НАМУНАЛИ ТИББИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ЙЎЛИДА
Мамлакатимиз халқи мустақиллигимизнинг 24 йиллигини нишонлаш арафасида турибди. Бу даврда биз – ҳар бир ўзбекистонлик Муҳтарам Президентимиз И.Каримов айтганларидек, "Биз кеча ким эдигу, бугун ким бўлдик?” деган саволни ўзимизга бериб кўри-шимиз керак.
Биз ушбу саволга жавоб топиш учун ўтмишимизга бир назар ташлаймиз. Мустабид тузум давридаги ҳаётимизни кўз олди-мизга келтирадиган бўлсак, албатта, барча соҳаларда қолоқ бўлган бир жамиятда кун кечирганимизни ҳис қиламиз.
Яратганга шукурлар бўлсинки, мустақиллик биз учун янги даврни бошлаб берди. Ўтган 24 йил мобайнида, қисқа давр ичида мамлакатимизда рўй берган катта ўзгаришлар бизни ҳайратга солади. Айниқса мамлакатимизда кишиларнинг турмуш фаровонлигини, аҳоли саломатлигини янада яхшилашга кучли эътибор берилаётганининг ўзи ватандошларимиз учун катта бахт ҳисобланади.
Мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида аҳоли саломатлигини яхшилашга янада кўпроқ эътибор берилмоқда. Бунинг учун албатта тиббиёт соҳасини ривожлантириш, ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ишлари жадал суръатлар билан олиб борилмоқда.
Айни кунда туманимизда 405 ўринли марказий шифохона, 725 қатновга мўлжалланган кўп тармоқли поликлиника, жами 900 қатновга мўлжалланган 19 та қишлоқ врачлик пунктлари туманимиз аҳолисига тиббий хизмат кўрсатмоқда.
Туманимиз тиббиёт муассасаларида жами 322 нафар врачлар ва 1142 нафар ўрта тиббиёт ходимлари самарали меҳнат қилмоқдалар. Соғлиқни сақлаш муассасаларида хизмат қилаётган врачларнинг ва ўрта тиббиёт ходимларининг белгиланган жойларда ўз малакаларини ошириб боришларига катта эътибор берилмоқда. Шу боисдан ҳам ходимларимизнинг тажрибалари ошиб, ишларида сифат ва самарадорликка эришмоқдалар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йилнинг 29 мартидаги 91-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида аҳолига кўрсатиладиган фтизиатрия, онкология ҳамда шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш, муассасалар моддий техника базасини мустаҳкамлаш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилди.
Соғликни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, тиббиёт муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш, жаҳон андозалари талаблари ва стандартларига мувофиқ аҳолига юқори сифатли тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлаш мақсадида туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли поликлиникаси биноси, маъмурият биноси, шошилинч тиббий ёрдам бўлими биноси ва марказий шифохонанинг 4 та биносида 2012 йилда 4 млрд. 200 млн. сўмлик реконструкция ишлари бажарилди. Шу билан биргаликда марказий шифохонанинг юқумли касалликлар бўлими янги биноси қуриб битказилди.
2012 йилнинг апрель ойидан шошилинч тиббий ёрдам бўлими замонавий тарзда қуриб битказилган, барча қулайликларга эга бўлган янги бинога кўчиб ўтди. Бўлимнинг иккинчи қаватида жарроҳлик блоки жойлашган бўлиб, мазкур хонада бажариладиган операциялар учун барча қулайликлар яратилган.
Бўлимда мавжуд юқори технологияли даволаш ва диагностика ускуналарига қўшимча равишда 2012 йилда грант асосида ИВЛ ва бошқа бир қанча янги ускуналар блоги ўрнатилди.
Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли фтизиатрия бўлими ишларини янада жонлантириш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2012 йилда бўлим 12 дона "Кварц-4”бактерицид лампаси ва "Олимпус” русумли микроскоп билан таъминланди. 2015 йилдан бошлаб фтизиатрия бўлими биносида ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси томонидан салкам 2,5 млрд. сўмлик реконструкция ишлари амал-га оширилди.
Туман тиббиёт бирлашмасида Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг 2001 йил 23 июндаги 328-сонли буйруғига асосан аҳолига кўрсатиладиган "Тез тиббий ёрдам” хизматини янада такомиллаштириш масаласига алоҳида эътибор берилмоқда.
"Тез тиббий ёрдам” бўлими 2008 йилда 3 та сайёр шифокорлик бригадалари билан сутка давомида алмашиниб хизмат кўрсатган бўлса, ҳозирги кунда 6 та сайёр врачлик бригадаси томонидан аҳолига кечаю кундуз тез тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Қишлоқ врачлик пунктлари қишлоқ аҳолисига юқори малакали, кўп қиррали, узлуксиз тиббий ёрдам кўрсатадиган асосий даволаш муассасаси ҳисобланади. Шу боисдан ҳам мавжуд ҚВПларнинг моддий техника базаларини мустаҳкамлаш, уларни малакали, ишчан тиббиёт ходимлари билан таъминлаш ишларига жиддий эътибор қаратилмоқда.
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида оналар ва болалар соғлиги муҳофазасига катта эътибор берилмоқда. Президентимиз ташаббуси билан оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида олиб борилган изчил ислоҳотлар натижасида "Соғлом она – соғлом бола” дастури умуммиллий ҳаракатга айланди.
Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатининг яхшиланиши халқимиз саломатлигининг янада мустаҳкамланишига самарали таъсир кўрсатмоқда.
Мамлакатимизнинг барча тиббиёт ходимлари қатори бизнинг шифокорларимиз ҳам аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш йўлида бутун куч ва ғайратларини аямайдилар.
Мен фурсатдан фойдаланиб, туманимиз аҳолисини тиббиёт ходимлари номидан мамлакатимиз мустақиллигининг 24 йиллик байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Олимбой
ҲАЛИМОВ,
туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи,
тиббиёт фанлари номзоди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶