлари Амударётуманидаги 7 та касб-ҳунар коллежларида битирувчиларнинг ўз бизнесларини бошлашлари ва тадбиркорлик фаолиятлари билан шуғулланишларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида "Бир дарча” сайёр нуқтаси” лойиҳаси доирасида тадбирлар бўлиб ўтди.

– Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб юртимизда аҳоли, хусусан, ёшларни иш билан таъминлаш масаласи энг муҳим вазифалардан бири сифатида кун тартибига қўйилди. Аввало, йигит-қизларнинг доимий меҳнат билан банд бўлишини кафолатлашнинг ҳуқуқий асослари яратилди, – дейди Манғит иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи директори Зафар Отамуродов. – Истиқлол йилларида қабул қилинган Меҳнат кодекси, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида»ги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар ёшларнинг, айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ишли бўлишига мустаҳкам замин ҳозирлади. Битирувчиларни ишга жойлаштириш чора-тадбирлари эса улар ўқишни тугатишидан анча аввал кўрилаётгани муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу борада сўз кетганда турли тармоқлардаги корхона ва ташкилотларнинг коллежларга бириктириб қўйилгани — «коллеж — корхона» ҳамкорлигини изчил амалга ошириш, бўш иш ўринлари ярмаркаларини тизимли ўтказиш, иш берувчи учун имтиёзлар жорий этиш, ёшларнинг ўз ишини ташкил этишига кўмаклашиш ва микрокредитлар ажратиш каби тадбирлар ижобий самара бераётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Хусусан, бугунги ўтказилаётган тадбир – "Бир дарча” сайёр нуқтаси” тақдимоти бу борада анча самарали экани ўзи исботини топди. Тадбирда ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари фаол иштирок этиб, янги иш ўринлари ҳақида хабар олиш, банкдан кредит олиш, гаров таъминоти, тадбиркорлик объекти учун ер олиш, қурилишга рухсат олиш, мулкни баҳолаш ва суғурталаш каби ўнлаб хизматлардан "бир дарча” орқали фойдаланиш имкониятига эга бўлишди.

Жорий ўқув йилида Амударё туманидаги ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларни 2600 зиёд ўғил-қиз тамомлади. Уларнинг 509 нафари хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган. Мазкур лойиҳанинг тақдимоти бўлғуси ёш тадбиркорларга катта имкониятлар эшигини очиб берди. Лойиҳа доирасидаги тадбирларда 138 нафар коллеж битирувчиларига тижорат банкларидан имтиёзли кредит олиш учун сертификатлар берилди.

Ғ.ЕШНИЁЗОВ

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026